16.11.2026 йилдаги ПҚ-397-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.11.2026 йилдаги ПҚ-397-сон
Date of entry into force
17.11.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларни озодликка тайёрлаш ва ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг касбга қизиқишларини ошириш ва касб-ҳунарга йўналтириш орқали уларнинг тузалиш йўлига ўтишларини таъминлаш, ижтимоий реабилитация қилиш, келгусида такроран жиноят содир этишларининг олдини олиш ҳамда жамиятда мустаҳкам ўрин топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулотлар хоналарини ташкил этиш ва уларни замонавий касбий таълим инфратузилмаси билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2030 йилга қадар меҳнат бозори эҳтиёжларига мос камида 50 та касб бўйича ўқув дастурларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳар йили камида 15 — 20 минг нафар жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш билан қамраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг касбий таълим билан қамров даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни заруратга қараб 2 та касбга ўқитиш ва давлат намунасидаги диплом ёки сертификат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) маҳкумларни касбга ўқитиш орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган маҳкумларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали жамиятга интеграция қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Устувор чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ички ишлар вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан манзилли ишлаш бўйича «Янги ҳаёт» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Янги ҳаёт» дастури доирасида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга колонияларнинг ўзида имтиҳон топшириб, олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган маҳкумлар масофавий таълим шаклида ўқиши учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ички ишлар вазирлиги Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларини ўтказиш, ўқишга қабул қилиш ҳамда ўқитиш жараёнларини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жазо муддатини ўтаётган ёшларни жамиятга қайтариш, уларнинг дунёқарашини ва ҳаётга бўлган қарашларини ўзгартириш, соғлом ҳаёт тарзига интилишини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) жазони ижро этиш колонияларида ўзининг ижобий фазилатларини намоён қилиб келаётган ташаббускор ёш маҳкумлар орасидан ёшлар фаоллари танлаб олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ёшлар фаоллари ёш маҳкумлар ўртасида сайлов ўтказиш йўли билан танланиб, Ёшлар ишлари агентлигининг волонтёрлик гуруҳи аъзоси ҳисобланади ва улар зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ёш маҳкумларнинг таклифлари, шахсий муаммолари бўйича колония маъмурияти билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) жазони ижро этиш колониясида китобхонлик, спорт мусобақалари ва маданий тадбирларни ташкил этишда колония маъмуриятига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ёш маҳкумларни колонияда касбга ўқитиш ва олий таълим ташкилотига ўқишга киришга тайёрлаш курсларига, китобхонликка жалб қилиш, илм олишни тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) янги келган ёш маҳкумларга колония тартиб-қоидаларини тушунтириш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) колониядаги ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни сақлаш ва низоли вазиятларнинг олдини олишда жамоатчилик асосида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ёшлар фаоллари ҳар чоракда Ёшлар ишлари агентлигининг Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида рағбатлантириб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) заруратга кўра колонияларда маҳкумларни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш бўйича мақсадли тайёрлов курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) барча колониялардаги маҳкумлар ўртасида масофавий (онлайн) шаклда «Ёш китобхон» танлови ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан колониялар ҳудудида ёш маҳкумлар томонидан ёшлар боғлари барпо этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) колониялардаги кутубхоналарда маҳкумларга Ёшлар ишлари агентлигининг «Мутолаа» платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти мавжуд штат бирликлари доирасида унинг марказий аппарати тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Маҳкумларнинг таълим олиши ва касбга ўқитишни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида бўлган колониялардаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мавжуд штат бирликлари билан Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказилсин ҳамда 1-иловага мувофиқ касбий таълим берувчи техникумлар (кейинги ўринларда — техникумлар) деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маҳкумларни миллий ғояга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятга қайтишига кўмаклашиш, уларнинг дунёқарашини ва ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартириш, соғлом ҳаёт тарзига интилишини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат таълим стандартларига мувофиқ маҳкумлар малакали кадрлар этиб тайёрланадиган касбий таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларини бепул тарзда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) маҳкумлар озод этилганидан сўнг жамиятга мослаштириш мақсадида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни эгаллаши учун уларда меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) келгусида бошқа колонияларда техникумларни ташкил этиш Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган буюртманомаларига мувофиқ Касбий таълим агентлигининг хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) техникумлар ташкил этилмаган 2-иловадаги колонияларда маҳкумларни касбга ўқитишни самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга яқин ҳудуддаги техникумлар бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мазкур қарорга 2-иловадаги колонияларда маҳкумларга касбий таълим бериш колониялардаги махсус жиҳозланган хоналарда ташкил этилади. Бунда айрим назарий дарс машғулотлари масофавий шаклда ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) маҳкумларга касбий таълим бериш колониялардаги техникумлар ҳамда бириктирилаётган техникумларнинг педагог кадрлари томонидан амалга оширилади. Бунда ўқув жараёнларида хавфсиз муҳит яратиш Ички ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) маҳкумларни касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларига жалб этилган педагоглар (ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари)га уларнинг малака тоифасидан қатъи назар, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўланади. Бунда ўқув машғулотларининг 1 (бир) академик соати учун тўланадиган ҳақ миқдори педагогнинг эгаллаб турган малака тоифасидан қатъи назар, умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиси учун белгиланган соатбай ҳақ миқдорида белгиланади ҳамда мазкур ҳақ миқдорига 35 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) колонияларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида маҳкумларнинг ўрганган касби бўйича амалиёт ўташи ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) таълим дастурлари ёки ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган маҳкумларга давлат намунасидаги диплом ёки сертификатлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маҳкумларни касбга ўқитиш учун жалб этилган педагог ва бошқа мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар 2026 йилда Таълим ва илм-фан вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағлар доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади, 2027 йилдан бошлаб эса мазкур харажатлар Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) касбга ўргатиш учун ўқув ва амалий машғулотлар хоналарини ташкил этиш, уларни сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар), касб-ҳунар йўналишларидан келиб чиқиб зарур асбоб-ускуналар ва ўқув анжомлари билан жиҳозлаш, масофавий таълим учун видеоконференцалоқа тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар колонияларга ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Касбий таълим агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) икки ҳафта муддатда колониялардаги 4 та техникумнинг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўн кун муддатда маҳкумлар ўқитиладиган касблар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) бир ой муддатда маҳкумлар ўқитиладиган ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб бошқа барча колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни касбий таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўйсин. Бунда ушбу техникумларда касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш Ички ишлар вазирлиги таклифи асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси колонияларда маҳкумларга «маънавият ва маърифат соатлари» ташкил этилишида маданият ходимлари, ёш олимлар, спортчилар, психологлар, малакали педагоглар ва тадбиркорларни жалб қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда маҳкумлар озод этилгандан сўнг колонияларда ўрганган касби бўйича уларни иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бир ой муддатда колониялардаги техникумлар ва касбга ўргатиш хоналарини зарур ўқув асбоб-ускуналари, мебель, инвентарь ва бошқа мулк билан жиҳозлаш, хоналар ажратиш, амалиёт хоналарида (қишлоқ хўжалиги, саноат ва ҳунармандчилик йўналишларида) масофавий таълим учун видеоконференцалоқа тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) маҳкумлар озодликка чиққандан сўнг уларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш даврида ўқув курсларини якунлаб, давлат намунасидаги диплом ёки сертификатга эга бўлган маҳкумлар тўғрисидаги маълумотларни улар озодликка чиқишидан камида бир ой олдин Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Касбий таълим агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда касбий таълим дастурлари ёки ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган маҳкумларга давлат намунасидаги диплом ёки сертификатлар берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, колониялардаги асаларичилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда ташкил этилган объектларда зарур шароитларни яхшилаш бўйича ўз маблағлари ҳисобидан мунтазам равишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) колонияларда босқичма-босқич замонавий агротехнологияларни жорий этиш орқали маҳкумларни сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ўргатиш (гидропоника ва иссиқхона хўжалиги) бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ички ишлар вазирлиги Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Э.О. Турдимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 16 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-397-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-397-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказилаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Таълим муассасасининг амалдаги номи

Янги ташкил этилаётган техникумлар номи

1.

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 21-сонли жазони ижро этиш колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Зангиота тумани 3-сонли техникуми

2.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 24-сонли тарбия колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Зангиота тумани 4-сонли техникуми

3.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси 2-сонли жазони ижро этиш колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қарши шаҳар 4-сонли техникуми

4.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси 10-сонли жазони ижро этиш колонияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Косон тумани 5-сонли техникуми

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 ноябрдаги ПҚ-397-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш колонияларига бириктирилаётган техникумлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Жазони ижро этиш колонияси номи

Жазони ижро этиш колонияси манзили

Бириктирилаётган техникумлар рўйхати

1.

1-сонли жазони ижро этиш колонияси

Бухоро вилояти Когон тумани «Туткунда» МФЙ Жомард қишлоғи

Когон шаҳар техникуми, Бухоро шаҳар 2-сонли техникуми

2.

3-сонли жазони ижро этиш колонияси

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Шайхали қўрғони Рудасой кўчаси

Қарши шаҳар 1-сонли техникуми

3.

4-сонли жазони ижро этиш колонияси

Навоий вилояти Навоий шаҳри Навоий кўчаси 5-уй

Навоий илғор касбий маҳорат техникуми

4.

5-сонли жазони ижро этиш колонияси

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Шарқ кўчаси 1-уй

Қизилтепа тумани 2-сонли техникуми

5.

6-сонли жазони ижро этиш колонияси

Наманган вилояти Поп тумани Уйғурсой шаҳарчаси Дўстлик кўчаси 1-уй

Поп тумани 2-сонли техникуми

6.

7-сонли жазони ижро этиш колонияси

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғони

Бўстонлиқ тумани 2-сонли техникуми

7.

11-сонли жазони ижро этиш колонияси

Навоий вилояти Навоий шаҳри Ишчилар шаҳарчаси

Кармана тумани 2-сонли техникуми

8.

12-сонли жазони ижро этиш колонияси

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Шарқ кўчаси 1-уй

Зарафшон шаҳар 1-сонли техникуми

9.

13-сонли жазони ижро этиш колонияси

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Усербай кўчаси 23-уй

Чирчиқ шаҳар 1-сонли техникуми

10.

14-сонли жазони ижро этиш колонияси

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Олмалиқ кўчаси 19-уй

Олмалиқ шаҳар 1-сонли техникуми

11.

17-сонли жазони ижро этиш колонияси

Бухоро вилояти Қоровулбозор шаҳри Истиқлол кўчаси 1-уй

Қоровулбозор тумани техникуми

12.

22-сонли жазони ижро этиш колонияси

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ўртаовул» ҚФЙ, Боғзор қўрғони Дўстлик кўчаси

Зангиота туман 1-сонли техникуми

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Касбий таълим агентлиги томонидан техникумларни жазони ижро этиш колонияларига бириктириш жадвалига ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2026 й., 07/26/397/1136-сон)