Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарори (рўйхат рақами 3431, 2023 йил 5 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 10/23/3431/0265-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
1.
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«бенефициар мулкдор — тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига пировардида эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс (жисмоний шахслар).».
2. 6-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг
биринчи хатбошисидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори ёхуд муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5-бобнинг
номидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;