1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒи
МИС ЭРИТИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ИШЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 31 майда 1578-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
«Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорини бажариш мақсадида буюраман:
1. «Мис эритиш ишлаб чиқариши ходимлари учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.