Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2008 16.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1338
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғин, 16.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1338
Date of entry into force
26.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2008
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ РАҲБАРИГА ВА БОШ БУХГАЛТЕРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1338-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 11 июндаги 61-сонли «Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1827, 18.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 3-бандига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинган Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири М.НУРМУРАДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирининг
2004 йил 25 мартдаги 52-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига ва бош бухгалтерларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тайинланган суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарларига тадбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом мақсадини амалга оширишда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари — қонунчилик ва суғурталовчининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг бош бухгалтери — суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий бошқаруви функциясини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисоботини ташкиллаштиришни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни мақсадга мувофиқ, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давсуғуртаназорат — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати давлат инспекцияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари ёки бош бухгалтери лавозимига сайланган ёки тайинланган вақтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида суғурталовчи бу ҳақда тўлдирган анкета (мазкур Низомга илова)ни илова қилган ҳолда Давсуғуртаназоратни хабардор қилишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига қўйиладиган малака талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши, шундан суғурта соҳасида бир йиллик иш стажи ушбу лавозимга тайинланиш ёки сайланишдан олдин келиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари этиб, раҳбар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача бир йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ҳар қандай юридик шахснинг раҳбари (биринчи шахс) бўлиб ҳисобланган шахс суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари лавозимига тайинланиши ёки сайланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суғурталовчининг бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчининг бош бухгалтери қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий касбий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 йилдан кам бўлмаган бухгалтер иш стажига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Истисно ҳолларида суғурталовчининг бош бухгалтери лавозимига олий касбий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлмаган шахс, 5 йилдан кам бўлмаган молиявий, бухгалтерлик иш стажи мавжуд бўлиши шарти билан тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Мазкур Низом шартларини бузганлик учун қўлланиладиган чоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агар суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбари ёки унинг бош бухгалтери тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича ўрнатилган малака талабларига мос келмаса, Давсуғуртаназорат суғурталовчига кўрсатма олинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давсуғуртаназорат кўрсатмасида кўрсатилган камчиликлар суғурталовчи томонидан бартараф этилмаган тақдирда, Давсуғуртаназорат ушбу суғурталовчига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Низомдан келиб чиққан низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарлари ва бош бухгалтерларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Cуғурталовчининг ижро этувчи раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисида маълумот анкетаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи қисм. Анкетани тўлдириш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкета шахснинг ўз қўли билан, тушунарли дастхатда, сиёҳ ёки қора, кўк, бинафша рангли шарикли ручка пастасида тўлдирилиши керак. Ҳамма саналар араб рақамида ёзилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкетанинг ҳамма саволларига тўлиқ ва аниқ жавоблар берилиши ҳамда анкетанинг бирор қисми тўлдирилмасдан қолмаслиги шарт. Ҳеч бўлмаса тўлдирилмай қолган бирор бир қисмининг мавжудлиги, анкетанинг тўлиқ тўлдирилмаганлигини англатади ва у суғурталовчига қайта ишлаш учун қайтарилади. Зарур бўлганда тўлиқ маълумот келтириш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи қисм. Анкета
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Анкета тўлдирувчининг шахси тўғрисида маълумот

Код

Саволлар

Жавоблар

1.‎ Фамилия‎си
2.‎ Исми
3.‎ Отасининг исми
4.‎ Аввалги фамилияси (агар фамилия ўзгарган бўлса)
5.‎ Туғилган йили
6.‎ Туғилган жойи
7.‎ Паспорт рақами ва серияси
8.‎ Уй адреси (паспортда рўйхатга олингани бўйича)
9.‎ Уй адреси (яшаш жойи бўйича)

‎2. Охирги 10 йил мобайнида бандлиги тўғрисида маълумотлар
‎(маълумотлар ҳар бир ташкилот (корхона) бўйича алоҳида берилади)
Код‎ Саволлар Жавоблар
‎10. Ишлаган даври ____ йил «___» _________ дан
‎____ ‎йил‎«___» _________ гача
11.‎ Бандлик тавсифи (керагини белгиланг) а) меҳнат шартномаси бўйича;
‎б) якка тартибдаги тадбиркор;
‎в) ишламаган;
‎г) кундузги ёки сиртқи бўлимда ўқиган.
«б», «в» ёки «г» жавоб бўлганда батафсил кўрсатинг
12.‎ Ташкилот (корхона) номи
13.‎ Сизга маълум бўлган ташкилот (корхона)нинг охирги манзили
14.‎ Лавозим (лавозимлари)

‎3. Таълим бўйича маълумотлар
‎(фақат олий ўқув юртидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОЎЮ бўйича алоҳида)
Код‎ Саволлар Жавоблар
‎15. Олий ўқув юртининг номи
16.‎ Ушбу ўқув юртининг анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили
17.‎ Таълим олиш шакли (керагини белгиланг) а) кундузги;
‎б) сиртқи;
‎в) кечки.
18.‎ Кирган сана
19.‎ Ўқишни якунлаган сана
20.‎ Олган даражаси
21.‎ Олган мутахассислиги
22.‎ Ўқишни тамомлаганлик тўғрисида диплом ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами Серияси _____________
‎Рақами ________________
23.‎ Агар анкета тўлдирувчи ушбу ОЎЮда ўқишни тугатган бўлмаса, сабабини кўрсатинг
4. Анкета тўлдириш вақтида анкета тўлдирувчининг эгаллаган лавозими тўғрисида маълумот
Код‎‎ Саволлар Жавоблар
24.‎ Суғурталовчи номи
25.‎ Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун суғурталовчи лицензияси серияси ва рақами
26.‎ Анкета тўлдирувчининг тайинланган ёки сайланган лавозимининг тўлиқ номи
27.‎ Сайланиш ёки тайинланиш санаси
28.‎ Анкета тўлдирувчига мажбуриятлар юклатилган лавозимнинг тўлиқ номи
29.‎ Мажбурият юклатилган сана

‎5. Қўшимча маълумотлар
Код‎ Саволлар Жавоблар
30.‎ Анкетани тўлдирувчи раҳбар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтгача бир йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ҳар қандай юридик шахснинг раҳбари (биринчи шахс) бўлиб ҳисобланганми (керагини белгиланг) а) бўлмаган
‎б)бўлган
«б» жавоби белгиланган ҳолда, ташкилот номи ва анкета тўлдирувчининг лавозимини кўрсатинг
—ушбу анкетада келтирилган маълумотлар ҳақиқий ва тўғрилигини:
‎— ушбу анкетани тўлдириш қоидалари билан танишилганлигимни тасдиқлайман
Анкета тўлдирувчининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми
Анкета тўлдирувчининг имзоси
Имзо санаси
Анкета тўлдирувчи менинг ҳузуримда анкетанинг ҳар бир варағини ўз қўли билан имзолаганлигини тасдиқлайман
Суғурталовчи жавобгар шахсининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми
Суғурталовчи жавобгар шахсининг имзоси
Имзо санаси



‎М.Ў.

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 183-модда)