1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2072-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2009 йил 25 декабрдаги 01/07-1220, 7/2, 1/141-сон «Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2072, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 30-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Марказий банк билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ИСОҚЖОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 август,
21-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 август,
54-сон
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 август,
10-сон
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 август,
01/17-4-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2026 йил 16 июль
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 1 май
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2026 йил 9 апрель
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2026 йил 8 апрель
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2026 йил 27 августдаги 21-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 21 августдаги 54-сон, Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 18 августдаги 01/17-4-сон, Транспорт вазирлигининг 2026 йил 21 августдаги 10-сон қарорига ИЛОВА
«Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «ведомостлари ва лимит китобчалари» деган сўзлар «қайдномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ведомостларини» деган сўз «қайдномаларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ведомости» деган сўз «қайдномаси» деган сўз билан алмаштирилсин;
II-бўлимнинг номидаги «Рухсатнома бланкалари, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчаларини» деган сўзлар «Рухсатнома ва тарқатиш қайдномаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«2. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари маҳсулот етказиб берувчилар томонидан типография усулида тартиб рақамлари кўрсатилган ҳолда тайёрланади. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади.»;
«3. Маҳсулот етказиб берувчининг ҳудудий ташкилоти омборларига келиб тушган рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари улар келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида ташкилот раҳбари чиқарган буйруқ билан тайинланган доимий ишчи комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия пакетни очишдан олдин ўрамнинг бутлигини, йўлловчи ҳужжатларини ва юк хатининг мавжудлигини текширади. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари қабул қилинганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади, шундан далолатноманинг биринчи нусхаси юк хати билан бирга бухгалтерияга топширилади ва қатъий ҳисобда турувчи варақалар сифатида кирим қилиш учун асос ҳисобланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси варақаларни сақлаш учун қабул қилган жавобгар шахсда сақланади.»;
«4. Нефт маҳсулотларини бериш маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Мазкур шартномада ажратилган нефт маҳсулотларининг тури ва миқдори кўрсатилади. Шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчига нефт маҳсулотлари учун амалдаги нархларидан келиб чиққан ҳолда олдиндан пул ўтказиш учун ҳисоб рақамини тақдим қилади.»;
«5. Истеъмолчи амалга оширилган тўловлар бўйича маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг электрон шаклдаги нусхалари ва нефт маҳсулотини олиш учун ишончномани тақдим қилади. Ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси томонидан истеъмолчидан келиб тушган пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида нефт маҳсулотларини бериш учун уч нусхада рухсатномалар расмийлаштирилади, шундан рухсатноманинг:»;
«6. Нефт маҳсулотларини бериш рухсатномаси қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ рухсатномалар бериш реестрида қайд этилади.
Қоғоз шаклдаги рухсатноманинг биринчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчида, иккинчи нусхаси истеъмолчида қолади, учинчи нусхаси эса маҳсулот етказиб берувчининг ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим этилади.
Электрон шаклдаги рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи, истеъмолчи ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчасига ахборот тизими орқали юборилади.»;
«9. Истеъмолчи тўловларни амалга оширганидан кейин маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг электрон шаклдаги нусхалари ҳамда газ олиш учун ишончномани тақдим қилади. Маҳсулот етказиб берувчи унинг банкдаги ҳисоб варағига пул маблағлари келиб тушганлигини текшириб, бухгалтерия томонидан пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида газ бериш учун уч нусхада рухсатнома расмийлаштирилади.»;
«10. Газ бериш рухсатномаси қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ рухсатномалар бериш реестрида қайд этилади.
Қоғоз шаклдаги рухсатноманинг биринчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчида, иккинчи нусхаси истеъмолчида қолади, учинчи нусхаси эса маҳсулот етказиб берувчининг ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим этилади.
Электрон шаклдаги рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи, истеъмолчи ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчасига ахборот тизими орқали юборилади.»;
V ва VI бўлимларнинг номидаги «ведомостлари» деган сўз «қайдномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
12 ва 19-бандлардаги «Ҳайдовчининг» деган сўз «Истеъмолчи томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13 ва 20-бандлардаги «навбатчининг рақами кўрсатилган муҳр босилади» деган сўзлар «навбатчи операторининг рақами кўрсатилган белги қўйилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«14. Нефт маҳсулотларини беришда ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш қайдномаси ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси эса ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш қайдномаси ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор навбатчилик давомида жами берилган нефт маҳсулотларининг миқдорини ҳисоблайди ва тарқатиш қайдномасини имзо билан тасдиқлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин истеъмолчининг нефт маҳсулотлари қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи ажратилган нефт маҳсулоти миқдори тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш қайдномаси нусхасини солиштириш учун олади.».
15 ва 22-бандлардаги «назорат касса машинасининг» деган сўзлар «назорат-касса техникасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«21. Газнинг берилишида ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш қайдномаси ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш қайдномаси ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор навбатчилик давомида жами берилган газнинг миқдорини ҳисоблайди ва тарқатиш қайдномасини имзо билан тасдиқлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин истеъмолчининг газ қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи ажратилган газ миқдори тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш қайдномаси нусхасини солиштириш учун олади.»;
23-банддаги «ведомостлари» ва «ведомостларини» деган сўзлар тегишли равишда «қайдномалари» ва «қайдномаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«29. Шаҳарлараро қатновни амалга оширувчи истеъмолчиларнинг хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситаларига (маршрут автобуслари бундан мустасно) нефт маҳсулотлари ва газ харид қилиш учун тўловлар ёқилғи қуйиш корпоратив банк карталари орқали амалга оширилади.
Бунда тўловларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
бухгалтерия томонидан автотранспорт воситасининг бир хизмат сафари давомида нефт маҳсулотлари ёки газга бўлган эҳтиёжи уларнинг сарф меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ҳисоб-китоб;
маҳсулот етказиб берувчи билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
йўл варақаси.
Хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситалари учун зарур ёқилғи харажатларини ҳисоблаш тартиби мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида белгиланади.»;
«30. Истеъмолчи ҳисобдорлик асосида хизмат сафарини амалга оширувчи автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига йўл варақаси ҳамда нефт маҳсулоти ва газ олиш учун корпоратив банк карталар берилади.»;
«31. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун нефт маҳсулоти ва газ корпоратив карталар орқали фақат тарқатиш қайдномаси бўйича нефт маҳсулоти ёки газни сотадиган ёнилғи қуйиш шохобчаларида ҳайдовчи томонидан хизмат сафари гувоҳномаси, йўл варақаси тақдим этилган тақдирда берилади.»;
«32. Ёнилғи қуйиш шохобчасида йўл варақасининг «берилди» сатрида берилган нефт маҳсулоти ёки газнинг миқдори ва суммаси кўрсатилади, ёнилғи қуйиш шохобчаси операторининг имзоси ва операторнинг рақами кўрсатилган белги қўйилади, ҳайдовчига эса истеъмолчининг бухгалтериясига ҳисобот бериш учун назорат-касса техникасининг чеки берилади.»;
«33. Нефт маҳсулоти ва газни харид қилиш учун берилган корпоратив банк карталаридаги пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича жавобгарлик истеъмолчининг раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.»;
«37. Истеъмолчи томонидан тарқатиш қайдномалари асосида олинган нефт маҳсулотлари ёки газнинг миқдори солиштирилади ҳамда ҳар ойда маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро якуний ҳисоб-китоб қилишга асос бўлиб ҳисобланувчи далолатнома тузилади.»;
38 ва 39-бандлардаги «ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари» деган сўзлар «қайдномалари, рухсатномалар ва навбатчилик ҳисоботи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
IX бўлимнинг номидаги «ведомостлари ва лимит китобчалари» деган сўзлар «қайдномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
«40. Рухсатнома варақалари ва тарқатиш қайдномалари ҳамда бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳисоби, уларнинг инвентаризацияси, шунингдек, йўқолиши ва етишмовчилиги ҳисоби Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3538, 2024 йил 30 июль) мувофиқ амалга оширилади.»;
«41. Маҳсулот етказиб берувчининг омборхоналари ва кассаларида рухсатнома ва тарқатиш қайдномаларининг ҳаракати моддий жавобгар шахслар томонидан Рухсатнома ва тарқатиш қайдномалари ҳаракатини рўйхатга олиш китобларида миқдори кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 13 ва 14-иловаларида белгиланган шаклга мувофиқ юритилади.»;
илова белгисидаги «ведомостлари ва лимит китобчалари» деган сўзлар «қайдномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
номидаги «ведомостларини берилишини рўйхатга олиш» деган сўзлар «қайдномаларини берилишини рўйхатга олиш электрон ёки ёзма китоби» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «ведомости» ва «Ведомост» деган сўзлар тегишли равишда «қайдномаси» ва «Қайдномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги «ведомостлари ва лимит китобчалари» деган сўзлар «қайдномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
номидаги «ведомостлари юритилишини қайд этиш» деган сўзлар «қайдномалари юритилишини қайд этиш электрон ёки ёзма» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш қайдномалари бўйича бериш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ишончнома № ____ «___» ________ 20___ йилда _______________________________________________
(кимни номига берилган)
Маҳсулотнинг тури
Маҳсулот русуми
Ўлчов бирлиги
Берилган миқдори
Нархи, сўм
сон билан
сўз билан
1 ўлчов бирлиги
Жами
Автобензин
АИ-91
Литр (кг)
АИ-92
АИ-95
АИ-98
АИ-100
Дизель ёқилғиси
ТДЛ, ТДЗ, ТДУ
Литр (кг)
Эко
Евро
Мой
М8В1, М63/12Г1, ...
Литр (кг)
САЭ, ...
И-20, ...
10W30, ...
...
Дизель мойи
САЭ 10W-30, ...
Литр (кг)
...
Жами:
суюлтирилган углеводород гази
ТП, ТПБ, ТБ
Литр (кг)
АП, АПБ
сиқилган табиий газ
СТГ
м3
Умумий сумма
_______________________
(сўз билан)
молия-иқтисод бўлими
_______________________
(имзо)
омборхона
_______________________
(имзо)
Етказиб берувчи корхона ёки муассаса раҳбари
_______________________
(имзо)
».
«Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш қайдномалари бўйича бериш қоидаларига 2-ИЛОВА
(нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ёки сиқилган газ)
20__ й. «____» ________ дан
20__ й. «____» __________ гача
20___ й. «____» __________ даги № _______ ишончномага асосан ______________________________________________________________ орқали
(Ф.И.Ш.)
1 литр _______________ сўм.
1 куб.м._______________ сўм.
1 кг. __________________ сўм.
Т/р
Ёнилғи русуми
Ёнилғи бериш санаси
Автотранспорт давлат рақами, русуми, тури
Йўл варақа тартиб рақами ва берилган санаси
Ўлчов бирлиги
Берил-ган миқдори
Тўлов суммаси
Ҳайдовчи фамилияси, исми, шарифи
сўм
сўз билан
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Жами берилган
АЁҚШ (АГТКШ, АГҚШ) раҳбари
______________________________
________________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
АЁҚШ (АГТКШ, АГҚШ) бош ҳисобчиси
______________________________
________________________
(Ф.И.Ш.)
(имзо)
».
«Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга 3-ИЛОВА
«Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефт маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш қайдномалари бўйича бериш қоидаларига 5-ИЛОВА
Нефт маҳсулотлари ва газни тарқатишга рухсатнома бериш
РЕЕСТРИ
«___» ________ 20___ й.
Нефт маҳсулоти ёки газни бериш рухсатнома рақами
Ишончнома рақами ва берилган санаси
«Истеъмолчи» номи
Берилган нефт маҳсулоти ёки газнинг миқдори
Имзо
ўлчов миқдори
миқдори
суммаси
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2026 й., 10/26/2072-3/0936-сон)