ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон) билан тасдиқланган Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банддаги «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» деган сўзлар «Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қобилияти;
ижтимоий муаммолар ечимининг таъминланганлиги ва экспортга мўлжалланганлиги.».