Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг
номи ва
1-бандидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1)
номидаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)
муқаддимадаги «профессионал таълим муассасалари» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотлари» ҳамда «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4)
3-банддаги «таълим муассасасини» деган сўзлар «таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «таълим муассасасини» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилотини» ҳамда «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6)
6-банддаги «Таълим муассасаси» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Таълим ташкилоти» ҳамда «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари бошлиқлари — комиссия аъзоси;»;
олтинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 9-банднинг
биринчи хатбошисидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9)
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижасида қуйидаги омиллар ёки улардан бири аниқланган тақдирда, битирувчи нафақа олишга муҳтож деб топилади:
а) битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатларда (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганда);
б) битирувчи турар жой билан таъминланмаганда;
д) битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи оғир бўлганда (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги мавжуд бўлганда).»;
10)
18-банддаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11)
20-банддаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12)
22-банддаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.