1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Буйруғи
Суғурталовчи томонидан суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1571-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сонли «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1882, 15.12.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 10-сон, 69-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 йил, 7-сон, 24-модда) асосан буюраман:
1. Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага* биноан тасдиқлансин.