Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон «Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига (ҳисоб рақами 261, 2024 йил 24 июнь)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
2. Қуйидаги мазмундаги 491-банд билан тўлдирилсин:
«491. Ҳудудларда шамол йўналишининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида шаҳарларнинг бош режаларида вентиляция йўлаклари (коридорлари) назарда тутилиши керак.
Бунда бино ва иншоотларнинг (баландлиги, зичлиги, узлуксиз фронт ҳосил қилиши ҳамда бошқа параметрлари) вентиляция йўлакларида (коридор) жойлашуви шамол йўналишининг эркин ҳаракатини чекламаслиги лозим.».
3.
495-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«495. Аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришда атмосфера ҳавоси сифатини сақлаш (ПМ2.5, ПМ10) ҳамда микроиқлимни яхшилаш мақсадида аҳоли пунктлари атрофида шамол йўналишини ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда шамолдан ҳимоя қилувчи иҳотазорлар барпо этилиши лозим.».
4.
599-банддаги «ШНҚ 2.06.03-12» деган сўзлар «ШНҚ 2.06.03-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.