11.11.2026 йилдаги ПҚ-394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.11.2026 йилдаги ПҚ-394-сон
Date of entry into force
12.11.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Велосипед спорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юртимизда велосипед спорт турлари оммавийлигини ошириш ва ривожлантириш, мазкур спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш, миллий терма жамоаларнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Велосипед спорт турларини (кейинги ўринларда — велоспорт) янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг 2030 йилга қадар асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мамлакатимизда велоспорт билан оммавий шуғулланувчи аҳоли қамровини 30 минг нафарга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) велоспорт билан доимий шуғулланувчилар сонини 5 минг нафарга ва тренерлар сонини 350 нафарга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) велоспорт бўйича Осиё қитъаси миқёсидаги мусобақаларда миллий терма жамоанинг энг юқори кўрсаткичга эга 3 таликка киришини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) велоспорт бўйича Олимпия ўйинларига лицензиялар сонини ошириш ва медаллар учун курашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Аҳоли ўртасида велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, 2027 йил мартдан бошлаб аҳолини велоспорт турлари орқали соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, шунингдек, мазкур спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида қуйидаги спорт мусобақалари ва тадбирлари анъанавий тарзда ўтказиб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасидаги «Талабалар кубоги» велоспорт мусобақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) зарур инфратузилмага эга бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида юқори синф ўқувчилари ўртасидаги «Директор кубоги» велоспорт мусобақаси. Бунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан белгиланадиган умумий ўрта таълим муассасаларида мусобақалар уларнинг спорт объектларида барча хавфсизлик чоралари таъминланган ҳолда ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Сенинг имкониятинг» паравелоспорт мусобақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида «Янги Ўзбекистон» велоспорт мусобақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 8 март — Хотин-қизлар куни байрами доирасида аёллар ўртасида «Баҳор маликалари» веломарафони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) «22 сентябрь — Автомобилсиз кун» акцияси доирасида аҳоли ўртасида «Саломатлик сари йўл» веломарафони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, шунингдек, уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ушбу қарорнинг 2-бандида кўзда тутилган мусобақа ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа манбаларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда зарур инфратузилмага эга маҳаллаларда аҳоли қизиқишларидан келиб чиқиб велоспорт бўйича оммавий машғулотлар ҳамда маҳалла турнирлари ўтказиб борилишини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолияти велоспорт бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва уларни терма жамоаларга етказиб беришга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатида паравелоспорт йўналишидаги ўқувчилар қамрови мактаб-интернатнинг умумий контингенти доирасида йигирма фоизга етказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг фаолият юритиши, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ўқувчи-спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш (шу жумладан, ота-оналар тўловидан озод қилиш) учун белгиланган тартиб татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатининг умумий контингенти 6 — 11-синфлардан иборат бўлган 100 нафар ўқувчи-спортчидан иборат миқдорда сақлаб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари доирасида велоспорт бўйича спорт мусобақалари ўтказиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Миллий терма жамоа спортчилари учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишга шароит яратиш мақсадида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига қуйидаги спорт объектларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ ҳудудидаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган спорт мажмуаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Наманган вилояти Давлатобод тумани «Порлоқ» МФЙ Тинчлик кўчаси ҳудудидаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига тегишли велотрек спорт базаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маҳаллий ва халқаро мусобақаларни ўтказишда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2026 йилда республика бюджетидан Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шаҳарчаси объектларидан фойдаланиш дирекциясига ажратилган маблағлар ҳисобидан, зарур маблағларни Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига ўтказиб бериш орқали Халқаро велосипедчилар иттифоқи талаблари асосида Олимпия шаҳарчаси велотрек мажмуаси ва шоссе йўналишида фойдаланиш учун кўчма (мобиль) замонавий фотофиниш қурилмалари ва жиҳозлар билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йилда Давлат бюджетидан спорт соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан велоспортчиларнинг жисмоний сифатларини масофадан назорат қилиш, индивидуал юкламаларни белгилаш ҳамда терма жамоага муносиб номзодларни селекция қилиш мақсадида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати 15 та ҳамда 14 та олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари 5 тадан махсус спорт қурилмалари билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ҳудудларда велоспорт турларини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари велоспорт турларини оммалаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йилдан бошлаб ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида ҳар йили туман (шаҳар) ва ҳудуд миқёсида велоспорт мусобақаларини кўзда тутсин ҳамда юқори савияда ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ташаббускор ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 2027-2028 йилларда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг ҳудудий бўлимларини 20 донадан профессионал (6 та велоспортнинг шоссе (Road), 6 та трек (Track), 2 та тоғ (MTB), 2 та мотокросс (BMX Racing) ва 4 та паравелоспорт) велосипедлар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (велоспорт турларига ажратилган маблағлар ҳисобидан) билан биргаликда республика ҳудудларида Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун рейтинг баллари тақдим этадиган халқаро велоспорт мусобақаларини молиялаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) республика велоспорт мусобақаларида ҳудудий спорт жамоаларининг самарали иштирокини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги 2027-2028 йилларда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ва ташаббускор ҳомийларнинг белгиланган тартибда жалб этиладиган маблағлари ҳисобидан Бекобод туманида велоспортнинг «Велоспорт (BMX)» йўналишида спортчи ёшлар учун машғулотлар ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт мажмуасини барпо этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027/2028 ўқув йилига қадар Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати томонидан Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси билан биргаликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари фойдаланадиган видео-маҳсулотлар яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2027 йил мартдан бошлаб тажриба-синов тариқасида «Тошкент тажрибаси» сифатида ҳудуддаги зарур инфратузилмага эга бўлган умумтаълим мактабларини 2027-2028 йилларда босқичма-босқич велосипедлар билан таъминлаш ва тренерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш амалиёти жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) зарур инфратузилмага эга бўлган умумтаълим мактабига 4 тадан оммавий ва 1 тадан профессионал велосипед етказиб бериш орқали ўқувчиларни велоспортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчилар селекция базаси кенгайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) «Тошкент тажрибаси» натижалари таҳлиллари асосида 2029 йилдан бошлаб ушбу амалиётни босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этиш юзасидан Спорт вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) умумтаълим мактабларига ажратиладиган велосипедлардан самарали фойдаланиш ва иқтидорли спортчилар селекциясини ташкил этиш мақсадида спорт мактабларининг оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлари тегишли умумтаълим мактабига бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Велосипед спорт турларига ихтисослаштириладиган туман (шаҳар)лар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2026 — 2028 йилларда 1-иловага кўрсатилган туман (шаҳар)ларни велосипед спорт турларига ихтисослаштириш учун спорт объектлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Велосипед спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5251-сон қарорининг 6-банди ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Спорт вазирлигининг буюртманомалари (виза талабномалари)га кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ташқи ишлар вазирлиги велосипед спорт турлари бўйича жалб этиладиган хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ички ишлар вазирлиги велосипед спорт турлари бўйича жалб этиладиган хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (узайтирилиши) ҳамда Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги велосипед спорт турлари бўйича хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 11 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-394-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Велосипед спорт турларига ихтисослаштириладиган туман (шаҳар)лар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

Велосипед спорт тури

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Велоспортнинг шоссе (Road) тури

2.

Андижон вилояти

Андижон тумани

Велоспортнинг шоссе (Road) тури

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури

5.

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

Велоспортнинг тоғ (MTB) тури

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) тури

7.

Наманган вилояти

Давлатобод тумани

Велоспортнинг трек (Track) тури

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Паравелоспорт

9.

Сурхондарё вилояти

Сариосиё тумани

Велоспортнинг тоғ (MTB) тури

10.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

Велоспортнинг шоссе (Road) тури

11.

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани

Велоспортнинг тоғ (MTB) тури

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) тури

13.

Хоразм вилояти

Гурлан тумани

Велоспортнинг шоссе (Road) тури

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Велоспортнинг трек (Track) тури

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Велосипед спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Мамлакатимизда велосипед спорт турларини (кейинги ўринларда — велоспорт) ривожлантириш ва аҳоли ўртасида оммалаштириш.

1. Ўзбекистонда велоспорт билан оммавий шуғулланувчилар сонини 30 минг нафарга етказиш.

2. Велоспорт турлари билан доимий шуғулланувчилар сонини 5 минг нафарга етказиш.

3. Велоспорт турлари бўйича тренерлар сонини 350 нафаргача етказиш.

4. Велоспорт турлари бўйича Осиё қитъасида топ-3 таликка киришга эришиш.

2027 — 2030 йиллар

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

2.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида велосипед спорт турлари бўйича «Талабалар кубоги» мусобақаларини ташкил этиш.

«Талабалар кубоги» мусобақаларини икки босқичда — олий таълим муассасаси мусобақалари ва олий таълим муассасаси мусобақалари ғолиб жамоалари ўртасида ҳудуд мусобақаларини ўтказиш.

2027 йил мартдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

3.

Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паравелосипед бўйича «Сенинг имкониятинг» мусобақаси тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш.

«Сенинг имкониятинг» мусобақасининг вилоят ва республика босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2027 йил мартдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

4.

«8 март — Хотин-қизлар куни» байрами доирасида аёллар ўртасида «Баҳор маликалари» веломарафонини тизимли ўтказиб бориш.

«Баҳор маликалари» веломарафонини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили март ойида

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

5.

«22 сентябрь — Автомобилсиз кун» акцияси доирасида велосипед спорт турлари бўйича аҳоли ўртасида «Саломатлик сари йўл» веломарафонини тизимли ўтказиб бориш.

«Саломатлик сари йўл» веломарафонини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили сентябрь ойида

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

6.

Тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида велосипед спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» мусобақасини тизимли ўтказиб бориш.

Тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида «Янги Ўзбекистон» мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.

2027 йил мартдан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Иқтидорли ёш спортчиларни қўйи бўғиндан саралаш мақсадида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари доирасида велоспорт мусобақаларини ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари доирасида велоспорт мусобақаларини ўтказиш.

2027 йилги мавсумдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

8.

Маҳаллаларда велоспортни оммалаштиришни ташкил қилиш.

1. Велоспорт бўйича зарур инфратузилмага эга маҳаллаларни хатловдан ўтказиш.

2. Зарур спорт инфратузилмаси мавжуд маҳаллаларда аҳоли қизиқишларидан келиб чиқиб велоспорт бўйича оммавий машғулотлар ҳамда маҳалла турнирлари ўтказиб борилишини ташкил қилиш.

3. Оммавий машғулотлар ҳамда маҳалла турнирларини ўтказиб бориш.

2027 йил мартдан бошлаб

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Спорт вазирлиги

9.

Тажриба-синов тариқасида «Тошкент тажрибаси» асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини велоспорт билан шуғулланиши ва бу орқали маҳоратли спортчилар селекция базасини кенгайтириш.

1. Тошкент шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларини хатловдан ўтказиш ва зарурий инфратузилмага эга бўлган ҳамда велосипедлар харид қилинадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш.

2027 йил март

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

2. Тажриба-синов тариқасида «Тошкент тажрибаси» сифатида ҳудуддаги зарурий инфратузилмага эга бўлган умумтаълим мактабини 4 тадан оммавий ва 1 тадан профессионал велосипед билан таъминлаш.

2027-2028 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

3. «Тошкент тажрибаси» натижалари таҳлиллари асосида ушбу амалиётни босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий этиш юзасидан асосланган таклифлар киритиш.

2029 йил январь

 

Спорт вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Профессионал велосипедлар билан таъминлаш.

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг ҳудудий бўлимларини 20 донадан (6 та велоспортнинг шоссе (Road), 6 та трек (Track), 2 та тоғ (MTB), 2 та мотокросс (BMX Racing) ва 4 та паравелоспорт) профессионал велосипедлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2027-2028 йиллар давомида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ташаббускор ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Бекобод туманида велоспортнинг «Велоспорт (BMX)» бўйича спорт мажмуасини ташкил этиш.

Бекобод туманида велоспортнинг «Велоспорт (BMX)» йўналишида спортчи ёшлар учун машғулотлар ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт мажмуасини барпо этиш чораларини кўриш.

2027-2028 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ва ташаббускор ҳомийлар маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

12.

Умумий ўрта таълим мактабларида велоспорт турларини оммалаштириш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларида велоспорт турларини оммалаштириш бўйича «Мактаб учун велоспорт» чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб жорий этиш.

2. Умумий ўрта таълим мактабларида инфратузилма имкониятларидан келиб чиқиб велоспорт турларини оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш, спорт клублари тизимини босқичма-босқич кенгайтириб бориш чораларини кўриш.

2027 йил мартдан бошлаб

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги

13.

Велосипед спорт турларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш ва оммалаштиришни тизимли йўлга қўйиш.

1. Велоспортни кенг тарғиб қилиш бўйича режа-график тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

2. Режа-график асосида велоспорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ёритиб бориш.

3. Велоспортни тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича мақолалар эълон қилиниши, брифинглар, тематик телекўрсатувларни ташкил этиш.

Режа-график асосида

14.

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан велоспортнинг шоссе (Road) ва велотрек спорт базасидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Ғазалкент» МФЙ ҳудудидаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган спорт мажмуаси, шунингдек, Наманган вилояти, Давлатобод тумани, «Порлоқ» МФЙ, Тинчлик кўчаси ҳудудидаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига тегишли велотрек спорт базасидан режа-график асосида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан фойдаланиши учун зарур шароитларни таъминлаш.

Режа-график асосида

-

Спорт вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 07/26/394/1120-сон)