1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Директор А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июнь,
97-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2026 йил 16 июнь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 15 июнь
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. У. ХУСАИНОВ
2026 йил 12 июнь
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2026 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 16 июндаги 97-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органи ёки ташкилоти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур Низом давлат органлари ёки ташкилотларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
2. Ушбу Низомнинг мақсади давлат органлари ёки ташкилотларида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимларнинг ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилиниши жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий ёки бошқа манфаатлар йўлида фойдаланиш хавфини камайтиришдан иборат.
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилот — давлат органи ёки ташкилотининг мансабдор шахси томонидан хизмат ваколатлари доирасида бевосита ёки билвосита назорат қилиш орқали ўзининг фаолиятига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ташкилот;
бевосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотни текшириш, мониторинг қилиш, лицензиялаш, рухсат бериш, унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса бериш, молиявий ёки маъмурий назоратни амалга ошириш, шунингдек қарор қабул қилиш орқали унинг фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши;
билвосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотга услубий ёрдам кўрсатиш, мувофиқлаштириш, ахборот таъминоти ёки бошқа ташкилий-бошқарув функциялари орқали унинг фаолиятига таъсир кўрсатиши.
2-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса бериш асослари ва уни олиш тартиби
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
4. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасига хулоса олиш учун мурожаат қилади.
Бунда кадрлар бўлинмаси ходимни ишга қабул қилиш учун унинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилганда, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси танловда инобатга олиниши керак.
Бунда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси олинмаган тақдирда ходимни бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
5. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасининг мурожаати коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса бериш учун асос ҳисобланади.
Бунда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси билан (агар мавжуд бўлса) мажбурий тартибда келишилади.
6. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
Зарур ҳужжатлар ёки қўшимча маълумотлар талаб этилган тақдирда ушбу муддат 3 иш кунига узайтирилиши мумкин.
7. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан хулоса беришда давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи назоратни амалга оширган ташкилотга ишга қабул қилиш бўйича коррупциявий хавф даражаси «паст», «ўрта» ва «юқори» тоифалар бўйича баҳоланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
8. Қуйидаги барча ҳолатлар мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «паст» деб баҳоланади:
ходим илгари мазкур ташкилот фаолияти устидан бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширмаган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлмаса;
ходимнинг фаолияти давомида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаган бўлса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
9. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «ўрта» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари билвосита назорат қилган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлса;
манфаатлар тўқнашуви юзага келиш эҳтимоли мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
ходимга нисбатан меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотида коррупциявий омиллар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
10. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «юқори» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари бевосита назорат қилган бўлса;
ходим давлат органи ёки ташкилотидаги фаолияти давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик(лар) содир этган бўлса;
манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
11. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири берилади:
ижобий — ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «паст» бўлса);
чекловли ижобий — муайян чекловлар белгилаган ҳолда ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «ўрта» бўлса);
салбий — ишга қабул қилишни рад этиш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «юқори» бўлса).
12. Янги ҳолатлар аниқланган ёки ходим томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги маълум бўлган тақдирда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси хулосани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари ёки ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари берилган хулосаларни белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаши керак.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
13. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси асосида қуйидагиларни амалга оширади:
б) агар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси чекловли ижобий бўлса, ишга қабул қилаётган ташкилот раҳбарига, хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига (кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда ташкилот раҳбарига) қуйидаги чоралардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш учун таклиф киритади:
ходимга уч ой муддат давомида аввалги иш жойига оид қарорлар қабул қилишда иштирок этишни тақиқлаш;
лавозим вазифаларидан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифаларни чиқариб ташлаш ёки вазифалар тақсимотини ўзгартириш;
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан ходимнинг фаолиятини синов муддати давомида мониторинг қилиш. Бунда мониторинг жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бунда ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилаётган бўлса, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзоднинг танловда иштирок этиши учун чекловлар мавжуд эмаслигини билдиради ҳамда танлов натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзодни танлов ғолиби деб эътироф этиш учун ягона асос ҳисобланмайди.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
14. Мониторингни амалга ошириш давомида ходим фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда мониторинг муддати қўшимча 3 ойга узайтирилади.
15. Мониторинг муддати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар, хато ва камчиликлар коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан ҳужжатлар билан қайд этилади.
16. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходим коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосасидан норози бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
ходимнинг фаолияти ва янги лавозим вазифаларига таъсир этувчи ҳолатлар;
хулоса тайёрлашда қўлланган маълумот ва ҳужжатларнинг тўғрилиги;
манфаатлар тўқнашуви ва хавф даражасининг баҳоси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
18. Кўриб чиқиш натижасига кўра шикоят асосли деб топилса, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг хулосаси қайта кўриб чиқилади ва унга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Шикоят рад этилса, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда (асосланган далиллар билан) шикоят қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
19. Шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча қарорлар ва баҳолаш натижалари ҳужжатлар билан қайд этилиши ва белгиланган тартибда сақланиши лозим.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мазкур Низом талабларига риоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ БЎЛИНМАСИНИНГ ХУЛОСАСИ