Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113, 2008-43-сон қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
4-бандидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3686, 2025 йил 9 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 10/25/3686/0927-сон) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш
қоидаларида:
1)
74-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)
83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«83. Вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу вазирлик ёки идора номидан имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.
Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабабга кўра бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.».