toggle_night_mode
Ҳужжат 10.10.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Директор А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июнь,
97-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2026 йил 16 июнь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 15 июнь
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. У. ХУСАИНОВ
2026 йил 12 июнь
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2026 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 16 июндаги 97-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органи ёки ташкилоти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур Низом давлат органлари ёки ташкилотларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсади давлат органлари ёки ташкилотларида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимларнинг ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилиниши жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий ёки бошқа манфаатлар йўлида фойдаланиш хавфини камайтиришдан иборат.
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилот — давлат органи ёки ташкилотининг мансабдор шахси томонидан хизмат ваколатлари доирасида бевосита ёки билвосита назорат қилиш орқали ўзининг фаолиятига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ташкилот;
бевосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотни текшириш, мониторинг қилиш, лицензиялаш, рухсат бериш, унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса бериш, молиявий ёки маъмурий назоратни амалга ошириш, шунингдек қарор қабул қилиш орқали унинг фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши;
билвосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотга услубий ёрдам кўрсатиш, мувофиқлаштириш, ахборот таъминоти ёки бошқа ташкилий-бошқарув функциялари орқали унинг фаолиятига таъсир кўрсатиши.
2-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса бериш асослари ва уни олиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасига хулоса олиш учун мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда кадрлар бўлинмаси ходимни ишга қабул қилиш учун унинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилганда, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси танловда инобатга олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси олинмаган тақдирда ходимни бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасининг мурожаати коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса бериш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси билан (агар мавжуд бўлса) мажбурий тартибда келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Зарур ҳужжатлар ёки қўшимча маълумотлар талаб этилган тақдирда ушбу муддат 3 иш кунига узайтирилиши мумкин.
7. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса беришда давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи назоратни амалга оширган ташкилотга ишга қабул қилиш бўйича коррупциявий хавф даражаси «паст», «ўрта» ва «юқори» тоифалар бўйича баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидаги барча ҳолатлар мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «паст» деб баҳоланади:
ходим илгари мазкур ташкилот фаолияти устидан бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширмаган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлмаса;
ходимнинг фаолияти давомида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаган бўлса.
9. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «ўрта» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари билвосита назорат қилган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлса;
манфаатлар тўқнашуви юзага келиш эҳтимоли мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса;
ходимга нисбатан меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотида коррупциявий омиллар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлса.
10. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «юқори» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари бевосита назорат қилган бўлса;
ходим давлат органи ёки ташкилотидаги фаолияти давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик(лар) содир этган бўлса;
манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаса.
11. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижобий — ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «паст» бўлса);
чекловли ижобий — муайян чекловлар белгилаган ҳолда ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «ўрта» бўлса);
салбий — ишга қабул қилишни рад этиш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «юқори» бўлса).
12. Янги ҳолатлар аниқланган ёки ходим томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги маълум бўлган тақдирда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси хулосани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ёки ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари берилган хулосаларни белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси юзасидан қабул қилинадиган чоралар
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси асосида қуйидагиларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) агар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси хулосаси ижобий бўлса, ходимни ишга қабул қилиш бўйича тегишли чораларни кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) агар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси чекловли ижобий бўлса, ишга қабул қилаётган ташкилот раҳбарига, хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига (кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда ташкилот раҳбарига) қуйидаги чоралардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш учун таклиф киритади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимга уч ой муддат давомида аввалги иш жойига оид қарорлар қабул қилишда иштирок этишни тақиқлаш;
лавозим вазифаларидан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифаларни чиқариб ташлаш ёки вазифалар тақсимотини ўзгартириш;
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан ходимнинг фаолиятини синов муддати давомида мониторинг қилиш. Бунда мониторинг жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолияти давомида ижро интизомига риоя этилганлиги;
қарорлар қабул қилиш жараёни ва уларнинг асослантирилганлиги.
Синов муддати қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддаси.
д) агар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси хулосаси салбий бўлса, ходимни ишга қабул қилишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилаётган бўлса, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзоднинг танловда иштирок этиши учун чекловлар мавжуд эмаслигини билдиради ҳамда танлов натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзодни танлов ғолиби деб эътироф этиш учун ягона асос ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мониторингни амалга ошириш давомида ходим фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда мониторинг муддати қўшимча 3 ойга узайтирилади.
15. Мониторинг муддати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар, хато ва камчиликлар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан ҳужжатлар билан қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси юзасидан шикоят бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходим коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосасидан норози бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Шикоят келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Шикоятни кўриб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
ходимнинг фаолияти ва янги лавозим вазифаларига таъсир этувчи ҳолатлар;
хулоса тайёрлашда қўлланган маълумот ва ҳужжатларнинг тўғрилиги;
манфаатлар тўқнашуви ва хавф даражасининг баҳоси.
18. Кўриб чиқиш натижасига кўра шикоят асосли деб топилса, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси қайта кўриб чиқилади ва унга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шикоят рад этилса, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда (асосланган далиллар билан) шикоят қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
19. Шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча қарорлар ва баҳолаш натижалари ҳужжатлар билан қайд этилиши ва белгиланган тартибда сақланиши лозим.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мазкур Низом талабларига риоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ БЎЛИНМАСИНИНГ
ХУЛОСАСИ

_____-сон, «___» ________ 20__ й.
 

_______________________________________________________________________________________________

Номзоднинг Ф.И.О.
 

I. Ходим ишга қабул қилинаётган лавозим: _______________________________________________________

Аввалги иш жойи (сўнгги 2 йилда): ______________________________________________________________

Текшириш учун асос: кадрлар бўлинмасининг мурожаати _____-сон,  «___» __________ 20___ й.

II. Хавф даражаси ва хулоса тури

Коррупциявий хавф даражаси: паст / ўрта / юқори

Хулоса тури: ижобий / чекловли ижобий / салбий

III. Қўшимча изоҳлар ________________________________________________________________________


 

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси раҳбари:

«____» _________ 20__ й   _________________________                    ________________________

                                                               (имзо)                                                           (Ф.И.О.)


Келишилган таркибий бўлинмалар (кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси):

«____» _________ 20__ й   _________________________                   ________________________

                                                             (имзо)                                                            (Ф.И.О.)

«____» _________ 20__ й   ________________________                    ________________________

                                                                 (имзо)                                                           (Ф.И.О.)

«____» ________ 20___ й   ________________________                   _________________________

                                                                (имзо)                                                          (Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.