Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2027 йил 12 январдан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 29 апрелдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 3430, 2023 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон) билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 359-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари;».
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сон
буйруғи (рўйхат рақами 3604, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 10/25/3604/0089-сон) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
низомда:
«
прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган, шунингдек, саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўлланадиган кимёвий моддалар.»;
«2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 337-сон «Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 2 июлдаги 359-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги қарорларига асосан белгиланадиган юридик шахсларнинг эҳтиёжи доирасида амалга оширилади.».
д) 65-банднинг
тўққизинчи хатбошисидаги «давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига» деган сўзлар «давлат муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.