1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 23 ФЕВРАЛДАГИ ПФ–3722-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ–3722-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 мартдаги ПҚ–300-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон ҳамда «Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
«Ўзозиқовқаттаъминот» ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясини қайта ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 5 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 8-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 май,
99-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида» 1997 йил 25 февралдаги 108-сон қарорига иловадаги «Ўзбекбирлашув» ва «Ўзбексавдо» уюшмаси позициялари чиқариб ташлансин.
«Маълумот учун қабул қилинсинки, «Гўшт-сут савдо» давлат акциядорлик бирлашмасининг устав жамғармаси Тошкент шаҳрида жойлашган ва «Гўшт-сут савдо» давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирган тўртта совутгичнинг мол-мулки қиймати ҳисобига шаклланади»;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниясини бошқариш марказий аппарати тузилмаси ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 40 нафар этиб ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон» давлат теннис клубини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 29 декабрдаги 512-сон қарорининг 4-банди чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда):
а) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари» бўлимида:
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 3-банддаги «давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига 1-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси» сўзлари «тегишли лицензия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Товарлар фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида улгуржи сотилиши мумкин»;
в) 23 ва 35-бандларнинг охирги хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 47-банддаги «савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки алоҳида товарлар билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими» сўзлари «алоҳида товарлар турлари билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 24 декабрдаги 448-сон қарорига 1-иловадаги «Файзиев З.О. – «Ўзбексавдо» давлат-акциядорлик компанияси раиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «2003—2006 йилларда чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тармоқларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 78-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари, «Савдо» ҳудудий компаниялари» сўзлари чиқариб ташлансин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)