1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3412-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарори (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 сентябрь,
23/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 3 сентябрдаги 23/6-сон қарорига ИЛОВА
Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«активнинг жами қиймати — активнинг ташкилотлар балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг мазкур актив бўйича яратилган захира чегирилмаган миқдори;
муддати ўтган қарздорлик — қарздор томонидан шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган), шу жумладан тўловлар камида бир кунга кечиктирилган ташкилотлар олдидаги мажбурият;».
2. Қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-бандлар билан тўлдирилсин:
«11. Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:
мазкур бандда белгиланган активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;
банкларга жойлаштирилган маблағлар;
гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда ундириб олинган мулклар;
балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;
«Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши мумкин:
қарздор томонидан қарзни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши бўйича ташкилотнинг асосли кутилмалари мавжуд бўлмаса ёки актив қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар мавжуд бўлса;
қарздор фаолияти тугатилган (тугатилаётган) бўлса ва (ёки) қарздор суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган бўлса.».
«8. Балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар «умидсиз» деб таснифланади.
9. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган активлар бўйича қарздорнинг молиявий қийинчиликларга дуч келиши ёки бундай қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли муносабати билан унга қуйидаги енгилликлардан камида биттаси тақдим этилган бўлса, бундай активлар реструктуризация қилинган активлар деб ҳисобланади:
актив бўйича тўловлар, жумладан асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни тўлаш муддати узайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 93-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳолат мустасно;
асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича имтиёзли давр тақдим этилиши ва (ёки) узайтирилиши, шу жумладан актив бўйича асосий қарз ва фоизлар тўлови маълум муддат оралиғида фақат фоиз тўланадиган шаклга ўзгартирилиши;
фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 93-банди тўртинчи хатбошисида келтирилган ҳолатлар мустасно;
гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёки кредитнинг таъминланганлик даражаси пасайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 93-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар мустасно;
«стандарт» деб таснифланмаган активнинг қайта молиялаштирилиши. Бунда қайта молиялаштирилган актив деб қайта молиялаштириш доирасида қарздорга берилган янги актив ҳамда мазкур актив ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сўндирилган амалдаги актив ҳисобланади;
тўланиши лозим бўлган фоиз ва (ёки) бошқа тўловларнинг капитализация қилиниши;
асосий қарз, фоизлар, устама ва (ёки) бошқа тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;
гаровга қўйилган мол-мулкни ташкилот балансига қабул қилиш эвазига актив бўйича тўловлардан қисман воз кечилиши;
қарздорнинг бошқа қарздорга ўзгартирилиши, бундан вафот этган қарздорнинг мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига ўтиши мустасно.».
9. Қуйидаги мазмундаги 91 — 94-бандлар билан тўлдирилсин:
«91. Активни реструктуризация қилиш тўғрисида қарор ташкилотнинг тегишли ваколатли органи томонидан амалга оширилган таҳлил асосида қабул қилиниши, ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ушбу қарорга тасдиқловчи ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар илова қилиниши лозим.
92. Актив сифатининг ҳақиқий таснифини яшириш ҳамда ушбу актив бўйича зарарлар тан олинишини кечиктириш мақсадида реструктуризация қилишга йўл қўйилмайди.
таъминот турининг ўша сифатдаги (ликвидлилик, қиймат) ёки юқорироқ сифатдаги таъминот турига ўзгартирилиши;
активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши.
94. Қуйида келтирилган ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади:
енгиллик тақдим этиш санасида қарздорда ташкилот ва (ёки) бошқа кредит ташкилоти томонидан берилган актив (активлар) бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;
қарздорда сўнгги 6 ой ичида умумий ҳисобда 60 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;
ташкилот томонидан енгиллик тақдим этилмаган тақдирда қарздор кейинги 6 ой ичида ўзининг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслиги эҳтимолининг мавжудлиги;
ташкилотнинг ички кредит рейтинг тизимига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) сўнгги 6 ой ичида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик ҳолатига учраш эҳтимоли ошганлиги;
қарздор томонидан ташкилот билан тузилган шартномада белгиланган шартларга риоя этилмаслиги натижасида ташкилотда қарздордан активни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги;
қарздорнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим ҳодисалар юз берган бўлса, шу жумладан қарздорнинг қимматли қоғозлари хорижий ва (ёки) маҳаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан листинг талабларига номувофиқлик ёки молиявий сабаблар туфайли чиқарилиши ёки чиқарилиш жараёнида бўлиши;
ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келганлигини ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд эканлигини ифодаловчи бошқа ҳолатлар.».
асосий қарз ва (ёки) фоизлар ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «субстандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «қониқарсиз»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «шубҳали»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 181 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда — «умидсиз».
Мазкур Низомнинг 5-банди саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, реструктуризация қилинган активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши мумкин.».
11. 12-банддаги «активларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши» деган сўзлар «реструктуризация қилинган актив деб ҳисобламаслик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Қуйидаги мазмундаги 21-параграф билан тўлдирилсин:
«21-§. Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақомини бериш
121. 2027 йил 1 январдан бошлаб муаммоли деб таснифланган активларга мазкур Низом мақсадларида «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилади. Бунда фоизларни ўстирмаслик деганда ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш ва (ёки) активнинг асосий суммасини қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлмаганда, актив бўйича фоизларни ҳамда бошқа даромадларни, шу жумладан жарима ва пеняларни балансда ҳисоблашни тўхтатиш тушунилади.
122. Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилганидан сўнг барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли ва бошқа даромадлар тескари бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган ҳолда, балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилади. Фоизли ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилганидан сўнг, кейинги фоизлар (даромадлар) ҳисобланиши фақат мазкур ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар мустасно.
123. Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилиши қарздорни ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни, шу жумладан ташкилотнинг балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисобга олинган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
124. Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича жарима, пеня ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
125. Судгача санация даврида ташкилотлар қарздор билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.
Суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарздорнинг кредитлари бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин.
126. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобланган фоизли ва бошқа даромадлар ташкилотга ҳақиқатда кирим қилинган санада, шу жумладан ташкилотнинг айланма кассасига ва (ёки) мижознинг тегишли ҳисобварағига маблағ келиб тушганда, ташкилотнинг даромади сифатида тан олинади.
127. Актив мазкур Низом талабларига мувофиқ «стандарт» ёки «субстандарт» деб қайта таснифланганидан сўнг, унинг «фоизларни ўстирмаслик» мақоми бекор қилинади.».
14. Қуйидаги ҳолларда актив у бўйича шакллантирилган захира ҳисобига «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилиши лозим:
қарздорга онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарздор жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганда;
актив сифати «умидсиз» деб таснифланган санадан эътиборан уч иш куни ичида.
Активнинг «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди ҳамда улар бўйича тўловлар бекор қилинишини билдирмайди. Мазкур активлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилган пайтдан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ушбу ҳисобварақда акс эттирилиши ҳамда ташкилот томонидан уларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.».
14. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»да ҳисобга олинган активлар қуйидаги ҳолатларда ташкилотнинг юқори бошқарув органи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:
ташкилот активдан воз кечса;
актив «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилгандан кейин 3 йил давомида тўланмаса;
қарздор вафот этса ва унинг қарзини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахс мавжуд бўлмаса;
«20. Қуйидаги ҳолларда актив сифати «стандарт» деб қайта таснифланиши мумкин:
«субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кейинги тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;
«қониқарсиз» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 2 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;
«шубҳали» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда.
21. Активлар сифати улар реструктуризация қилиниши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.
«Субстандарт», «қониқарсиз» ёки «шубҳали» деб таснифланган активлар реструктуризация қилинганидан кейин активни қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.
Активлар реструктуризация қилинганидан кейин улар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларга кечиктирилган тақдирда, ушбу активларнинг сифатини «стандарт» деб қайта таснифлаш мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.».
биринчи хатбошидаги ««Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида» деган сўзлар ««Балансдан ташқари ҳисобварақлар»да» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «фоизлари» деган сўздан кейин «ёхуд бошқа тўловлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. 26-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «балансдан ташқари моддалар» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 43-банд «ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
20. 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
21. 117 ва 118-иловаларнинг матнидаги «балансдан ташқари активлар» ва «шартлари қайта кўрилганлиги» деган сўзлар тегишли равишда «балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар» ва «реструктуризация қилинганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
_______________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот
минг сўмда
Т/р
Асосий ссуда ҳисобрақами (20 талик)
Ҳудуд коди
Туман/шаҳар коди
Қарздорнинг тўлиқ номи
Қарздорнинг СТИР/ЖШШИР (юридик шахс ва ЯТТ учун - СТИР, жисмоний шахс учун - ЖШШИР)
Субъект тури:
1- юридик шахс,
2-ЯТТ, 3- ўзини ўзи банд қилган шахс, 4- жисмоний шахс