Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.08.1993 йилдаги 394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.08.1993 йилдаги 394-сон
Date of entry into force
06.08.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАВОИЙ—УЧҚУДУҚ—СУЛТОНУИЗДОҒ— НУКУС ТЕМИР ЙЎЛИНИ ҚАЙТА ҚУРиШ ВА УНИНГ ЯНГИ ЛИНИЯСИНИ ҚУРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ерларни, фойдали қазилмалар конларини комплекс ўзлаштириш, темир йўлда юк ташишнинг транспорт таъминотини яхшилаш, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси янги минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий масалаларини ҳал этиш, Ўзбекистоннинг ягона темир йўл тармоғини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Навоий—Учқудуқ, Султонуиздоғ—Нукус йўналишларидаги темир йўлни электрлаштирган ҳолда қайта қуриш ҳамда Учқудуқ—Султонуиздоғ йўналишида янги темир йўлни электрлаштирган ҳолда қуриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1994—2000 йилларда қайта қуриш ва қуришни бошлаш ва ниҳоясига етказиш муддатлари иловага* мувофиқ, қурилишнинг буюртмачиси этиб — Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, темир йўл транспорти ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари объектларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича бош пудратчи этиб – «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий—Учқудуқ—Султонуиздоғ—Нукус янги темир йўлини электрлаштирилган ҳолда қуриш ва қайта қуришни амалга ошириш республиканинг давлат мақсадли дастури ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларининг республиканинг темир йўл магистралига чиқишларини таъминлаган ҳолда узунлиги 120 километрли Султонуиздоғ—Тўрткул—Ленин йўли темир йўл участкаси қурилиши давом эттирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўрта Осиё темир йўли ва «Ўзбектрансқурилиш» уюшмасининг топшириғи бўйича бош пудратчилар сифатида белгиланган муддатларда мавжуд электрузатиш линияларини, газ ва нефть ўтказиш қувурларини, алоқа қурилмалари ва бошқа муҳандислик коммуникацияларни буюртмачининг маблағи ҳисобига бошқа жойга кўчиришни ва янгиларини қуришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1994—2005 йиллар капитал қурилиш прогнозида Ўрта Осиё темир йўл бошқармасига темир йўл линияларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш учун республика бюджетидан зарур капитал маблағларни ажратишни назарда тутсин. 1993 йилда лойиҳалаш ишлари ўз маблағлари, у етишмагани тақдирда банк кредитлари ҳисобига амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, давлат ҳамда акционерлик — тижорат банкларига лойиҳалаш, объектлар қурилишида бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмлари бўйича имтиёзли шартларда маблағ билан таъминлашни амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси бўлинмалари томонидан бажарилаётган иш ҳажмларининг кўпайиб бораётганлиги ҳамда янги темир йўл линияси қурилиши ва қайта қурилиши зонасидаги пудрат ташкилотларининг зарур механизмлар билан етарли таъминланмаганлиги муносабати билан лойиҳа – смета ҳужжатларида ишлаб чиқариш базаларни ривожлантириш учун смета қийматининг 10 фоизи миқдорида маблағ ажратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзшартномасавдо» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» концерни ҳамда республиканинг бошқа таъминот—сотув ташкилотлари темир йўл линиялари қурилиши ва қайта қурилиши қатнашчи—ташкилотларига квоталанган маҳсулотларни биркитилган номенклатураси бўйича тасдиқланган капитал маблағлар миқдорига қараб ажратилишини амалга оширсинлар, шунингдек, шартномавий нархлар бўйича маҳсулот етказиб берувчилар билан хўжалик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси ва «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда темир йўл линиялари, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, бошқа объектлар қурилиши ва қайта қурилиши учун ер майдонларини ажратишни амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбексавдо» уюшмаси, «Ўзбекбирлашув» ва «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси билан биргаликда қурилишга жалб қилинган ишчиларга ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, уларни жойлаштиришни ва овқатланишларини ташкил этишни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл линиялари қурилиши ва қайта қурилиши ишларига қурилиш бўлинмаларини уларнинг механизмлари ва одам ресурслари билан жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар янги темир йўл қурилиши ва қайта қурилишида бевосита қатнашувчи лойиҳалаш, қурилиш, монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ишчилари ва мутахассислари ва эксплуатация қилувчи мутахассисларга тариф ставкалари ва лавозим окладлари 30 фоизгача оширилган ҳолда, ушбу сарфлар қурилиш сметасига киритган тақдирда иш ҳақи тўлашни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат сафарига юборилаётганлар учун бир суткалик харажатлар миқдори белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Навоий—Учқудуқ—Султонуиздоғ—Нукус темир йўл линияси қурилиши ва қайта қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосининг экологик экспертизасини ўтказсин ҳамда ушбу объектнинг атроф муҳитга таъсири тўғрисида хулоса тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари К.Н Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 6 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
394-сон