1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Ташқи сиёсат;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ИККИ ТОМОНЛАМА МАҲСУЛОТ АЙИРБОШЛАШНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Қозоғистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19-20 март кунлари Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларнинг кенг миқёсда ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда Қозоғистон Республикаси билан интеграциялашув жараёнини амалга ошириш, икки томонлама товар айирбошлашни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.01.00 Умумий масалалар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.02.00 Иқтисодий интеграция. Сармояларни ҳимоя қилиш;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
1. Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт ва гуманитар соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базаларни янада мувофиқлаштириш, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган эришилган ахдлашувни амалга ошириш бўйича тадбирлар Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган масъул ижрочилар — вазирлик ва идоралар Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тадбирларни белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.01.00 Умумий масалалар]
2. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро Комиссиясининг Ўзбекистон қисми:
Дастурда назарда тутилган икки томонлама савдонинг интеграциялашув жараёнини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини таъминласин;
мазкур қарорда тасдиқланган Дастурнинг қандай амалга оширилаётганини мажлисларда мунтазам кўриб чиқишни Комиссия иш амалиётига татбиқ этсин;
ҳар чоракда тадбирлар Дастурининг қандай амалга оширилаётгани тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Қозоғистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижроси устидан мунтазам назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.