03.08.1993 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.1993 йилдаги 389-сон
Date of entry into force
03.08.1993
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎКДУМАЛОҚ НЕФТГАЗКОНДЕНСАТИ КОНИНИ, МИНГБУЛОҚ НЕФТЬ КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШНИ, БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИДАГИ НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИНИНГ ҲАМДА ГАЗЛИ — НУКУС ГАЗ ҚУВУРИ ҚУРИЛИШИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида нефть, кондесат ва газни қидириб топиш ва уларни ўзлаштириш ишлари республиканинг нефть ва газ саноатини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилмоқда. 1992 йилда республика бўйича 3,3 млн. тонна нефть ва кондесат қазиб чиқарилди, 1993 йилда уларни қазиб чиқариш даражасини 3,95 млн. тоннага етказиш мўлжалланмоқда. Хорижий фирмалар билан чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда нефтни қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ишлаб турган қувватларни қайта бунёд этиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг бошқа давлатларга нисбатан ўз иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурияти имкони борича ўзини-ўзи ёқилғи ресурслари билан таъминлаш бўйича белгиланган чоралар амалга оширилишини тезлаштиришни тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг ўзини-ўзи нефть маҳсулотлари билан таъмин этиши муддатларини яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг 1995 йилда конденсатли нефтни қазиб чиқариш ҳажмини 8 млн тоннагача, шу жумладан, Кўкдумалоқ конидан 4,3 млн тоннага, Мингбулоқ конидан 1 млн тоннагача етказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин (1-илова)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси ва Давлат геология қўмитаси ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ 1993 йилда Кўкдумалоқ конида — 22 та қудуқ, 1994 йилда — 30 та, 1995 йилда — 30 та қудуқ, Мингбулоқ конида 1993 йилда — 1 га қудуқ, 1994 йилда — 2 та, 1995 йилда — 3 та қудуқ қуришни ва уларни фойдаланишга топширишни амалга оширсинлар (2-илова)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси 1994 йилнинг 1 чорагида геофизик маълумотлар бўйича Мингбулоқ конидаги нефть мавжуд жойлар контури аниқланган ҳолда неоген ва палеоген қатламлари бўйича структурали режаларни алоҳида ҳолда тайёрлаб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг Мингбулоқ конида қидирув ишларининг Волгоград «Прикаспийбурнефть» бирлашмасини жалб қилган ҳолда ўз кучлари билан давом эттирилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин. «Мингбулоқ» ва унинг яқинидаги нефть конларини комплекс ўзлаштиришни жадаллаштириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси таркибида мустақил корхона тузилсин. У Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳарчасида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Кўкдумалоқ» конини ўзлаштиришни жадаллаштириш учун «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига 1995 йилнинг биринчи чорагида қайтариш шарти билан республика валюта фондидан 12,7 млн АҚШ доллари ажратилсин. Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган маблағларни жорий йилнинг июль—сентябрь ойларида ўтказилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. X. Жўрабеков бошчилигидаги комиссия томонидан нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши учун Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида сув тошқинидан ҳоли бўлган барча тегишли талабларга жавоб берадиган жой танланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси биринчи навбатини 1996 йилда ишга тушириш шарти билан Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига жорий йилда киришсин. Заводни техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари 1993 йилнинг сентябрида ишлаб чиқилсин. Заводнинг муҳандислик хизмати таъминотини ўз ичига олган ёрдамчи иншоотлари комплекси қурилиши 1995 йилда ниҳоясига етказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзнефтқайтаишлаш» давлат бирлашмаси қурилишнинг бош буюртмачиси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий қурилиш майдонида жойлашган технологик объектлар ҳамда келтирувчи нефть қувурлари ва газ қувурлари қурилиши бўйича — «Ўзнефтгазқурилиш» давлат акционерлик бирлашмаси; нефтни қайта ишлаш заводи шаҳарчасининг ижтимоий объектлари билан биргаликдаги сув таъминоти объектлари қурилиши бўйича — «Ўзсувқурилиши» давлат концерни; муҳандислик иншоотлари билан биргаликда шохобча автомобиль йўллари қурилиши бўйича — «Ўзавтойўл» давлат концерни; қурилиш майдонидаги саноат ва хўжалик объектлари қурилиши бўйича — «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси — бош пудратчилар этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи электр таъминоти объектлари қурилиши бўйича республика Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига) буюртмачи ва бош пудратчи этиб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иншоотлари билан темир йўл транспорти объектлари қурилиши бўйича Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига) буюртмачи, «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси бош пудратчи этиб белгилансин.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси қурилишнинг бош пудратчилари томонидан белгиланган монтаж ва махсус қурилиш ишларининг бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг 3 ой муддатда чет эл фирмаларини жалб қилган ҳолда нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қисми қурилиши, унинг Ўзбекистон ҳудудида мақбул равишда амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, бош лойиҳаловчисини белгилаши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий, уй-жой қурилиши ҳамда муҳандислик коммуникациялари объектлари бош лойиҳаловчиси этиб «ЎзбекНИПИнефть» институти белгилансин. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси ва Давлат қурилиш қўмитасининг «ЎзбекНИПИнефтгаз» институтига субпудратчи бўлиш шарти билан «ВНИПИнефть» (Москва шаҳри), «Тоштемирйўллойиҳа», «Ўзэнерготармоқлойиҳа», «Ўзгипромелиоводхоз», «Ўзгипроводстрой» институтларини ижтимоий, уй-жой қурилиш ва муҳандислик коммуникацияларининг тегишли объектларини лойиҳалаш ишларига жалб этиш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Бош вазир ўринбосарлари К. Н. Тўлаганов ва Қ. Ж. Ҳаққулов ўртоқлар бошчилигида 3-иловага* мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги энг кам харажатлар варианти билан нефтни қайта ишлаш заводини сув билан таъминлаш манбаларини белгиласин ва уларга техник шартлар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг Бухоро вилоятида нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича дирекция ва қурилиш-монтаж трестини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. «Ўзнефтгазқурилиш» давлат акционерлик бирлашмаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда трестнинг қурилиш-монтаж ташкилотларини муҳандис-техник кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсувқурилиш» давлат концерни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш негизини ривожлантиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9.«Ўздавқишлоқхўжаликмаш», «Ўздаврадиоэлектронтехасбоб» концернлари, «Ўздавмашконцерн» ҳамда «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси қурилиш иштирокчиларининг талабномалари бўйича нестандарт, электротехника, вентиляция ва бошқа ускуналарнинг қисмларнинг тайёрлаб берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазирнинг ўринбосарлари У. Т. Султонов ва Қ. Ж. Ҳаққулов ўртоқлар жорий йилда МДҲ мамлакатлари томонидан ишлаб чиқариладиган қурилмалардан юқори даражада фойдаланилган ҳолда асбоб-ускуналарни етказиб берилишини ҳисобга олган ҳолда нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича хорижий компаниялар билан контрактлар тузиш, шунингдек, ушбу завод учун валюта маблағи таъминотини очиш ва Кўкдумалоқ конини ўзлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси Мингбулоқ конидан қазиб олинадиган нефтни қабул қилиб олиш мақсадида Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини қайта қуриш, шунингдек, тиниқ нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш масаласини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газли—Нукус газ қувури қурилиши бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси 1993—1994 йилларда Газли—Нукус газ ўтказиш магистрал қувурини, 1993 йилда Урганчгача бўлган 1 навбатни ишга тушириш шарти билан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газ ўтказиш қувурини қуриш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газ қувурлари ўтказиладиган қўриқлаш зонасидан иморатларни бошқа жойга кўчириш бўйича бош буюртмачилар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, бош пудратчилар этиб «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси ва «Ўзсувқурилиш» давлат концерни белгилансин. Бош буюртмачилар пудрат-қурилиш ташкилотларига газ қувурлари ўтадиган қўриқлаш зонасидан иморатларни 1993 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатларда кўчиришни ва бу ишларни маблағ билан таъминлайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 10 кун муддатда «ЎзбекНИПИнефтгаз» институтига ишга тушириш муддатини ҳисобга олган ҳолда газ ўтказиш қувурлари объектларини электр энергияси билан таъминлашга доир техник шартларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ташгипротранс» институти Урганч шаҳрига борадиган газ қувури тармоғини Амударёдан ўтказиш лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмасининг 7-кўприк қуриш трести «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмасига субпудратчи бўлиб Амударёдан газ қувурини ўтказиш учун кўприк қурилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмасининг талабномаси бўйича қувурларни тушириш жойларини ажратсин ҳамда уларнинг ўз вақтида туширилишини таъминласин. Газ қувурларининг темир йўлни кесиб ўтиши билан боғлиқ техник шартларни бериш масаласини тезкорлик билан ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси билан биргаликда маблағларни ва моддий ресурсларни жамлаш, шунингдек, Газли—Нукус газ қувури қурилишининг биринчи навбати қурилишида қурилиш-монтаж бригадаларини ҳамда махсус техникани бир ерда тўплаш мақсадидa «Ўзгазузатиш» ва «Ўзнефтгазқурилиш» бирлашмаларининг газ қувурлари шохобчалари қурилиш муддатини 1993 йилдан кечроқ муддатга ўтказиш ҳақидаги таклифларини кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги уч ой муддатда республикани газлаштириш ва газ билан таъминлаш дастурини ушбу қарорни ҳисобга олган ҳолда нефть ва газ саноатини ривожлантириш концепцияси билан мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги сел ва коллектор-дренаж суви босиш хавфи теграсида жойлашган нефть ва газ конлари объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Мелиорация ва сув хўжалиги (ўртоқ Гиниятуллин), «Ўзсувқурилиш» концерни (ўртоқ Ҳасанов) Сичанкўл кўлида иккита тўғон қурилишини ниҳоясига етказилишини таъминласинлар: биринчи навбати — жорий йилнинг 1 ноябригача, иккинчи навбати — 1994 йилнинг 1 январигача, жанубий коллекторнинг бошқарув иншооти — шу йилнинг декабрида, шунингдек «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг буюртмаси бўйича Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги нефть ва газ конларини ҳамда коммуникацияларни сув босишдан муҳофаза қилиш муҳандислик муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Нефть-газ тармоғи объектларининг валюта эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг бирлашмалари Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ушбу конларни ўзлаштириш мобайнида ҳамда нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини ниҳоясига етказиш муддатига қадар, асбоб-ускуна, моддий-техника ресурслари ва лойиҳа-смета ҳужжатлари импортидан олинадиган бож тўловидан озод қилинсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конлари объектларини, янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини, Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг қайта қурилишини, Газли—Нукус магистрал газ қувури қурилиши барча муҳандислик иншоотларининг ва шунингдек, ижтимоий мақсадлардаги объектларининг маблағ билан таъминланиши «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг ўз маблағлари ҳамда имтиёзли кредитлар ҳисобига (йиллик суммадан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда фоиз олиш шарти билан) таъминланишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», давлат ҳамда акционерлик — тижорат банклари қурилиш объектларини 1993-1994 йилларда ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмларига қараб имтиёзли шартларда маблағ билан таъминлашни амалга оширсинлар (йиллик сумма миқдоридан кўпи билан 5 фоиз олинган ҳолда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўкдумалоқ конини ўзлаштиришда, Газли-Нукус газ қувури трассаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Навоий вилоятидаги Зафаробод нефть қуйиш эстакадасида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент тўланиши;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларини разведка қилиш, ўзлаштириш, нефтни қайта ишлаш заводининг ҳамда Газли—Нукус газ қувури трассаси қурилиши олиб борилган давр мобайнида ушбу объектларда банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг лавозим окладларига ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси билан биргаликда бир ой муддатда ўзлаштирилаётган конлар, бунёд этилаётган нефтни қайта ишлаш заводи объектларини жойлаштириш, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, газ ва нефть ўтказиш қувурлари қуриш учун ер майдонларини ажратишни амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва «Нефтгазтаьминот» бирлашмаси билан биргаликда нефть ва газ объектлари қурилишига жалб этилган ходимларни жойлаштиришни, уларнинг овқатланишлари ҳамда улар учун ижтимоий-маиший шароитлар яратиб берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Республика Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги «Ўзнефтгаз» корпорациясининг буюртмасига мувофиқ нефть бўйича кадрларни, мутахассисларни ва газ бурғиловчиларни, конларни ўзлаштирувчиларни ва улардан фойдаланувчиларни, қайта ишловчиларни ва механикларни тайёрлашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Ўзшартномасавдо», «Ўзбекнефтгаз» корпорациясининг талабномасига мувофиқ моддий-техника ресурсларини ҳамда қурилиш техникасини етказиб бериш масалаларининг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари ёқилғи ва энергия, айниқса нефть маҳсулотлари сарфини анча қисқартириш мақсадида бир ой муддатда ҳар бир тармоқ бўйича ёқилғи — энергетика ресурсларини иқтисод қилишга доир чуқур ўйлаб чиқилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг иш фаолияти йўналиши бўйича ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
389-сон