1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БИРЖА САВДОЛАРИДА ТУЗИЛАДИГАН ЭКСПОРТ-ИМПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Товар-хом ашё биржалари савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда вазирликлар ва идоралар томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 май,
96-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 96-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошига «рўйхатдан ўтказади» сўзларидан кейин «биржа савдоларида тузиладиган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «ярмарка савдоларида» сўзлари «кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Белгилаб қўйилсинки, биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида кафолат хатлари билан таъминланган ва олдиндан эълон қилинадиган биржа ва кўргазма-ярмарка бюллетенларига киритилган барча турдаги товарлар белгиланган тартибда экспортга сотилиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан экспорт қилиш тақиқланган товарлар бундан мустасно»;
«15. Биржада тузилган барча экспорт контрактлари, контракт тузилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти кўрсатилган ҳолда, биржада ёки унинг филиалида (ихтисослаштирилган савдо майдончасида) рўйхатдан ўтказилади ҳамда биржа брокерлари томонидан контракт тузилган жойдаги ҳудудий божхона органларига юборилади. Божхона органлари масъул ходимларни белгилайди, улар келишилган жадвалга биноан биржа брокерларидан тасдиқланган контрактларни қабул қиладилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва контракт келиб тушган вақтдан бошлаб икки иш кунида уларни брокерларга қайтарадилар. Кўрсатиб ўтилган контрактлар божхона юк декларациясини тўлдириш учун асос ҳисобланади»;
«1. Мазкур Тартиб товар-хом ашё биржаларининг биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан ихтисослаштирилган савдо майдончалари (кейинги ўринларда «биржа» деб аталади) орқали сотиш учун рухсат берилган товарларни фақат эркин алмаштириладиган валютага сотишнинг асосий шартларини белгилаб беради»;
(2-банднинг қирқ учинчи ва қирқ тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда):
қарорнинг номидаги «ярмарка савдосини» сўзлари «кўргазма-ярмарка савдосини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Импорт товарларни биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали сотувга қўйишда сотувчи ёки сотувчининг брокери биржага:
сотувга қўйилаётган товарга унинг мижозининг мулк ҳуқуқини, товарнинг мавжудлигини ёки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан унинг тайёрланишини тасдиқловчи — кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда, шунингдек товарнинг қонун ҳужжатларида белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сотувчи томонидан имзоланган кафолат хатини;
кафолат таъминоти маблағлари тўланмаган ҳолда биржа битишувлари амалга оширилган тақдирда — омбор маълумотномасини;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатларни тақдим этади»;
Мазкур Тартибнинг 2-бандида санаб ўтилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ушбу маълумотларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб беради.
Импорт контрактларининг тўғри расмийлаштирилиши учун уларни имзолаган томонлар жавоб беради.
Импорт контрактларининг биржада рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради»;
7-банддаги «биржа ёки унинг филиали курьеридан» сўзлари «биржа ёки унинг филиали (ихтисослаштирилган савдо майдончаси) брокерларидан» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«12. Товар биржа импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келиб тушгандан ва харидор томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маблағларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда сотувчи-норезидентнинг биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатасидаги ҳисоб рақамига ўтказади, сотувчи улардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
биржа контрактларини тузиш ва бажариш билан бевосита боғлиқ бошқа хизматларга (воситачилик йиғими, брокерлик мукофоти, ташиш ва бошқалар) ҳақ тўлаш учун;
хорижий банкларнинг «ЛОРО» ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида очилган вакиллик ҳисоб рақамларига ўтказиш учун;
ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда ватанимиз эмитентларининг акцияларини сотиб олиш учун;
давлат мулкига ҳақ тўлаш учун тўловларнинг белгиланган тартибда аралаш шаклини амалга ошириш учун;
кафолат таъминоти маблағларини тўлаган ҳолда биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун, шу жумладан жарима, пеня ва бошқа харажатларни тўлаш учун;