ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/11-сон қарори (рўйхат рақами 3427, 2023 йил 18 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2023 й., 10/23/3427/0218-сон) билан тасдиқланган Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом тижорат банклари, микромолия банклари, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларни белгилайди.».
«кредит (молиялаштириш) сиёсати (бундан буён матнда кредит сиёсати деб юритилади);».
«банкнинг ўзига хос ички омиллари, шу жумладан банкнинг кредитлаш (молиялаштириш) (бундан буён матнда кредитлаш деб юритилади) билан боғлиқ фаолияти хусусиятлари ва кредит (молиялаштириш) портфели (бундан буён матнда кредит портфели деб юритилади) таркибини.».
«кредитлар (молиялаштириш) (бундан буён матнда кредит деб юритилади) билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш (кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар), шу жумладан муаммоли активларни аниқлаш жараёнлари ва активлар сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш амалиётининг мақбуллигини баҳолаш;».
5. 44-банднинг
иккинчи хатбошиси «факторинг» деган сўздан кейин «, исломий молия операциялари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«кредит портфелида кутилган энг юқори йўқотишлар, муаммоли активлар улуши ва ҳисобдан чиқариладиган активлар даражасини.».
8. 60-банднинг
олтинчи хатбошиси «банк кредитларининг» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) исломий молия операцияларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.