Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.08.1993 йилдаги 434-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.1993 йилдаги 434-сон
Date of entry into force
30.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКАДА КАМ ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙ-ХЎЖАЛИК ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизнинг иқлим шароитларига мос келадиган кам қаватли хизмат бинолари ва уй-жойларга бўлган эҳтиёжларнинг ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Тошкенттикланиш» давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси «Тошкентқурилиш» давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси ихтиёрига берилсин ва унинг негизида таркибига иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар кирган «Тошхорижийқурилиш» давлат-акционерлик қурилиш бирлашмаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси, «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси янги ташкил этилган «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасини етишмаган зарур ишлаб чиқариш бўлинмалари билан тўлдиришни, машиналар, механизмлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Тошкентқурилиш» корпорацияси ва «Тошхорижийқурилиш» бирлашмаси билан биргаликда 1993-1994 йилларда амалдаги қонун ҳужжатларига биноан «Тошхорижийқурилиш» бирлашмаси таркибий бўлинмаларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин. Акцияларнинг давлатга қарашли улуши 51 фоиз миқдорида белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, янги ташкил этилган «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасининг бошлиғи «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Қўшимча равишда «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати, Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича, шунингдек, бирлашманинг ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан мебеллар билан жиҳозланган кам қаватли объектларни лойиҳалаштириш ва фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш «Тошхорижийқурилиш» давлат-акционерлик қурилиш бирлашмасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағ билан таъминловчи банклар Дипломатик сервис хизматига уларнинг 1994-1995 йиллардаги ҳисоб-китобларига мувофиқ миқдорларда кредит ресурслари берсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 апрелдаги 185-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кейинчалик марказлаштирилган тартибда «Тошкентқурилиш» корпорациясининг «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасига айланма маблағларини кўпайтиришга белгиланган тартибга мувофиқ икки йил муддатга бериш учун Молия вазирлигига 2 млрд сўм миқдорида 5 фоизли мақсадли кредит ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошхорижийқурилиш» бирлашмаси учун 1993-1994 йилларда даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юқорида қайд этилган мақсадлар учун «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасига ер майдонлари уларнинг сифатига, қандай ерда жойлашганлигига ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига боғлиқ равишда тўловларнинг табақалаштирилган миқдорлари жорий этилиши ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 апрелдаги 185-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.«Ўзқурилишматериаллари» концерни, «Ўзметаллконцерн», «Тошкентқурилиш», «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорациялари, «Ўзбошёғочқурилиш» бошқармаси, «Ўзшартномасавдо», «Ўзбексавдо» давлат уюшмалари техник ҳужжатларга мувофиқ бирлашмага ўз номенклатураларига биркитилган металл прокати ва трубаларни, юқори сифатли материаллар, йиғма темир-бетон конструкциялар ва ёғочнинг қаттиқ турларидан тайёрланган паркет, ёритиш приборлари, санфаянс, пояндоз қопламаларни етказиб бериш ва сотишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Тошхорижийқурилиш» бирлашмасига бирлашманинг ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан қурилган коттежларни кўчмас мулк биржасида сотишга ёки Ўзбекистон фуқароларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ижарага беришга рухсат берилсин. Бундай ҳолларда уй-жойлар жисмоний шахсларга уларнинг мавжуд уй-жой шароитларидан қатъи назар сотилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 апрелдаги 185-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги республикада рўйхатга олинган хорижий ваколатхоналар ва фирмаларнинг дипломатик ва бошқа воситалари орқали республика Ҳукуматининг ушбу масала бўйича қарорини кенг реклама қилсин ҳамда қайд этилган объектларни қуришга якка тартибдаги буюртмаларни кўпайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
434-сон