Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотномани беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади. (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 1999 й., 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1-сон, 344-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
|