ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
15-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
24-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.