Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 3-бобнинг
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит бюросида дастурий-техник воситалар, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга қўйиладиган талаблар».
«9. Кредит бюроси ўз фаолиятида ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган, лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситаларга эга бўлиши ҳамда улар қуйидагиларни таъминлаши керак:»;
«Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлган, лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалар билан ҳимояланган скоринг бўйича дастурий таъминотига эга бўлиши лозим.».
3.
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Кредит бюросининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш Кредит бюроларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3679, 2025 йил 23 сентябрь) мувофиқ ташкил этилади.».