ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги
Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори
21.02.00.00 "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси Раҳбарининг ҳужжатлари;
21.02.00.00 коддан кейин қуйидаги кодлар билан тўлдирилсин:
«21.02.01.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
21.02.02.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари».
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3686, 2025 йил 9 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 10/25/3686/0927-сон) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш
қоидаларида:
биринчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи ва
учинчи хатбошилар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишларига,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 5-банднинг
учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 25-банднинг
иккинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 101-банднинг
учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.