Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.07.1997 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.07.1997 йилдаги 363-сон
Date of entry into force
18.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА МЕВА-САБЗАВОТ ХЎЖАЛИГИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот тармоқларида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, техник қайта жиҳозлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида ихчам, рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ва уларни экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси негизида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясини, шунингдек, ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қайта ишловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида 1-илова* мувофиқ «дала-истеъмолчи» принципи бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишга қатъий ихтисослаштирилган фирмаларнинг ташкил этилиши маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ихтисослаштирилган фирма мева-сабзавот ва вино маҳсулотлари етиштиришни, сақлашни, қайта ишлашни ва сотишни амалга оширувчи корхоналар ҳамда ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади. Фирма таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг хўжалик юритиш мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агросаноат фирмаларини бошқариш, шу жумладан йиғма баланс тузиш функцияси мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишловчи бош заводларга юклансин. Бунда фирма таркибига кирувчи хўжаликлар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми ва ассортименти хом ашёни қайта ишловчи корхоналарнинг унга бўлган талабидан келиб чиқиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖ юридик шахс ҳисобланади ва акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖнинг устав жамғармаси унга акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетларини ишонч бошқарувига бериш ҳисобига ташкил топади. «Ўзшаробсаноат» АЖнинг траст бошқарувига шунингдек акциялар қолган пакетларининг жойлаштирилмаган қисми ҳам берилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖ хўжалик фаолиятини, шу жумладан унинг ижро этувчи аппарати харажатларини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖ унинг таркибига кирувчи корхоналарни, ушбу корхоналарнинг «Ўзшаробсаноат» АЖга тегишли бўлган акциялари, шу жумладан траст бошқарувига берилган акциялар пакетига мувофиқ бошқаради. Бунда «Ўзшаробсаноат» АЖ шуъба корхоналар бўйича йиғма баланс тузади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланма маблағларни тўлдириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида «Ўзшаробсаноат» АЖ шуъба корхоналарнинг бюджет ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлардан бўш бўлган молиявий ресурсларини шартнома асосида қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, агросаноат интеграцияси ва кооперациялашнинг янги ташкилий шаклларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона техника ва инвестиция сиёсатини юритиш, илғор агротехника технологияларини жорий этиш, етиштириладиган маҳсулот сифатига ва деҳқончиликнинг маҳаллий анъаналарига селектив ёндашувни ҳисобга олган ҳолда корхоналарни экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни, шу жумладан қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этиш воситаси билан жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, холдинг маҳсулоти фирма белгиларининг жаҳонда танилишини таъминлаш, экспорт маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзшаробсаноат» АЖ таркибида Ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, унга қуйидаги тадбирларни молиялаштириш юклансин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ишлаш корхоналарини зарур хом ашё базаси билан таъминловчи қишлоқ, хўжалиги экинларининг истиқболли навларини ўстиришнинг янги технологияларини ўзлаштириш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларида нобудгарчиликни камайтиришни таъминловчи инфраструктурани барпо этиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, «Ўзшаробсаноат» АЖ таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобига корхоналар баланс фойдасининг бир фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалари Ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясига кирмаган 4-иловага* мувофиқ хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи, тайёрловчи, уни қайта ишловчи, сақловчи ва сотувчи республика (Қорақалпоғистон Республикаси) ва вилоят «Мевасабзавот» бирлашмаларини белгиланган тартибда ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Полиз маҳсулотлари, узум, анор етиштирувчи хўжаликларнинг ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари таркибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Самарқанд узумлари», «Сурхон узумлари», «Наманган узумлари» - узум ва майиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон қовунлари» «Хоразм қовунлари», «Бухоро қовунлари» «Жиззах қовунлари», «Сирдарё қовунлари» - полиз маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сурхондарё анори», «Қашқадарё анори», «Фарғона анори» - анор етиштириш, тайёрлаш ва сотишни мувофиқлаштирувчи фирмаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу фирмаларнинг устав жамғармалари уларга кирувчи хўжаликларнинг пай бадаллари ҳисобига ташкил топади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фирмалар бошқарув аппарати харажатлари уларнинг тижорат фаолиятларидан олинадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотларни ва мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва анор етиштириш, тайёрлаш, уларни қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларга уруғчилик ишида, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва экспортни амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва уни қайта жиҳозлашга оид техника сиёсатини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар ташкил этиш функциялари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини ҳудудий бирлашма қатнашчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланадиган ҳудудий бирлашма Уставига биноан амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашма таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетига траст бошқарувини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 394-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда қўшимча акциялар чиқариш йўли билан акциядорлик жамиятлари устав сармояларининг кўпайтирилишини таъминлаган ҳолда акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини 6 ва 7-иловаларга* мувофиқ қайта тақсимлаш ҳамда жойлаштириш. Холдинг компанияси фирмалар таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига акциядорлик жамиятлари акциялари умумий пакетининг камида 10 фоизи сотилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-иловага* мувофиқ корхоналарни хусусий мулк қилиб сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-иловага* мувофиқ қайта ишловчи корхоналарни, уларнинг айрим ишлаб чиқариш қувватлари ва линияларини қайта жойлаштирган ҳолда, кичиклаштириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6—9-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда холдинг таркибига кирувчи фирмалар намунавий уставларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда таъсис йиғилишини ўтказсин, кузатув кенгашини тузсин, холдинг уставини тасдиқласин ва унинг устав жамғармасини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Реконструкциялаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда намунавий уставларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий «Мева-сабзавот» бирлашмаларини, шунингдек полиз маҳсулотлари, узум, майиз ва анор етиштириш, тайёрлаш ҳамда сотиш бўйича ихтисослаштирилган фирмаларни тузиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 1997-2000 йиллар учун ишлаб чиқилган холдинг ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш дастури 10 ва 11-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, тижорат банкларига 10 ва 11-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун хорижий ва миллий валютада кредитлар бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-11-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий сармоялар бўйича агентлик ва «Ўзинвестлойиҳа» компанияси чет эл фирмалари орасида мевасабзавот хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича кенг реклама фаолиятини авж олдирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг Экспорт имкониятларини ривожлантириш дастурига 12-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги холдинг компаниясига мевасабзавот, консерва ва вино маҳсулотлари жаҳон бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказишда, уни сертификациялаш ҳамда республика ташқарисида ҳамкорлар излашда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларнинг барқарор хом ашё базасини таъминлаш мақсадида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ихтисослаштирилган фирмалари қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1998-2000 йилларда помидорнинг саноатбоп навларининг 13-иловага* мувофиқ майдонларда экилишига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-13-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика мевасабзавот комплекси корхоналари ва ташкилотларига банк хизмати кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси корхоналари ўртасида - 60 млн. сўм, ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларига - 15 млн. сўм, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасига - 5 млн. сўм, «Пахта-банк»га - 15 млн. сўм, «Саноатқурилишбанк»га - 10 млн. сўм, «Ғаллабанк»га - 5 млн. сўм, очиқ сотувга - 200 млн. сўм (шу жумладан чет эл инвесторларига - 50 млн. сўм) миқдоридаги акцияларни босқичма-босқич жойлаштирган ҳолда 310 млн. сўм миқдоридаги акцияларни қўшимча чиқариш йўли билан «Мевасабзавотбанк» устав сармоясининг 100 млн. сўмдан 410 млн. сўмгача кўпайтирилишига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Пахта-банк», «Мевасабзавотбанк» икки ҳафта муддатда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, тайёр маҳсулот қолдиқларини камайтириш, дебиторлик қарзларини ундириш ҳисобига холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тегишли тижорат банклари ва ташкилотлар «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлар, кредитлар ва бошқа молиявий мажбуриятлар, шунингдек пенялар ва улар бўйича фоизларга оид қарзларини икки ой муддатда қайта расмийлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ ва тўлов интизоми бўйича Ҳукумат комиссияси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари айрим корхоналарининг молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда бюджетга тўловлар, шу жумладан пеняларга оид 1997 йил 1 июлгача мавжуд бўлган қарзларини тўлашни 1 йилга кечиктириш имкониятини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Республика мева-сабзавот хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖ корхоналари томонидан МДҲ мамлакатларига етказиб бериладиган алкоголли маҳсулотлар акциз солиғи тўлашдан озод қилинсин;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси экспортга етказиб бериладиган ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, шу жумладан вино маҳсулотлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 50 фоизга камайтирилган тарифлар бўйича ташилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 октябрдаги 525-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Муҳитдинов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 18 июл,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
363-сон