06.11.2026 йилдаги Ф-63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 06.11.2026 йилдаги Ф-63-сон
Date of entry into force
06.11.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармойиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз тўрт йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, фуқароларни унда белгиланган эзгу ғоялар атрофида бирлаштириш, «Конституция — инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилий қўмита (А. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (кейинги ўринларда — Конституция) куни умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) барча ҳудудларда Конституция куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирлари ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жойларда Конституция куни байрамини Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганини кўрсатиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Конституциянинг иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ва ролини ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Конституция — инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Конституциянинг тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича янгидан-янги ютуқлар ва натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиб берганини кенг жамоатчиликка тушунтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Конституция куни байрами арафасида умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини, шу жумладан, атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тошкент шаҳрида — Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармалари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Конституция куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Д. Давлатов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 6 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ф-63-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 ноябрдаги Ф-63-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ташкилотлар

I. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларни ўзида акс эттирувчи кўргазмали воситаларни (плакат, панно, видеоролик ва бошқаларни) тайёрлаш.

2026 йил 20 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

2.

Кўргазмали воситаларни вилоят, шаҳар, туман марказларидаги шоҳкўчалар, хиёбонлар, байрам тадбирлари ўтадиган жойлар, ташқи реклама объектлари, билбордлар, LED-экранли конструкциялар, жамоат транспорти (автобус, метро, поезд, самолёт) ва жамоат жойларида (бозор, гипермаркет, савдо шохобчалари, бекат, аэропорт ва авиакассалар, темирйўл вокзаллари ва кассалари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва б.) жойлаштириш.

2026 йил 20 — 25 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

ЎзМТРК,

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси,

Транспорт вазирлиги

3.

Давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ҳокимликлар ва кенгашлар, давлат хизматлари марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг кириш жойларида «Конституция бурчаклари»ни ташкил этиш ва уларда ушбу ташкилотлар фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерларини жойлаштириш.

2026 йил 25 ноябрдан бошлаб

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимликлар,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

4.

Олимлар, ҳуқуқшунослар ва мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида, ҳарбий қисмларда, жазони ижро этиш муассасаларида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича учрашувлар, жонли мулоқотлар, суҳбатлар ва бошқа маданий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

маҳаллий ҳокимликлар,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

5.

«Конституция — инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!» мавзусида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш бўйича «Маърифат ойлиги»ни ўтказиш.

2026 йил декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

ЎзМТРК,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Сенатнинг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

6.

Аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда туман ва шаҳар марказларида (Тошкент шаҳрида — Сайилгоҳ кўчасида) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб «Конституция кўчаси (майдони, маҳалласи)»ни ташкил этиш ва унда:

Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган «Конституция тарихи» бурчаги ва фотокўргазмасини ташкил этиш;

Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;

конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этиш ва уларга кўргазмали материалларни жойлаштириш;

«Конституция кўчаси (майдони, маҳалласи)»ни тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатиш;

Конституцияга оид турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш, фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина лойиҳасини амалга ошириш, ғолиб фуқароларни Конституция китоби, Конституция рамзи туширилган маҳсулотлар ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаш.

2026 йил 5 — 8 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Миллий гвардия,

Олий суд,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

7.

Маҳаллаларда, мактаблар ҳовлиларида 7 декабрда Конституция куни муносабати билан Давлат байроғини кўтариш маросимини ўтказиш, унда Конституциядаги бирдамлик ғоялари ифодаланган саҳна кўринишлари, шеър ва ашулаларни ўз ичига олган тадбирлар ташкил этиш.

2026 йил 5 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

8.

«Constitution.uz» веб-сайти базасида ташкил этилган электрон Конституция кутубхонасини замонавий илмий ва таҳлилий материаллар билан бойитиш.

Доимий равишда

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

9.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд

(келишув асосида),

«Ўзархив» агентлиги

II. Маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари

10.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини, унинг ислоҳотларга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда ОАВда кенг ёритиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

ЎзМТРК,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

ЎзА,

Адлия вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

11.

Фуқаролар кундалик ҳаётида кўп учрайдиган вазиятларда Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланиши бўйича ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда уларни давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштириш ва кенг тарғиб қилиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

ЎзМТРК,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

давлат органлари ва ташкилотлари

12.

Оммавий ахборот воситаларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига оид медиатадбирларни (алоҳида медиарежа асосида махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, радиоэшиттириш, мақола, викторина ва б.) ўтказиш. Давлат телеканаллари белгиси ёнида Конституция байрами белгисини жойлаштириш.

2026 йил ноябрь-декабрь

ЎзМТРК,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

ЎзА,

вазирлик ва идоралар

13.

Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши тарихига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

Конституциявий суд,

ЎзМТРК,

ЎзА,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

«Халқ сўзи» ва «Янги Ўзбекистон» газеталари,

Адлия вазирлиги

14.

Конституция куни муносабати билан радиовикторина ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2026 йил 7-8 декабрь

ЎзМТРК, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

Адлия вазирлиги

15.

Марказий ҳамда ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида:

1) Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш;

2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган алоҳида рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журнал ва газеталарнинг махсус сонларини чоп этиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

ЎзМТРК,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

ЎзА,

«Халқ сўзи» ва «Янги Ўзбекистон» газеталари,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

ИИВ,

Олий суд,

Конституциявий суд,

Миллий гвардия,

Бош прокуратура

16.

Оммавий ахборот воситаларида «Конституция — суверен давлат кафолати», «Конституция — демократик давлат кафолати», «Конституция — ҳуқуқий давлат кафолати», «Конституция — ижтимоий давлат кафолати», «Конституция — дунёвий давлат кафолати» мавзуларида туркум махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш.

2026 йил ноябрь-декабрь

ЎзМТРК,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

ЎзА,

вазирлик ва идоралар

17.

«Конституция — инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!» шиори остида шаҳар, туман марказларидаги давлат органлари биноларига ўқувчи ва талабаларнинг саёҳатларини ташкил этиш ва ОАВда уларнинг таассуротлари ҳақида мақола ва постлар бериб бориш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

18.

Давлат ва жамоат арбоблари, актёр, хонанда, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Конституцияга оид муносабатларни жойлаштириш.

2026 йил декабрь

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

19.

Журналист ва блогерлар ўртасида «Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

ЎзМТРК

20.

«#Men va Konstitutsiya», «#Meningkonstitutsiyam», «#Konstitutsiyakuni» хештеглари остида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, фуқароларда ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш.

2026 йил 1 — 10 декабрь

ЎзМТРК,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

21.

Ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш ва юқори натижа кўрсатган иштирокчиларни тақдирлаш.

2026 йил 1 — 10 декабрь

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

ТДЮУ

22.

Конституция моддалари моҳиятини содда ва тушунарли, шу жумладан, хорижий тилларда очиб берувчи, болалар учун мўлжалланган мультипликацион (анимацион) видеоролик тайёрлаш ва кенг тарқатиш.

2026 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

ЎзМТРК,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

23.

Ҳудудларда Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлар доирасида «Тарғибот поезди» лойиҳасини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

ТДЮУ

III. Конституция куни муносабати билан ўтказиладиган байрам ва бошқа кўнгилочар тадбирлар

24.

Конституция кунига бағишлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ўтказиладиган концерт тадбирларини санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2026 йил 7 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

25.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Конституция сайилларини ташкил этиш, унда томоша ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2026 йил 4 — 7 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

26.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 34 йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш.

2026 йил 4 — 7 декабрь

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

27.

Кинотеатрларда ҳар бир фильм намойишидан олдин Конституция куни байрамига бағишланган ижтимоий видеороликларни томошабинлар эътиборига ҳавола этиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

Маданият вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

28.

Фуқароларга Конституция куни байрами муносабати билан SMS-хабар сифатида табрик йўллаш.

2026 йил 8 декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

29.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Конституцияга бағишланган «Заковат» интеллектуал ўйинини ва бошқа интеллектуал ўйинларни ҳудудий ва республика миқёсида юқори даражада ўтказиш.

2026 йил декабрдан эътиборан

«Заковат интеллектуал клуби» ННТ,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

ИИВ,

Миллий гвардия,

Адлия вазирлиги

30.

Конституция кунига бағишланган спорт марафонлари (югуриш, марш) ва мусобақаларини (волейбол, футбол, шахмат ва б.) уюштириш. Жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

31.

Тошкент давлат юридик университети талабалари, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей ўқувчилари ўртасида «Энг яхши Конституция тарғиботчиси» танловини ўтказиш.

2026 йил 24 ноябрь — 7 декабрь

Адлия вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ТДЮУ,

Таълим ва илм-фан вазирлиг

IV. «Конституция ойлиги» доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар

32.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг биринчи раҳбарлари томонидан янги таҳрирдаги Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш доирасида тегишли орган томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида мақола тайёрлаш ва чоп этиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

33.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун Конституциянинг қоида ва нормаларини чуқурлаштириб ўргатишга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Судьялар олий кенгаши,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

34.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар қароргоҳларида Конституциямиз қабул қилинганининг 34 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон Конституцияси куни» маърифий тадбирларини ташкил этиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Дунё» АА

35.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари веб-сайтларида, хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституция кунига бағишланган материалларни эълон қилиш.

2026 йил 1 — 8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Дунё» АА

36.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи хорижий тилларда (инглиз, француз, япон, корейс, хитой, испан, араб, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз ва б.) тайёрланган материалларни хорижий давлатларнинг электрон ресурсларида ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатлардаги консуллик муассасалари веб-сайтларида жойлаштириш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

«Дунё» АА

37.

Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисидаги ахборотини тақдим этиш.

2027 йил январь

Конституциявий суд

(келишув асосида)

38.

«Конституция ойлиги» доирасида Олий Мажлис палаталарида «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ўтказиш ва унинг доирасида талабалар учун Қонунчилик палатаси ва Сенат биноси бўйлаб экскурсия ташкил этиш, мажлислар зали, музей ва кутубхона, депутат ва сенаторларнинг фаолияти билан таништириш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати

(келишув асосида)

39.

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни, шу жумладан, ички ишлар органларида Конституция кунида 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-картани топшириш жараёнларини байрамона ташкил этиш.

2026 йил 7 декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

маҳаллий ҳокимликлар

40.

Конституция тарғиботида фаол иштирок этган фуқароларни Конституция куни арафасида «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш.

2026 йил декабрь

Адлия вазирлиги

V. «Конституция ойлиги» доирасида таълим ташкилотларида ташкил этиладиган тарғибот тадбирлари

41.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш (намунавий дарс материаллари асосида).

2026 йил 1 — 7 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

ТДЮУ

42.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

ЎзМТРК

43.

Мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ Конституцияси», «Конституция — бахтимиз қомуси», «Конституция билимдони», «Конституция — келажагим машъали» мавзуларида расмлар ва иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги

44.

Ўзбекистон ёшларининг Конституция кунига бағишланган III конференциясини ўтказиш.

2026 йил 5 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

45.

Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида «Конституцияни ўрганамиз», «Конституция — адолат тантанаси» мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

46.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчилари учун Конституциянинг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтирувчи «Моддалар гапиради» номли видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Адлия вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

47.

«Келажак» марказларида «Конституция ўқувчилар нигоҳида» мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш, таълим ташкилотларини байроқлар ва шарлар, шунингдек, ўқувчилар ясаган ўйинчоқлар, рамзлар билан безатиш.

2026 йил 1 — 7 декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

маҳаллий ҳокимликлар

48.

Олий таълим ва илмий ташкилотларда талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида «Конституция — инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!» мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

49.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларининг Конституция ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан яратилган «Конституцияга саёҳат» номли интерактив китоб ва унга ишланган ҳуқуқий мультфильмларни инглиз тилида тайёрлаш, 1000 нусхада чоп этиш ва тақдимотини ўтказиш, шунингдек, уларни умумий ўрта таълим ташкилотларига тарқатиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

Адлия вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

ЎзА

50.

Тошкент давлат юридик университетида конституциявий ҳуқуқ бўйича таниқли хорижлик олим ва экспертлар иштирокида Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш бўйича эришилган ютуқлар ва олдимизда турган устувор вазифаларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш.

2026 йил 4 декабрь

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис палаталари,

Конституциявий суд,

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

ТДЮУ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 ноябрдаги Ф-63-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

—

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

О.Д. Давлатов

—

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

—

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтер

4.

Ш.И. Асадов

—

Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи — Президент матбуот котиби

5.

А.Х. Азимов

—

Президент Администрацияси департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари

6.

Э.О. Турдимов

—

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири

7.

Ж.А. Қўчқоров

—

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

8.

Ш.Б. Умурзаков

—

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

9.

А.Д. Ташкулов

—

адлия вазири

10.

О.А. Назарбеков

—

маданият вазири

11.

Б.О. Саидов

—

ташқи ишлар вазири

12.

А.А. Ташпулатов

—

ички ишлар вазири

13.

Б.Б. Кудратходжаев

—

мудофаа вазири

14.

А.И. Икрамов

—

фавқулодда вазиятлар вазири

15.

Б.Х. Ташматов

—

Миллий гвардия қўмондони

16.

Э.Э. Адилов

—

соғлиқни сақлаш вазири

17.

Ш.Х. Шерматов

—

рақамли технологиялар вазири

18.

А.И. Икрамов

—

спорт вазири

19.

Б.Э. Захидов

—

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

20.

Қ.Р. Сариев

—

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси

21.

А.З. Саъдуллаев

—

Ёшлар ишлари агентлиги директори

22.

А.А. Джурабаев

—

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

23.

А.К. Кўчимов

—

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

24.

О.А. Хасанов

—

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

25.

Лавозимига кўра

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.