ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ИХТИРОГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБНОМА ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 апрелда 1329-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 2 февралдаги 9-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2004 йил 22 март, рўйхат рақами 1329) қўшимчалар иловага* мувофиқ киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 март,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 136-модда)