Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.09.2003 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.09.2003 йилдаги 389-сон
Date of entry into force
08.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«SECTION-416 (b)» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Section-416 (b)» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда матнда қўшма ишчи гуруҳ деб юритилади) «Section-416 (b)» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан тушадиган грант маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишлари ҳақидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш лойиҳаси (мазкур қарорга илованинг I бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ёки кредит уюшмалари орқали қайтариш асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари соҳасидаги лойиҳаларни танлаб олиш функцияси (мазкур қарорга илованинг III бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига юкланади. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашнинг бошланиши Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодий ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни танлаш ва маблағ билан таъминлаш функцияси (мазкур қарорга илованинг V бўлими) Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига (агентларга) юкланади. Бунда лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш лойиҳа умумий суммасининг камида 25 фоизи кичик бизнес субъектларининг ўз маблағлари иштирокида қайтариш асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация, илмий ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш (мазкур қарорга илованинг II, III, IV ва VI бўлимлари) бепул асосда маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Section-416 (b)» дастури доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланади ҳамда Вазирликка уларни тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш ва олинган даромаддан Қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда «Section-416 (b)» дастури доирасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўшма ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорга илованинг III ва V бўлимлари бўйича грант маблағларидан фойдаланиш ҳажмларига тузатиш киритиш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги буюртмачилар билан биргаликда лойиҳалар амалга оширилишининг устуворлигини белгиласин ва мазкур қарорда назарда тутилган капитал қурилиш объектлари белгиланган тартибда 2003 ва 2004 йиллар қурилишининг аниқ рўйхатларига киритишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда лойиҳаларнинг бошқа бажарувчилари «Section-416 (b)» дастури бўйича олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, тижорат банклари — агентлар эса — маблағларнинг ўз вақтида қайтарилишини ҳамда лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборот йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш йўналишларининг ҳар бири бўйича лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий маблағлар тушишига қараб уларнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамига белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 8 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
389-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
8 сентябрдаги 389-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Section-416 (b)» дастури доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р ‎

Йўналишлар‎

Қиймати, млн сўм‎

Жами маблағлар‎ 14800‎
шу жумладан:‎
1.‎ Фермер хўжаликларига 1-иловага мувофиқ Ватанимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида бериш учун ‎ 6100‎
2.‎ 2-иловага мувофиқ ирригация тизимларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун ‎ 5800‎
3.‎ Селекция, уруғчилик, ген инженерияси, ерларнинг унумдорлигини ошириш, сувни тежовчи технологиялар соҳасидаги тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, илмий кадрлар стажировкасини ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш учун;
‎‎шу жумладан Америка томони 3-иловага мувофиқ тавсия этаётган лойиҳалар учун ‎
1400


‎740‎
4.‎ Қишлоқ туманлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун, шу жумладан:

‎республиканинг олисдаги қишлоқ аҳоли пунктларида 4-иловага мувофиқ 7 та қишлоқ врачлик пункти қуриш учун;

‎Тошкент шаҳридаги 1 ва 2-болалар уйларини реконструкция қилиш учун;

‎Наманган вилоятининг Поп туманидаги собиқ 23-кон ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерларини соғломлаштириш ишларини ўтказиш учун ‎
950

‎‎‎480


‎270

‎200‎‎
5.‎ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича кичик бизнес соҳасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш учун ‎ 500
6.‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги 3226-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этиш ва фермерлар ўртасида тарқатиш учун‎ 50‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан
таъминлашнинг асосий йўналишларига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Section-416 (b)» дастури бўйича тушган маблағлар ҳисобига Ватанимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини фермер хўжаликларига лизинг асосида бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

‎‎Бериладиган тракторлар:‎

ТТЗ-80.11‎

МХМ-140‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 32‎ 1‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 20‎ 1‎
Бухоро‎ 35‎ 1‎
Жиззах‎ 66‎ 3‎
Қашқадарё‎ 49‎ 2‎
Навоий‎ 21‎ 1‎
Наманган‎ 24‎ 1‎
Самарқанд‎ 51‎ 2‎
Сурхондарё‎ 25‎ 1‎
Сирдарё‎ 32‎ 1‎
Тошкент‎ 35‎ 1‎
Фарғона‎ 39‎ 2‎
Хоразм‎ 31‎ 1‎
Республика бўйича:‎ 460‎ 18‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: 1) Қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида тақсимлашда устуворлик қайта ташкил этилаётган 178 ширкат хўжалиги негизида 2003 йилда ташкил этиладиган фермер хўжаликларига ва муқобил машина-трактор паркларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Техника миқдори Қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан
таъминлашнинг асосий йўналишларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Section-416 (b)» дастури бўйича тушган маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ирригация тизимларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р ‎

Тадбирлар ва лойиҳаларнинг номи ‎

Лойиҳаларнинг мақсади ва уларнинг асосланиши‎

Қиймати, млн сўм‎

Бажарувчилар‎

‎‎Сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

5800,0‎

1.‎

Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши

Сув омбори қуриш ишлари суръатларини кучайтириш 2005 йилда I ишга тушириш комплексини фойдаланишга топширишни ва Тўхтагул сув омборидан сув берилишига боғлиқликни пасайтириш имконини беради‎

1160,0‎‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

2.‎

Қарши насос станциялари каскадини замонавийлаш-тириш. Насос-куч ускуна-лари сотиб олиш (битта агрегат)

Агрегатлар норматив муддат 20 йил бўлгани ҳолда 1973 йилдан бошлаб ишламоқда. Битта агрегатнинг алмаштирилиши секундига 40 м3 ҳажмида кафолатли сув берилишини таъминлайди‎

1000,0‎‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

3.‎

Орол денгизининг қуриб қолган тубида дарахт экишни ташкил этиш лойиҳаси

Лойиҳа Америка томонидан таклиф этилган ва Орол денгизи қуришининг аҳолига ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган‎

800,0‎‎

Франциянинг «КОФЮТИС» ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилоти билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

4.‎

Наманган вилоятида Қизилравот насос станцияси қурилиши

Наманган вилоятининг сув таъминотини ошириш учун Катта Наманган каналига сув бериш. Қўшимча маблағлар Қирғизистондаги Учқўрғон гидроузели ишига боғлиқликни бартараф этиб 2004 йилда биринчи навбати фойдаланишга топширилишини ва Шимолий Фарғона каналидан сув берилишини таъминлайди‎

300,0‎‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

5.‎

Катта Фарғона каналидан Катта Андижон каналига секундига 25 м3 сув олувчи канални реконструкция қилиш‎

Тўхтагул сув омборидан сувнинг чиқарилиши қисқариши натижасида Катта Андижон каналидаги секундига 45 м3 бўлган мавжуд сув танқислигини тўлдириш. Қўшимча маблағлар канал қурилишини тугатиш ва жорий йил вегетацияси учун Катта Андижон каналини секундига 25 м3 сув билан таъминлайди‎

300,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

6.‎

Қашқадарё, Бухоро вилоят-лари ва Фарғона водийси насос станциялари учун эҳтиёт қисмлар ва ускуналар харид қилиш‎

2003 йил вегетация даврида суғориладиган ерларга суғориш сувини кафолатли беришни таъминлаш‎

280,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

7.‎

Наманган вилоятидаги Охунбобоев номли каналнинг Сирдарёдан сув олувчи бош иншоотини қуриш‎

Иншоот қурилишини жадаллаштириш 40 минг гектардан ортиқ ерларни суғориш учун ёзги вақтда Тўхтагул сув омборидан сув чиқариш чекланганда Сирдарёдан сув олинишини кафолатлаш учун 2003 йилда объектни ишга тушириш ва ҳар йили дарёга сув сатҳини кўтариш учун вақтинчалик сув тўсиқлари қуриш харажатларини истисно этиш имконини беради‎

250,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

8.‎

Катта Андижон каналини сув билан таъминлаш учун Мазгилсой каналини реконструкция қилиш‎

Вегетация даврида Тўхтагул сув омборидан сув чиқариш қисқариши натижасида ҳосил бўлган Катта Андижон каналидаги секундига 45 м3 сув танқислигини тўлдириш. Қўшимча маблағлар ишга тушириш комплекси бўйича узунлиги 22,5 км бўлган объектни 2004 йилда ишга туширишни таъминлаш имконини беради‎

250,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

9.‎

Қорақалпоғистон Республи-касининг Элликқалъа туманида «Бўстон» каналини қуриш‎

Туямўйин сув омборидан узунлиги 35 км, шундан 27 км ишга туширилган канал орқали Эликқалъа ва Беруний туманларига кафолатли сув бериш. Қўшимча маблағлар ажратилиши 2003 йилда каналнинг қўшимча 2,3 км ни ишга тушириш имконини беради‎

250,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

10.‎

Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида ҳажми 7,2 млн м3 бўлган Акчобсой сув омборини қуриш‎

Акчобсой сув омбори Самарқанд вилоятида сув энг тақчил бўлган Қўшробод тумани ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш учун мўлжалланган. 2003 йилда ҳажми 4 млн м3 бўлган ишга тушириш комплексини тугаллаш‎

210,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

11.‎

Жиззах вилояти Янгиобод туманида «Ховос—Ғаллакор» насос станциялари каскадини қуриш‎

«Ховос—Ғаллакор (Тимирязев)» хўжаликларидаги сув танқислигини тўлдириш. Қурилган IV кўтарилиш насос станциясидан хўжаликларга сув бериш учун босимли сув қувурлари қурилишини жадаллаштириш. Маблағлар объектни 2003 йилда ишга тушириш ва 2004 йилда Тожикистон ҳудудидан сув олиш бўйича боғлиқликни истисно этиш имконини беради ‎

200,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

12.‎

Андижон вилоятидаги Пахта-обод ва Избоскан туманлари суғориладиган ерларнинг сув таъминотини ошириш‎

Қирғизистон ҳудудида жойлашган насос станцияларидан сув беришдаги боғлиқликни истисно этиш. Қурилиш суръатларини жадаллаштириш 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида насос станцияларини ишга тушириш ва кўрсатиб ўтилган туманларнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган насос станцияларидан боғлиқлигини истисно этиш имконини беради‎

200,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

13.‎

Жиззах, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида 6 комплект миқдоридаги ёпиқ дренажни таъмирлаш ва ювиш учун ПДТ-200 дренаж-ювиш техникасини харид қилиш‎

Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳар йили қўшимча 50-60 км ёпиқ дренажни таъмирлаш ва ювиш учун вилоят сув хўжалиги- фойдаланиш ташкилотларининг дренаж-ювиш техникаси паркини тўлдириш ‎

150,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

14.‎

Бухоро вилоятидаги «Эски Амир Темур» ва «Денгизкўл» магистрал коллекторларини реконструкция қилиш‎

Ерларнинг мелиоратив яхшилаш мақсадида дренаж сувларини кафолатли қочириш. Коллекторларни реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш уларни 2004 йилда тугатиш ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради‎

150,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

15.‎

Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳажми 1,5 млн м3 бўлган Камангарон сув омборини қуриш ‎

Сув омбори Ургут туманида сув тақчиллигини тўлғазиш учун мўлжалланган. Сув омборини 2005 йилда тугатиш мақсадида унинг қурилишини жадаллаштириш хўжаликлар ўртасида сув бўлинишидаги кескинликни бартараф этиш имконини беради‎

120,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

16.‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фарғона вилояти «Риштон туманидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 12 декабрдаги 485-сон қарорини бажариш‎

Ишларни жадаллаштириш 5690 га майдондаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради‎

100,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

17.‎

Сирдарё вилоятидаги Марказий Мирзачўл коллекторини реконструкция қилиш‎

34000 га майдондаги ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида коллектор-дренаж сувларини кафолатли қочириш. Ишларни бажариш Оқолтин, Мирзаобод ва Меҳнатобод туманларидаги 34000 га ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини беради‎

80,0‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан
таъминлашнинг асосий йўналишларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Селекция, уруғчилик, ген инженерияси, ерларнинг унумдорлигини ошириш, сувни тежовчи технологиялар соҳасидаги тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, илмий кадрлар стажировкасини ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида Америка томони тавсия этаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р ‎

Тадбирлар ва лойиҳаларнинг номи ‎

Лойиҳаларнинг мақсади ва уларнинг асосланиши‎

Қиймати, минг АҚШ доллари‎

Бажарувчилар‎

1.‎

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари генофонди базасини яратиш

Лойиҳа республика илмий-тадқиқот институтларида (Ўзбекистон пахта селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти, Фанлар Академияси ҳузуридаги ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти) қишлоқ хўжалиги экинлари ҳар хил турларининг қарийб 45,0 минг уруғлиги жойлашадиган гермоплазмаларни сақлаш бўйича учта комплексни ўрнатишни ўз ичига олади

300,0*

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Қурғоқчилик минтақаларида қишлоқ хўжалик тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА) билан биргаликда
2.‎

Ёш олимларни инглиз тилига ўқитиш

Агрегатлар норматив муддат 20 йил бўлгани ҳолда 1973 йилдан бошлаб ишламоқда. Битта агрегатнинг алмаштирилиши секундига 40 м3 ҳажмида кафолатли сув берилишини таъминлайди‎

50,0
3.‎

Ёш олимларни АҚШ, Европа мамлакатларида ва бошқа жойларда касбга ўқитиш

Дастур ёш олимлар учун 3 ойдан 6 ойгача даврга мўлжалланган. Ўқитиш курси табиий фанларнинг барча соҳаларида амалий ўқитишни ўз ичига олади

270,0*

4.‎

«Кахрон» стипендиялари дастури: авибилетларни сотиб олишда кўмаклашиш

АҚШда қисқа муддатли асосда (20 кунга яқин) ўқитиш дастури бўйича ўқитиладиган ўзбекистонлик мутахассислар ва фермерлар сонини 11 кишидан 27 кишигача кўпайтириш имконини беради

108,0 «Кахрон» стипендиялари дастури Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда
5.‎

«Кахрон стипендиялари дастури: дастур натижаларини баҳолаш

«Кахрон» стипендиялари дастурининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради

12,0 «Кахрон» стипендиялари дастури Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда
Жами:

740.0‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Маблағлар ИКАРДА – Қурғоқчилик минтақаларида қишлоқ хўжалик тадқиқотлари халқаро марказининг валюта ресурслари ҳисобига конвертация қилинади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш
лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг
асосий йўналишларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Section-416 (b)» дастури бўйича тушган маблағлар ҳисобига республиканинг олисдаги қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида қишлоқ врачлик пунктлари қуриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Минтақалар ‎

«Section-416 (b)» дастури бўйича тушган маблағлар ҳисобига ташкил этиш таклиф этилади ‎

Бажарувчилар‎

Республика бўйича жами шу жумладан: ‎

7‎

Қорақалпоғистон
‎ Республикаси ‎
2‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ‎
Андижон вилояти‎ 1‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Андижон вилояти ҳокимлиги ‎
Наманган вилояти‎ 1‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Наманган вилояти ҳокимлиги ‎
Самарқанд вилояти 1‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ‎
Тошкент вилояти‎‎ 1‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти ҳокимлиги ‎
Хоразм вилояти ‎ 1‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Пудратчилар тендер асосида белгиланади.