Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/3009/1212-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
5-бандида:
«5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кутилаётган ойлик харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан автоматик равишда қабул қилинганидан сўнг (бундан мазкур Йўриқноманинг 11-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат мустасно) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар автоматик тарзда берилади.»;
б)
иккинчи хатбошидаги «рўйхатига биноан» деган сўзлардан кейин «иқтисодиёт ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.