ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил бўйича таклифларни шакллантириш ва мастер режаларни ишлаб чиқиш | ||||
1. | Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида туризм хизматларини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | 1. Вилоятлар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузиш. | Беш кун муддатда | Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Кадастр агентлиги |
2. Ишчи гуруҳ таркибига Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари масъуллари, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчилари, мустақил экспертлар, консалтинг компанияларини жалб қилиш. | ||||
3. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларнинг туристик, рекреацион ва инвестициявий салоҳиятини ўрганиш. | Бир ой муддатда | |||
4. Туризмни ривожлантириш учун истиқболли ҳудудларни аниқлаш ҳамда уларнинг мавжуд инфратузилмаси, йўл-транспорт логистикаси, муҳандислик коммуникациялари ва хавфсизлик ҳолатини таҳлил қилиш. | Ишчи гуруҳ | |||
5. Сув омборларининг техник ҳолати, тўғон ва гидротехник иншоотлар ҳолати, сув сатҳи ва гидрологик режими, геологик ва кўчки хавфлари, сел ва сув тошқини хавфлари, ёнғин хавфи, экологик ҳолат, сув сифати, биохилмахиллик ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва бошқа хавфли омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларнинг хавфсизлик параметрларини баҳолаш. | Икки ҳафта муддатда | Ишчи гуруҳ | ||
6. Ҳар бир сув омбори бўйича фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш, хавфсизлик паспорти лойиҳасини ишлаб чиқиш, эвакуация жойларини белгилаш, қутқарув постлари, кузатув миноралари, сирена ва огоҳлантириш тизимлари, видеокузатув ҳамда сунъий интеллект асосида мониторинг тизимларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Ўн кун муддатда | Ишчи гуруҳ | ||
7. Ҳудудда туризм хизматларини йўлга қўйиш учун зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари, йўл-транспорт логистикасини ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш. | Бир ой муддатда | Ишчи гуруҳ | ||
8. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни жамоатчилик вакиллари, мустақил экспертлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиш. | Уч кун муддатда | Ишчи гуруҳ | ||
9. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш бўйича мастер режалар ишлаб чиқиш учун Туризм қўмитасига таклиф киритиш. | Икки кун муддатда | Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳокимликлари | ||
2. | Туризм хизматларини ташкил этиш бўйича мастер режаларни ишлаб чиқиш. | 1. Вилоят ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар асосида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш натижасида мастер режа лойиҳасини ишлаб чиқиш: сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларнинг географик жойлашуви, рельефи, иқлим шароити, гидрология, муҳандислик-геология, мавжуд муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси, ер участкасининг эгалик ҳуқуқи ҳолатини ўрганиш; туризм, рекреация, пляж, сув спорти, сервис, меҳмонхона, кемпинг, инвестиция, муҳофаза остидаги ва махсус режимли зоналарни белгилаш; туризм ва сервис инфратузилма объектларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш; муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш; қутқарув постлари, тиббий ёрдам пунктлари, кузатув миноралари, огоҳлантириш тизимлари ва эвакуация йўлакларини инфратузилма лойиҳаларига интеграция қилиш; инвестиция лойиҳалари ва лотлар портфелини шакллантириш. | Режа-график асосида | Туризм қўмитаси |
2. Барча таҳлил ва ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган мастер режа лойиҳасини ваколатли органлар билан келишиш, экспертизадан ўтказиш. | Белгиланган муддатда | Туризм қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги | ||
3. Мастер режаларни вилоят ҳокимликларига тақдим этиш. | Режа-график асосида | Туризм қўмитаси | ||
II. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари | ||||
3. | Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуришга доир шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш. | 1. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда мавжуд туризм ва сервис инфратузилмаси объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуришга доир амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш. | Ўн кун муддатда | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Кадастр агентлиги, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳокимликлари |
2. Соҳадаги мавжуд муаммолар ва хорижий давлатларнинг тажрибаларидан келиб чиқиб: сув омборлари ҳудудларининг муҳандислик-геологик, гидрологик, сейсмик, экологик ва иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш талабларини қайта кўриб чиқиш; меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, кемпинг ва глемпинг зоналари, пляжлар, пирслар, қайиқ бекатлари, сув спорти объектлари ва бошқа инфратузилма объектларини жойлаштириш бўйича шаҳарсозлик нормаларини қайта кўриб чиқиш; объектларни лойиҳалаштиришда эвакуация йўлаклари, қутқарув постлари, кузатув миноралари, ёнғин хавфсизлиги тизимлари ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш инфратузилмасини мажбурий тарзда назарда тутиш; муҳандислик-коммуникация тармоқлари (электр, ичимлик суви, канализация, газ, интернет ва алоқа) билан таъминлаш бўйича минимал талабларни белгилаш; локал оқова сувларни тозалаш иншоотлари, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш инфратузилмаси бўйича экологик ва санитария талабларини ишлаб чиқиш; кичик ҳажмли кемалар инфратузилмаси, пирслар ва қайиқ станцияларини қуриш ҳамда эксплуатация қилиш бўйича хавфсизлик талабларини белгилаш. | Бир ой муддатда | |||
3. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда мавжуд туризм ва сервис инфратузилмаси объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуришга доир шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш. | Бир ой муддатда | |||
4. | Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда ташкил этилган туризм объектларида хизмат қилувчи қутқарувчи ва йўриқчи (инструктор)ларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш. | 1. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда фаолият юритувчи туризм объектларида хизмат кўрсатувчи қутқарувчи ва йўриқчилар рўйхатини шакллантириш. | Доимий | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари |
2. Қутқарувчи ва йўриқчилар учун ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш. | Бир ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги | ||
3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, ҳудудий ўқув марказлари ва қутқарув бўлинмалари базасида назарий ва амалий ўқув курсларини ташкил этиш | Икки ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари | ||
4. Ўқув курсларида: сувда қутқарув ишларини ташкил этиш, чўкаётган шахсларни қутқариш усуллари, қутқарув анжомларидан фойдаланиш тартиби бўйича ўқитиш; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юрак-ўпка реанимацияси, жароҳатланганларга ёрдам бериш ва шошилинч тиббий хизматни чақириш тартиблари бўйича амалий машғулотлар ўтказиш; сел-сув тошқини, кучли шамол, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш алгоритмларини ўргатиш; туристларни эвакуация қилиш, йиғилиш жойларига йўналтириш ва хавфсиз ҳудудларга чиқариш бўйича амалий машғулотларни ўтказиш. | Доимий | |||
5. Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар бериш. | Белгиланган муддатларда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | ||
6. Ҳар бир туризм объектида махсус тактик-ўқув машқларини ўтказиб бориш. | Ҳар йилда икки марта | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари | ||
7. Ўқув курсларини тамомлаган ходимлар малакасини ошириш ҳамда билим ва кўникмаларини баҳолаб бориш. | Ҳар уч йилда | |||
5. | Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда ташкил этилган туризм объектлари хизмат кўрсатувчи ходимларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитиш. | 1. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда фаолият юритувчи туризм объектлари хизмат кўрсатувчи ходимлари рўйхатини шакллантириш. | Доимий | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари |
2. Хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқитиш учун ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш. | Бир ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги | ||
3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий ўқув марказлари ва қутқарув бўлинмалари базасида хизмат кўрсатувчи ходимлар ўқишини ташкил этиш. | Икки ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳокимликлари | ||
4. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ўқишида: биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юрак-ўпка реанимацияси, жароҳатланганларга ёрдам бериш ва шошилинч тиббий хизматни чақириш тартиблари бўйича амалий машғулотлар ўтказиш; сел-сув тошқини, кучли шамол, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш алгоритмларини ўргатиш; туристларни эвакуация қилиш, йиғилиш жойларига йўналтириш ва хавфсиз ҳудудларга чиқариш бўйича амалий машғулотларни ўтказиш. | Доимий | |||
5. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар бериш. | Белгиланган муддатларда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | ||
6. | Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда ташкил этилган туризм объектларида қутқарув хизматини ташкил этиш. | 1. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган туризм объектларининг қутқарув хизматига бўлган эҳтиёжини баҳолаш ҳамда қутқарув куч ва воситалари ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш. | Бир ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳокимликлари |
2. Ташриф буюрувчилар сони, сув майдони ҳажми ва хавф даражасидан келиб чиқиб, объект ҳудудида доимий фаолият юритувчи қутқарув постларини ташкил этиш. | Туризм хизмати ташкил этилгандан кейин бир ой муддатда | |||
3. Қутқарув постларини қутқарув қайиқлари, гидроцикллар, қутқарув нимчалари, қутқарув ҳалқалари, алоқа воситалари, биринчи тиббий ёрдам тўплами ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш. | ||||
4. Қутқарув хизматини тегишли билим ва кўникмаларга эга, махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар билан тўлдириш. | Туризм хизмати ташкил этилгандан кейин икки ой муддатда | |||
5. Доимий қутқарув хизмати ташкил этилмаган объектларда профессионал қутқарув тузилмалари ёки бошқа ваколатли қутқарув хизматларининг қутқарув навбатчилигини ташкил этиш. | ||||
6. Қутқарув хизмати, тиббий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида тезкор ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | Доимий | |||
7. Ҳар бир объект бўйича фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни жалб қилиш режаларини ишлаб чиқиш. | Доимий | |||
8. Қутқарув хизмати фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда тайёргарлик ҳолатини баҳолаш мақсадида амалий машқлар ва текширувлар ўтказиш. | Доимий | |||
7. | Туризм объектларида фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ва хавфсизлик паспортларини ишлаб чиқиш. | 1. Сув, сел-сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган ҳамда қурилиши режалаштирилган туризм объектларини хатловдан ўтказиш. | Ўн кун муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари |
2. Ҳар бир объект бўйича сел-сув тошқинлари, тўғон авариялари, кўчки, ўпирилиш, ёнғин, кучли шамол, чақмоқ, сув сатҳининг кескин ўзгариши ва бошқа хавфли жараёнларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини баҳолаш. | Бир ой муддатда | |||
3. Хавфли ҳудудлар ва эҳтимолий таъсир зоналарини геоахборот технологиялари асосида хариталаш. | Бир ой муддатда | |||
4. Объектларнинг фавқулодда вазиятларга тайёрлик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш. | Беш кун муддатда | |||
5. Хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳандислик, ташкилий ва профилактик чора-тадбирларни белгилаш. | Бир ҳафта муддатда | |||
6. Ҳар бир туризм объекти бўйича хавф таҳлили хулосаларини ишлаб чиқиш. | Бир ҳафта муддатда | |||
7. Ҳар бир туризм объекти учун хавфсизлик паспортини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | ||||
8. Хавфсизлик паспортларини ягона электрон маълумотлар базасига киритиш ва мунтазам янгилаб бориш. | Доимий | |||
8. | Туризм объектларида аҳоли ва туристларни тезкор огоҳлантириш ҳамда хавфсиз эвакуация қилиш тизимларини жорий этиш. | 1. Ҳар бир туризм объекти бўйича огоҳлантириш ва эвакуация қилиш схемаларини ишлаб чиқиш. | Бир ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари |
2. Сирена ва овозли хабар бериш қурилмаларини жойлаштириш нуқталарини белгилаш ҳамда ўрнатиш. | Икки ой муддатда | |||
3. Хавфли ҳудудлар, эвакуация йўналишлари ва йиғилиш жойларини кўрсатувчи огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш. | Ўн кун муддатда | |||
4. QR кодли эвакуация хариталари ва интерактив ахборот стендларини ўрнатиш. | Бир ой муддатда | |||
5. Аҳоли ва туристларга фавқулодда вазиятлар ҳақида SMS-хабарномалар юбориш тизимини босқичма-босқич жорий этиш. | ||||
6. Туризм объектларида жорий этилган огоҳлантириш тизимларини республика ва ҳудудий фавқулодда вазиятлар мониторинг тизимлари билан интеграция қилиш. | Доимий | |||
7. Сирена, овозли хабар бериш ва SMS-хабарнома тизимларининг доимий ишлашини таъминлаш. | Доимий | |||
9. | Туризм объектларида сунъий интеллект технологиялари асосида «ақлли» видеокузатув ва тезкор хабар бериш тизимларини жорий этиш. | 1. Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган туризм объектларини сунъий интеллект технологиялари асосида «ақлли» видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш эҳтиёжини ўрганиш ҳамда объектлар рўйхатини шакллантириш. | Бир ой муддатда | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари |
2. Сувда чўкиш хавфи юқори бўлган ҳудудлар, тақиқланган зоналар, пляжлар, пирслар, қайиқ бекатлари ва оммавий тўпланиш жойларини аниқлаш. | Мастер режа ишлаб чиқилгандан кейин икки ой муддатда | |||
3. Видеокузатув камераларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ва телекоммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш. | Туризм хизматлари ташкил этилгандан кейин бир ой муддатда | |||
4. Сунъий интеллект технологиялари асосида сувда чўкиш хавфи, тақиқланган ҳудудларга кириш, одамларнинг хавфли даражада тўпланиши, назоратсиз қолган болалар ва бошқа хавфли ҳолатларни автоматик аниқлаш алгоритмларини жорий этиш. | ||||
5. «Ақлли» видеокузатув тизимларини Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув бўлинмалари, навбатчилик-диспетчерлик хизматлари ва маҳаллий бошқарув органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | ||||
6. Хавфли ҳолатлар аниқланган тақдирда, қутқарув хизматлари, масъул ходимлар ва туризм объекти маъмуриятига реал вақт режимида автоматик хабар юбориш механизмларини йўлга қўйиш. | ||||
7. Видеокузатув тизимларини сирена, овозли огоҳлантириш ва SMS-хабарнома тизимлари билан интеграция қилиш. | ||||
8. Видеокузатув тизимлари операторлари ва қутқарув хизматлари ходимларини ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш. | 2027 йил 1 март | |||
9. «Ақлли» видеокузатув тизимларининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, модернизация қилиб бориш чораларини кўриш. | Доимий | |||
10. | Сув омборларида сув сатҳи ва гидрологик ҳолатни онлайн мониторинг қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш. | 1. Сув, сел-сув омборларидаги мавжуд гидрологик кузатув воситалари, метеостанциялар ва мониторинг тизимларини хатловдан ўтказиш. | Бир ой муддатда | Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
2. Сув омборларини мониторинг қилиш ва фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш мақсадида ахборот тизими ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ тайёрлаш. | Ўн кун муддатда | |||
3. Сув омборларидаги сув сатҳи, сув сарфи, ҳажми, ёғингарчилик, шамол тезлиги, ҳаво ҳарорати ва бошқа кўрсаткичларни кузатувчи автоматлаштирилган датчиклар ва телеметрик қурилмаларни ўрнатиш. | 2027 йил 1 май | |||
4. Сув омборларидаги гидрологик кузатув воситаларини Гидрометеорология хизмати агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | Доимий | Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ | ||
5. Сув сатҳи кескин ўзгариши, тўғон хавфсизлигига таҳдид, сел оқимлари, кучли ёғингарчилик ва бошқа хавфли жараёнларни барвақт аниқлаш алгоритмларини ҳамда сунъий интеллект технологиялари асосида хавфли вазиятларни прогноз қилиш ва таҳлил қилиш модулларини ишлаб чиқиш. | 2027 йил 1 март | |||
6. Геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш маълумотлари ва метеостанциялар ахборотларини ахборот тизимида жамлаш. | 2027 йил 1 апрель | |||
7. Фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимоли мавжуд ҳолатларда масъул ташкилотлар, қутқарув хизматлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига автоматик хабар бериш тизимини жорий қилиш. | 2027 йил 1 май | |||
8. Ахборот тизимини фавқулодда вазиятларда бошқариш миллий маркази, ҳудудий навбатчилик-диспетчерлик хизматлари ва сув омборларини бошқариш ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | 2027 йил 1 май | |||
9. Ахборот тизимининг киберхавфсизлиги, узлуксиз ишлашини таъминлаш ва маълумотларни архивлаш чораларини кўриш. | Доимий | |||