[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2868-4]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-4-сон «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 176-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
298-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 8 октябрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 7 октябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 ноябрдаги 298-сон буйруғига ИЛОВА
«1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
Сотиб олувчи томонидан битим нархига киритилмаган миқдорда бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита кўрсатиладиган қуйидаги хизматларнинг ва етказиб бериладиган бошқа товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати кўрсатилади:
олиб кириладиган товарлар қайси хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлардан ишлаб чиқилган (иборат) бўлса, ўша хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;
божхона ҳудудидан ташқарида тайёрланган ва олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, дизайн, эскизлар ва чизмалар.»;
э) 1-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА»;
ф) 2-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА»;
г) 3-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2025 й., 10/25/2868-4/1046-сон)