Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 30.08.2005 йилдаги ПҚ-165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.08.2005 йилдаги ПҚ-165-сон
Date of entry into force
30.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳарчаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва қуришнинг боришини ўрганиш шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги органлари томонидан республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг бош режаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш бўйича Ҳукумат қарорларида уларга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тугал чора-тадбирлар кўрилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан зарур даражада назорат ўрнатилмаганлиги натижасида қатор ҳолларда шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг барча инфратузилмаларини истиқболли ривожлантиришни, жамоат марказлари, уй-жой шароитлари, кўча-йўл тармоқлари ташкил этишни, тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни, экологик вазиятни ҳамда аҳоли яшаш шароитларини ҳисобга олмасдан аҳоли пунктларини қуриш бўйича конъюнктурали, пухта ишлаб чиқилмаган лойиҳа-режалаштириш ечимлари қабул қилинмоқда. Бундай номақбул амалиётга Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида йўл қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарсозликдаги, энг аввало шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аҳоли пунктларини сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан ўз вақтида таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси (А Тохтаев)га, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва вилоятлар ҳокимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармонини ҳамда Ҳукуматнинг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларини амалга ошириш бўйича ишларининг қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатларини бузганлиги ҳамда шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари бош режаларини амалга оширишга риоя қилиниши устидан назоратни таъминламаганлиги учун Хоразм (Х.Аҳмедов), Жиззах (К.Жўраев) ва Фарғона (Р.Жалилов) вилоятлари ҳокимлари ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинганлиги, Қашқадарё (Э.Мамадиёров), Бухоро (Н.Ҳамдамов) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (Р.Усмонов) ҳокимлари ўринбосарларига кўрсатиб ўтилганлиги, қолган вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари қаттиқ огоҳланлантирилди. Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси раҳбари А.Қодиров ва «ЎзЛИТТИ» ёпиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси С.Хўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги учун бошқарув раиси Ш.Абдукомилов эгаллаб туган лавозимидан озод қилинди, бош архитектор вазифасини бажарувчи Б.Магдиев эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди, бош режалар бўлими бошлиғи Т.Қосимовга ҳайфсан эълон қилинди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган комиссия томонидан вилоятлар архитектура бош бошқармалари раҳбарлари ва туманлар архитекторлари, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» институти раҳбарлари ва лойиҳалар бош архитекторлари аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижалари бўйича вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар даражасидаги 250 нафар архитекторлардан 35 нафари аттестациядан ўтолмади, 55 нафари аттестациядан шартли равишда ўтди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти кузатув кенгашига акциядорларнинг 2005 йил иш якунлари бўйича умумий йиғилишида лойиҳалар бош архитекторларининг шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳисоботларини эшитиш, шунингдек уларнинг шаҳарсозлик соҳасида юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини белгилаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2005-2010 йиллар учун шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш (уларга тузатишлар киритиш) чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (Н.Ханов) Дастурнинг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин ва унинг бажарилишини ҳар чоракда кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири зиммасига:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика шаҳарлари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан мунтазам мониторингни амалга ошириш ҳамда тасдиқланган шаҳарсозлик нормативлари бузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан кечиктириб бўлмайдиган, шу жумладан маъмурий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК томонидан ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини яхшилаш ва тасдиқланган бош қурилиш режаларининг жойларда тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш устидан муаллифлик назоратини кучайтириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 майдаги ПҚ-1339-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 151-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига риоя қилиш ҳамда республика аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқишни (уларга тузатишлар киритишни) ўз вақтида молиялаштириш юзасидан улар зиммасига юкланган функционал вазифалар бажарилмаган тақдирда уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эканлиги ёки эмаслиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари, буюртмачиларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 57-моддасига мувофиқ муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришда улуш қўшиб қатнашиши ҳисобига;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларини пухта режалаштиришнинг бош режаларини ва лойиҳаларини ўз ичига оладиган шаҳарсозлик ҳужжатларининг архив материаллари давлат мулки ҳисобланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорисиз учинчи юридик ва жисмоний шахсларга берилмайди, шунингдек сотилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси 2006 йилдан бошлаб «Раҳбар» давлат хизматчиларининг бошқарув соҳасидаги билимларини ривожлантириш маркази ўқув режасига «Шаҳарсозлик асослари ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари» дастурини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Шаҳарсозлик кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-165-сон