Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал
миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
1. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 22-позиция чиқариб ташлансин.