Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сон «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.».
2.
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Мазкур Низомнинг 9-банди «а» ва «б» кичик бандининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭДнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭД бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.».
3.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭД бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭД Махсус ҳисоб бошқармаси тайёрлаган тақсимотга мувофиқ амалга оширилади.».
4.
13-банд «бандероллар олиш,» деган сўзлардан кейин «масофали видео-учрашув ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.