Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-280-сон «Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.».
«газ билан таъминловчи ташкилот — газнинг пировард истеъмолчиларга етказиб берилиши, узатилиши ва тақсимланишини таъминловчи ташкилот.».
4.
IV бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин.