toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3500-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сон «Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 февралдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3500, 2024 йил 7 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2024 й., 10/24/3500/0197-сон) билан тасдиқланган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. АДИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 июнь,
21-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 5 июнь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 11 июндаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. 4-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқларида белгиланган тадбирларни молиялаштириш.».
2. 2-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришга
ИЛОВА
«Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кузатув кенгаши
ТАРКИБИ

Э.Э. Адилов

соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси

Ш.Д. Мухамедов

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

О.С. Имамов

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Й. Худойқулов

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

О.М. Омонов

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

И.Ў. Умрзаков

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Лавозимига кўра

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия-иқтисод департаменти бошлиғи

Лавозимига кўра

Соғлиқни сақлаш вазири Котибияти бошлиғи

Лавозимига кўра

Тиббиёт таълими ва илм-фан департаменти бошлиғи

Лавозимига кўра

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш департаменти бошлиғи

Лавозимига кўра

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Лавозимига кўра

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Лавозимига кўра

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори

Лавозимига кўра

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси бошлиғи, Кузатув кенгаши котиби

Изоҳ: Кузатув кенгашининг аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки уларнинг вазифаларини бажариш юклатилган шахслар киритилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2026 й., 10/26/3500-1/0611-сон)