1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2263-3]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 11 августдаги 51, 01/12-18/05-сон «Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2263, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 384-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 ноябрь,
301-сон
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 октябрь,
01/09-2-14/48-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 ноябрдаги 301-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 01/09-2-14/48-сон қарорига ИЛОВА
«Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи («олтин акция») бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
«1. Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
«1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларга (бундан буён матнда хўжалик жамиятлари деб юритилади) татбиқ этилади.»;
«давлат улуши — хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли бўлган акциялар ёки улушлар;»;
«3. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун маблағлар манбаи, агар давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот йилидаги давлат улуши бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар ҳисобидан шаклланади. Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги учун хизмат ҳақи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида, ҳисобот йилида давлат бюджетига дивидендлар тушумидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳисобот йилида давлат бюджетига тушган давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаганда ёки улар тушмаган (ҳисобланмаган) тақдирда, хизмат ҳақини тўлаш учун Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси умумий маблағларидан фойдаланилади.»;
7) 4-банд ва 4-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) томонидан ҳар йили давлат улушларини бошқариш харажатлари сметасининг лойиҳаси шартномалар, давлат улушларини ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш графиги ҳамда ишончли бошқарувчиларнинг чораклик ҳисоботлари асосида чоракларга бўлган ҳолда ишлаб чиқилади.»;
«6. Давлат активлари агентлиги ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи тўловлари сметаси бўйича ҳисоб-китобларни 1 июлдан кечиктирмай келгуси йил давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.»;
«7. Ишончли бошқарувчилар давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида белгиланган шакл ва муддатларда давлат улушларини бошқариш фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат активлари агентлигига топширади.»;
«8. Топширилган ҳисоботлар таҳлили асосида Давлат активлари агентлиги ишончли бошқарувчилар хизмат ҳақи тўловлари бўйича сметани тўлаш манбаларини кўрсатган ҳолда тайёрлайди ва ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасигача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.»;
иккинчи хатбошидаги «Марказга» ва «Молия вазирлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат активлари агентлигига» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг» деган сўзлар «ишончли бошқарувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг» ҳамда «Марказ ва Молия вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «ишончли бошқарувчиларнинг» ва «Давлат активлари агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «Давлат активлари агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«9. Тақдим этилган смета асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 иш куни ичида ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақларини тўлаш учун сметага киритилган хўжалик жамиятларидан давлат улуши бўйича тушган дивидендлар ҳисобидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига маблағларни ўтказади.»;
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан 10 банк иш куни ичида, агар:»;
ўнинчи хатбошидан «ҳамда қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«10. Хизмат ҳақи тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилгандан кейин Давлат активлари агентлиги бу ҳақда, шунингдек, шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ҳақида (тўлов биринчи марта амалга оширилаётган бўлса) ишончли бошқарувчиларни давлат улушини ишончли бошқариш шартномасида белгиланган шакл ва муддатларда хабардор қилади.
Ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини тўлаш Давлат активлари агентлиги томонидан уларнинг банкдаги шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига тегишли маблағларни ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.»;
«11. Хизмат ҳақини тўлаш учун назарда тутилган ва ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилинмаган ҳамда Давлат активлари агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим этмагани сабабли уларнинг шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига ўтказилмаган пул маблағлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасида қолдирилади.
Бунда, хизмат ҳақи тўловларини тўлаш учун давлат бюджетидан юборилган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасида 90 кундан ортиқ туриб қолган тақдирда, ушбу маблағлар тўлалигича давлат бюджетига қайтарилиши лозим.»;
учинчи хатбошидан «ва давлатнинг вакиллари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;