Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2005 17.07.1993 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.07.1993 йилдаги 363-сон
Date of entry into force
17.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2005
Ҳужжат 25.06.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

УЙ-ЖОЙ ФОНДИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА УНИ САқЛАШ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ КОНТРАКТ (ШАРТНОМА) ТИЗИМИГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1993 йил 15 июлдаги Фармонга ва «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1994 йил 1 январгача мулк эгалари ва уй-жойларни ижарага олувчилар билан ҳудудий коммунал фойдаланиш ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтказиш зарур деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондига хизмат кўрсатишга ва уни сақлаш учун томонларнинг ўзаро жавобгарлиги тўғpиcидa Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий шартнома-контракт маъқуллансин (илова қилинмоқда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китобларнинг уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича норматив (ҳақиқий) харажатларни мулк эгалари ва уй-жойларни ижарага олувчилар ҳисобига қоплашни назарда тутувчи янги тизимига ўтиш, унга хизмат кўрсатишга давлат дотациялари миқдорларини ҳар йили қисқартириб борган ҳолда, босқичма-босқич амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда маҳаллий ҳокимият органлари уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича ҳақиқий харажатларининг 70 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади, кейинчалик дотация миқдори йил сайин 10 фоизга камайтириб борилади ва кейинги йилларда мазкур харажатлар тўлиқ мулк эгалари ва уй-жойларни ижарага олувчилар ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1994 йилдан бошлаб аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни мaблaғ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари мaблaғлари ҳисобига амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 20 кун муддатда, контракт тизимини ҳисобга олган ҳолда, уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш даромадлари ва харажатлари балансини тайёрласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилнинг иккинчи ярим йили ва кейинги йиллар учун республика бюджетида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун мақсадли субсидиялар бериш кўзда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мулк эгалари ва уй-жойлари ижарага олувчилар билан ўзаро муносабатларнинг кўрсатиб ўтилган тартиби ўз балансида идорага қарашли уй-жой фонди бўлган вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга ҳам жорий этилсин. Уларга ҳар йили уй-жойлардан фойдаланиш ва уларни сақлашга тегишли маблағлар ажратиш юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, уй-жой фондининг тўлиқлик ва шинамлик даражасига, шунингдек, уйнинг тоифасига, қулайликлар мавжудлигига ва хизмат кўрсатиш сифатига кўра, умумий майдоннинг 1 кв. метри учун ҳақ тўлаш тарифини аниқлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қopaқaлпoғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу Тартиб асосида умумий майдоннинг бир квадрат метри учун ҳақ тўлаш бўйича аниқ ставкаларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Квартира ҳақи тўлаш бўйича Фуқароларнинг айрим тоифалари учун ҳозирги вақтда амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин, тарифлардаги тафовут бюджет манбалари, шунингдек, уй-жой фондининг кимга қарашли эканлигига кўра, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларига тўлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уй-жойларга хизмат кўрсатиш қийматини тўлаш бўйича аҳолининг анчагина харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республика Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда кўп болали, кам таъминланган оилаларга мақсадли пул нафақалари тўлаш тартиби тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, тегишли ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йилнинг 1 ноябригача мулк эгалари ва уй-жойларни ижарага олганлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг янги тизимига ўтиш тўғрисида шартнома-контрактлар тузсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ўртасида зарур тушунтириш ишларини ўтказсинлар, бу ишларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини жалб этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари томонидан аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жавобгарлигини оширсинлар.
(8-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларга Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда аҳолининг коммунал хизматлар (уларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтишини назарда тутган ҳолда) учун ҳисоб-китоблари тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлари аҳоли томонидан ҳамда республика халқ хўжалигида фойдаланиладиган сув, табиий газ ва бошқа энергия манбаларини тежаб сарфлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 майдаги 166-ф-сон фармойишини сўзсиз бажаришга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЎзССР МИК ва ХКСнинг «Квартира ҳақи ҳамда шаҳарларда ва шаҳар типидаги посёлкаларда уй-жойлардан фойдаланишни тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1927 йил 26 майдаги 63-сон, ЎзССР ХКСнинг 1945 йил 31 декабрдаги 2078-сон қарорлари кейинги ўзгаришлари билан бирга ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 17 июль.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
363-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
17 июлдаги 363-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган квартираларга техник хизмат кўрсатиш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

199____ йил «........» __________________________‎

(шаҳар, туман маркази, шаҳарча)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур шартнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тайёрланган. Умумий майдонининг 1 кв. метри учун тўлов тарифлари уй-жой фондининг тўлиқлик ва шинамлик даражаси, уйнинг тоифаси, қулайликларнинг мавжудлиги ва хизмат кўрсатиш сифатига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Шартноманинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур шартнома уй-жой фондидан фойдаланувчи корхона билан ____________________________ ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси номидан устав асосида ишловчи, бундан кейин «ижрочи» деб номланувчи директор _________________________ ва бундан кейин «буюртмачи» деб номланувчи квартира эгаси ўртасида хусусийлаштирилган квартирага техник хизмат кўрсатиш учун тузилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Буюртмачи топширади, ижрочи эса далолатнома бўйича ________________ кўчасидаги умумий майдони _____ кв. метр бўлган ____________ -уйдаги ______та хона, ваннахона, ошхона, балкон, айвон ва пешайвондан иборат ________ -квартирани техник хизмат кўрсатиш учун қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Томонларнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ижрочи қуйидаги мажбуриятларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат уй-жой фонди уйлари учун белгиланган шартларда уй-жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига албатта риоя қилган ҳолда техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, шу жумладан, уй-жойни, жиҳозларни, уй атрофларини зарур ҳолатда сақлашни ва у ерда яшовчи аҳолига хизмат кўрсатишни таъминловчи ишларни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойда __________ ҳисобидан умумий равишда фойдаланиладиган жойларни, муҳандислик асбоб-ускуналарини, ташқи ободонлаштириш жиҳозларини тузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойда __________ ҳисобидан уй-жой конструкцияларини баҳорги ва кузги назоратдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойда ___________ ҳисобидан муҳандислик асбоб-ускуналарини, коммуникацияларини, уй остидаги хоналарни, томларни, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни кузги-қишки даврда фойдаланиш учун тайёрлаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойда ___________ ҳисобидан умумий равишда фойдаланиладиган жойларга, уй атрофларига, ахлатхоналарга санитария хизмати кўрсатишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир кўрсатилган хизмат учун ____________ ҳисобидан прописка қилиш, пропискадан чиқариш, маълумотномалар бериш юзасидан хизмат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган тавсифлар ва шартномавий нархлар бўйича бошқа пулли хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 октябрдан кечиктирмасдан квартирани ва уй-жойни иситиш мавсумига тайёрлаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пайдо бўлган авария ҳолатларини тезлик билан, лекин талабнома олингандан сўнг 4 соатдан кечикмай, бошқа носозликларни эса 24 соат ичида бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив муддатлар етиб келиши билан уй-жойнинг умумий равишда фойдаланиладиган жойларини, муҳандислик асбоб-ускуналарини, ертўлаларни, тoмлар ва бошқаларни жорий ҳамда асосли тузатиш,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уйга, квартирага техник хизмат кўрсатиш юзасидан мазкур Шартнома бўйича бажарилган ишларни ўз вақтида қабул қилиб олиш ва унга ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) квартирадан белгиланган мақсадларга мувофиқ фойдаланиш, уй-жойнинг санитария-техника асбоб-ускуналарига, ташқи ободонлаштириш объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник хизмат кўрсатганлик ва тузатганлик учун ҳақни буюртмачи умумий майдоннинг 1 кв. метри учун ишлар ҳақиқий таннархининг________________фоизи миқдорида тўлайди, сарф-харажатларнинг қолган қисми маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар тўлови ижрочи орқали Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочи айби билан иссиқлиқ совуқ ва иссиқ сув беришдаги ва бошқа коммунал хизматлар кўрсатишдаги узилишлар далолатнома билан икки томонлама расмийлаштирилади ва улар учун ҳақ тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Томонларнинг масъулияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўз мажбуриятларини муддатида бажармаган ёки зарур даражада бажармаган ҳолларда ижрочи буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ишлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Буюртмачи томонидан тўловлар муддати чўзиб юборилганда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўловлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аварияни бартараф этиш бўйича шартнома мажбуриятлари ижрочи томонидан бузилган ҳолларда буюртмачи шартномада назарда тутилган ишларни ижрочи маблағлари ҳисобига бажариши мумкин ёки зарарларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан унинг шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги туфайли ишларда узилиш бўлганлиги учун ижрочи жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жарима санкцияларини тўлаш томонларни шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Шартнома муддати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Шартнома _____________ дан ____________ гача бўлган давр учун 1 йилга, 2 нусхада тузилди, иккала нусха ҳам бир хил кучга эга, улардан бири буюртмачида, иккинчиси ижрочида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар томонлардан бири шартноманинг амалда бўлиш муддатлари тамом бўлишидан икки ой олдин уни тўхтатиш тўғрисида ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги даврга узайтирилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Муддати тамом бўлгунга қадар шартномани бекор қилиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Алоҳида шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Шартномани бажариш, бекор қилиш ва унинг муддатини узайтиришга доир пайдо бўлган барча низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Томонларнинг ҳисоб-китоб счётлари ва манзиллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи‎ Ижрочи‎
__________________________________‎ __________________________________‎

__________________________________‎
имзо‎

__________________________________‎
имзо‎

‎М.Ў.‎

Буюртмачи уй-жой биноларидан фойдаланиш, уй атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидалари билан таништирилган.‎

_________________________________‎
‎имзо‎ ‎
_________________________________‎
‎сана ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)