Ушбу модданинг қоидалари ушбу Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ жамиятнинг овоз бериш ҳуқуқини олган имтиёзли акциялари эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг ушбу Қонунда назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунича жамият жойлаштирилган акцияларни сотиб олишга ҳақли эмас. жамият қайта ташкил этилганда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ушбу Қонуннинг 90-моддаси учинчи қисмига мувофиқ қабул қилинган қарорга биноан йирик битим амалга оширилганда, башарти акциядорлар қайта ташкил этиш ёки кўрсатиб ўтилган битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар; Овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар киритилган акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга етказиладиган хабар ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаган акциядорлардан жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи борлиги ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига сабабчи бўлган қарор қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан 7 кун ичида уларга юборилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 30 кун ичида сотиб олиши шарт. Ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда жамият қайтариб сотиб олган акциялар жамиятнинг тасарруфига тушади. Мазкур акциялар овоз ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди. Бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтидан эътиборан узоғи билан бир йил ичида реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни муомаладан чиқариш йўли билан жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Жамият акциядорлардан уларга тегишли акцияларни ушбу Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олган тақдирда мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш шарт бўлади. ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш; ушбу Қонуннинг 90-моддасида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш; ушбу Қонуннинг 16 ва 21-моддаларига мувофиқ жамият уставига унинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; ушбу Қонуннинг 86-моддаси ўн биринчи қисмига мувофиқ жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги масалани ҳал этиш; Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар мазкур қарорни қабул қилиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади. Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми иккинчи —тўртинчи, олтинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади. Сиртдан овоз бериш ушбу Қонун 77-моддасининг талабларига жавоб берадиган овоз бериш бюллетенларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Акциядорларга овоз бериш учун бюллетенлар бериш санаси жамият бюллетенларни қабул қилишни тўхтатадиган кундан камида 30 кун олдин белгиланиши керак. акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса; ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса; Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Қонуннинг 69-моддасида назарда тутилган тарзда йиғилиш ўтказиладиган санага камида 10 кун қолганида амалга оширилади. ушбу Қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш; ушбу Қонуннинг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш; Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади. Ушбу Қонуннинг 91-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар: Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда тузилган бўлса, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. биринчи навбатда ушбу Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади; Жамият ушбу Қонун 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорлар фойдалана олишлари учун имконият таъминлаб беради, бухгалтерия ҳисоб-китобига доир ҳужжатлар ва жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларининг баённомалари бундан мустасно. Акциядорлик жамияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ахборотни ошкор қилиши шарт. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ушбу Қонуннинг 72-моддасига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 61-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2007 й., 29-30-сон, 297-модда, 50-51-сон, 506-модда, 514-модда, 52-сон, 533-модда; 2008 й., 39-сон, 392-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 15-сон, 176-модда, 37-сон, 403-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда)
|