toggle_night_mode
Ҳужжат 21.10.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3009-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/3009/1212-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-бандида:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кутилаётган ойлик харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан автоматик равишда қабул қилинганидан сўнг (бундан мазкур Йўриқноманинг 11-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат мустасно) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар автоматик тарзда берилади.»;
б) иккинчи хатбошидаги «рўйхатига биноан» деган сўзлардан кейин «иқтисодиёт ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 октябрь,
402-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 10/26/3009-4/1060-сон)