Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон «
UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.».