19.10.2026 йилдаги ПҚ-379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.10.2026 йилдаги ПҚ-379-сон
Date of entry into force
21.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим тизимида инсон капитали сифатини ошириш, ёшларнинг психологик фаровонлигини таъминлаш, психологик хизматнинг илмий, услубий ва ташкилий асосларини тубдан такомиллаштириш, соҳада фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш, таълим ташкилотларида психологик қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ҳамда мазкур йўналишда ягона илмий асосланган ёндашувларни жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) таълим олувчиларнинг баркамол шахс сифатида шаклланиши, индивидуал психологик хусусиятлари, шахсий имкониятлари ва қобилиятларини намоён этишлари учун ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) таълим ташкилотларида психологик хизматни амалий жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда педагог ва тарбиячиларнинг касбий эмоционал ҳолати ва руҳий чарчаш омилларини ўрганиш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) психология соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишда ягона ёндашувни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида психология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч муассаса ҳисобланувчи Психология илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) (кейинги ўринларда — педагог ва ўқувчилар) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бунда ушбу тизим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, таълим ташкилотларида психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институт томонидан халқаро стандартлар асосида педагог ва ўқувчиларнинг ёш тоифаси ва (ёки) фаолият хусусияти бўйича дастлабки скрининг ва чуқурлаштирилган психологик диагностика учун ягона стандартлаштирилган услубиёт ва тестлар тўплами ишлаб чиқилади ва тегишли вазирликларга тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) психологик диагностика Институт томонидан махсус электрон платформада юритилади. Бунда шахсга доир маълумотлар, психологик диагностика ва психологик ёрдам кўрсатилиши натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) таълим ташкилотларининг психологлари Институт томонидан ташкил этиладиган каскадли малака ошириш тизими орқали ўқитилади ҳамда ҳудудлар кесимида ментор психологлар гуруҳи шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга ушбу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама асосий иш жойининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) педагог ва ўқувчиларнинг психологик диагностика натижалари сунъий интеллект технологияларини татбиқ қилиш орқали таҳлил қилиниб, ягона стандарт бўйича улар «психологик барқарор», «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» ва «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур» гуруҳларига ажратилади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» ва «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур» гуруҳларига киритилган педагог ва ўқувчилар билан индивидуал иш-режа бўйича фаолият йўлга қўйилади ҳамда унинг натижалари Институт томонидан мониторинг қилиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» гуруҳига киритилган педагог ва ўқувчиларга тегишли таълим ташкилотининг психологи бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур» гуруҳига киритилган педагог ва ўқувчиларга тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор психологлар Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Таълим ва илм-фан вазирлиги — таълим ташкилотларида педагог ва ўқувчиларни психологик диагностикадан ўтказиш йўналишларини белгилайди, психологик диагностика ўтказилишини ташкил этади ҳамда Институт тавсиясига мувофиқ «Келажак соати» дарслари дастурларига ўқувчи ва талабаларнинг психологик билимларини оширишга қаратилган мавзулар киритилишига масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази — навбатдаги ўқув йили учун дарсликларни тайёрлашда психологик диагностика натижалари бўйича Институт томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар инобатга олинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Институт — таълим ташкилотлари психологларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ҳар ўқув йили якунида диагностика натижалари таҳлили асосида педагог ва ўқувчиларнинг психологик саломатлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институт давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим мазмунини шакллантиришга масъул муассаса ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолияти ўқув-услубий жиҳатдан Институт томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2027 йил 1 январдан бошлаб Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тегишли вазирлик ва идораларга ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари психологик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. Бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги таълим ташкилотлари психологларининг малакасини ошириш бевосита Институтда, Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа вилоятларда — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида Институт томонидан ишлаб чиқилган дастурлар асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) шартнома асосида давлат олий таълим ва нодавлат таълим ташкилотларининг психологик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимлари беш йилда камида бир маротаба малакасини ошириши шарт этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Институт фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Институтнинг илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида зарур лабораториялар халқаро стандартлар асосида 2027 — 2030 йилларда босқичма-босқич ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Институтда 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги лабораториялар фаолияти йўлга қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) асосий фаолият йўналиши қуйидагилардан иборат бўлган Рақамли психология ва сунъий интеллект лабораторияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) рақамли муҳитда инсон хулқ-атвори, рақамли қарамлик (интернет, ўйин, ижтимоий тармоқ), кибербуллинг ва онлайн хавфсизлик масалаларини илмий тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) сунъий интеллект технологияларини психологик диагностика, маслаҳат ва профилактика жараёнларига жорий этишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) виртуал ёрдамчилар асосидаги психологик ёрдам воситаларини яратиш, синовдан ўтказиш ва илмий баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) асосий фаолият йўналиши қуйидагилардан иборат бўлган Таълим психологияси ва психологик хизмат лабораторияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) узлуксиз таълим тизимида психологик хизматнинг илмий-назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) таълим олувчиларда билим олиш мотивацияси, академик стресс, ўзлаштиришдаги қийинчиликлар ва ижтимоий мослашув муаммоларини тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) таълим ташкилотлари психологлари фаолиятининг миллий стандартлари, этика кодекси ва иш юритиш тартибини халқаро андозалар асосида ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) таълим ташкилотларида психологик хизмат самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва мониторинг тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) таълим жараёнига замонавий педагогик ва таълим технологияларини жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) асосий фаолият йўналиши қуйидагилардан иборат бўлган Психологик саломатлик ва профилактика лабораторияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) аҳолининг психологик саломатлик ҳолатини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти услубиёти асосида ўрганиш ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) стресс, эмоционал толиқиш, хавотир ва депрессив ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактика дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) суицидал хулқ-атвор профилактикаси бўйича илмий асосланган миллий дастурлар ва эрта аниқлаш механизмларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) инқироз ҳолатларида (табиий офат, фавқулодда вазиятлар) психологик ёрдам ва зарарли одатлар профилактикасининг психологик технологияларини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институт илмий-услубий, амалий ва ахборот-таҳлилий фаолиятни амалга оширувчи давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Институт директори таълим ва илм-фан вазири томонидан, директор ўринбосарлари Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Институтнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 59 та штат бирлигидан иборат бўлиб, улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази тугатилиши муносабати билан унинг 18 та штат бирлиги ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Таълим ва илм-фан вазирлиги тизим ташкилотларининг 41 та бошқарув ходимлари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Институт тузилмаси Институт директори томонидан Таълим ва илм-фан вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Институт раҳбар ва илмий ходимларининг лавозим маошлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий муассасалар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига, бошқа ходимларининг лавозим маошлари эса тегишлича Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг лавозим маошига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Институт директорига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошига устама миқдорини мустақил белгилаш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳудудий ментор психологларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказлари ҳамда педагогика йўналишида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотлари базасида тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан илмий тадқиқотлар ўтказиш учун Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) суд-психологик ва бошқа турдаги психологик экспертизаларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) илмий тадқиқотларда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларнинг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида малака ошириши ҳамда стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар, психологик экспертиза ва таҳлиллар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Касбий таълим агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) грантлар ва ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йилда Институт фаолиятини молиялаштириш ҳамда лабораторияларни ташкил этиш билан боғлиқ Давлат бюджети ҳисобидан харажатлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига бюджетдан ажратилган маблағларни Таълим ва илм-фан вазирлигига қайта тақсимлаш ҳамда Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йилдан бошлаб Институт фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Институт Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Братислава кўчаси 3-уй манзилидаги бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Психология илмий-тадқиқот институти фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Психология соҳасида илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Психология илмий-тадқиқот институтини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматни илмий асосда ривожлантириш ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, услубий ва инновацион фаолиятни йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар психология соҳасида илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) психология соҳасида илмий тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш ва психологик хизмат кўрсатиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) психологик диагностика тизимини жорий этишда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ташкилий-амалий кўмаклашиш ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) психологик диагностика натижалари таҳлили ҳамда Институт томонидан ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётга жорий этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларнинг психолог кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, қабул параметрлари ва мақсадли кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Таълим ва илм-фан вазирлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Э.О. Турдимов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари О.А. Хакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 19 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-379-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психология илмий-тадқиқот институти фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Психология соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамиятда соғлом психологик муҳитни шакллантириш, аҳолининг психологик маданиятини ошириш, ёшларнинг психологик барқарорлиги ва ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашга қаратилган илмий асосланган услубиёт ва дастурларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таълим ташкилотларида психологик хизматни такомиллаштириш, психологлар фаолиятининг касбий стандартлари, самарадорлик мезонлари, диагностика ва баҳолаш воситалари ҳамда илмий-услубий таъминоти меъёрларини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таълим олувчиларнинг психологик ривожланиши, шахсий имкониятлари ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган психологик ҳамроҳлик қилиш моделлари, диагностика ва ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқиш ва тавсия этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Педагог ва тарбиячиларнинг касбий эмоционал ҳолати, руҳий чарчаш ва стресс омилларини ўрганиш, уларнинг психологик соғломлигини сақлаш ва профилактика қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Имконияти чекланган болалар ва ёшларни психологик қўллаб-қувватлашга қаратилган адаптив дастурлар, психокоррекцион ва психореабилитацион услубиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тавсия этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Интернетга қарамлик, буллинг, кибербуллинг, суицидал хулқ-атвор ва бошқа психологик хавфларнинг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, профилактик дастурлар ҳамда амалий механизмларни ишлаб чиқиш ва тавсия этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Психология соҳасида сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва замонавий психодиагностика воситаларини жорий этиш бўйича илмий ечимларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Психология соҳасида ягона илмий-услубий ёндашувни шакллантириш, илмий-методик материаллар, стандартлар, тавсиялар ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллий психодиагностик методикалар, психологик тестлар ва баҳолаш инструментларини ишлаб чиқиш, хорижий методикаларни миллий муҳитга адаптация қилиш, уларни психометрик баҳолаш ва стандартлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хорижий илмий марказлар, олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани миллий амалиётга мослаштириш ҳамда қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, психология соҳасида илмий мактабларни ривожлантириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психология соҳасида илмий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Э. Турдимов

—

таълим ва илм-фан вазири, Идоралараро кенгаш раиси

Ю. Рисюкова

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Б. Абдухалимов

—

Фанлар академияси вице-президенти

А. Худайкулов

—

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

О. Пекось

—

рақамли технологиялари вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Саттаров

—

ички ишлар вазири ўринбосари

О. Фазилкаримов

—

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

О. Хасанов

—

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

А. Саъдуллаев

—

Ёшлар ишлари агентлиги директори

М. Нурматова

—

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

У. Бегимкулов

—

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори

А. Исмаилов

—

Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ректори

Ғ. Шоумаров

—

Профи университети ректори (келишув асосида)

Х. Махмудова

—

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси раиси

Лавозим бўйича

—

Психология илмий-тадқиқот институти директори, Идоралараро кенгаш котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психология илмий-тадқиқот институтини 2030 йилгача ривожлантиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Мақсадли кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Илмий даражали кадрлар улуши

фоиз

30

35

40

45

50

2.

Фундаментал ва амалий илмий тадқиқот лойиҳалари сони

та

-

2

3

4

5

3.

Амалиётга жорий этилган илмий тадқиқот ишланмалари сони

та

-

2

4

6

8

4.

Илмий-услубий қўлланмалар ва тавсиялар сони

та

5

15

20

25

30

5.

Психодиагностика, психокоррекция ва профилактика дастурлари сони

та

2

4

6

8

10

6.

Малака оширишдан ўтказилган психолог мутахассислар сони

нафар

-

2000

2000

2000

2000

7.

Қайта тайёрланган мутахассислар сони

нафар

-

150

150

150

150

8.

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги илмий лойиҳалар сони

та

-

2

2

2

2

9.

«Scopus» ва «Web of Science» базаларида мақолалар сони

та

-

4

6

8

10

10.

Илмий даража олган тадқиқотчилар сони

нафар

3

15

20

25

30

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 октябрдаги ПҚ-379-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматни илмий асосда ривожлантириш ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, услубий ва инновацион фаолиятни йўлга қўйиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Институт фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш

1.

Психология илмий-амалий тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини ташкил этиш.

1. Маҳаллий ва хорижий юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Институт уставини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Институт

2. Институт уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2026 йил декабрь

2.

Халқаро дастурлар асосида психология соҳасининг ягона миллий касбий стандарти ва касбий этика қоидаларини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро дастурлар асосида психология соҳасининг ягона миллий касбий стандарти ва касбий этика қоидалари таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

-

Институт,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

2. Психология соҳасининг ягона миллий стандарти ва касбий этика қоидаларини ишлаб чиқиш.

2027 йил март

3. Ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2027 йил сентябрь

3.

Давлат ва нодавлат секторда фаолият юритаётган психология соҳаси мутахассисларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш тартибини тасдиқлаш.

1. Психология соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартибини тасдиқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

-

Институт,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

4.

Таълим ташкилотларида психодиагностика ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

1. Таълим ташкилотларида психодиагностика ўтказиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Институт

2. Таълим ташкилотларида психодиагностика ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

II. Илмий ва илмий-педагогик фаолиятни ташкил этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш

5.

Институтни психология соҳасида замонавий билим, малака ва кўникмага ҳамда амалий иш тажрибасига эга малакали кадрлар билан тўлдириш.

1. Институтга ходимларни очиқ танлов асосида танлаб олиш бўйича танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва танлов ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

-

Таълим ва илм-фан вазирлиги

2. Очиқ танлов асосида сараланган номзодларни ўрнатилган тартибда ишга қабул қилиш.

2026 йил декабрь

6.

Институтнинг раҳбар кадрлари, илмий ва илмий-педагог ходимлари хорижий давлатларда стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш.

1. Институтнинг раҳбар кадрлари ва илмий ходимларини хорижий университет ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировка ва малака оширишга юбориш режа-графигини ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Институт,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

2. Хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар ёрдамида Институтнинг раҳбар кадрлари, илмий ва илмий-педагог ходимлари стажировка ўташи ва малака оширишини ташкиллаштириш.

Ҳар йили тасдиқланган режа-график асосида

7.

Институт ҳузуридаги психология ихтисосликлари бўйича докторантура, таянч докторантура ва мустақил тадқиқотчилик институтларида илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Институт талабномаси асосида «Психология тарихи ва назарияси», «Шахс психологияси», «Психофизиология», «Ижтимоий психология. Этнопсихология», «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси», «Махсус психология», «Клиник психология», «Дин психологияси», «Психометрия ва психодиагностика», «Адаптив ва спорт психологияси», «Рақамли ва медиапсихология» ихтисосликлари бўйича докторантура, таянч докторантура ва мустақил тадқиқотчилик институтларида илмий-педагог кадрларни тайёрлаш учун квота ажратиш.

2. Квота доирасида қабул жараёнларини амалга ошириш.

2027 йилдан бошлаб босқичма-босқич

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Институт

8.

Институт ҳузурида психология ихтисосликлари бўйича илмий кенгашларни ташкил қилиш.

1. Институт ҳузурида ташкил этиладиган илмий кенгашлар таркибини шакллантириш.

2027 йил март

-

Фанлар академияси,

Олий аттестация комиссияси,

Институт

2. Олий аттестация комиссиясида илмий кенгашлар таркибини тасдиқлаш.

2027 йил апрель

3. Илмий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш.

доимий

9.

Институт илмий ва илмий-педагогик фаолиятига етакчи хорижий таълим ва тадқиқот муассасалари олимлари ва экспертлари ҳамда давлат органлари ва халқаро ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларини жалб этиш.

1. Психология соҳасида етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Ҳамкорлик асосида хорижий профессор-ўқитувчилар, олимлар ва экспертларни Институтнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятига жалб этиш.

Бунда хорижлик профессор-ўқитувчилар ва экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузиладиган икки томонлама шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

2026 йил ноябрдан бошлаб доимий

Халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

манфаатдор

вазирлик ва идоралар

10.

Илғор хорижий тажриба асосида психология соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-меъёрий ва услубий таъминотни ишлаб чиқиш ва курсларни ташкил этиш.

1. Психология соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курслари ўқув режалари, ўқув дастурлари ва алоҳида ўқув модулларини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув дастури ва модуллар асосида замонавий ўқув-услубий мажмуалар, видеодарслар, интерактив ўқув ресурслари ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорларнинг буюртманомаларини қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш, тингловчилар контингентини шакллантириш ва ўқув гуруҳларини ташкил этиш.

4. Ўқув жараёнини анъанавий, масофавий ва гибрид таълим шаклларида ташкил этиш, тингловчилар билимини баҳолаш ҳамда белгиланган тартибда сертификатлаштириш тизимини жорий этиш.

5. Аҳолининг психологик саводхонлигини ошириш мақсадида оммавий очиқ масофавий ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

2027 йилдан бошлаб доимий

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида, буюртмачи ташкилотлар маблағлари

Институт,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

III. Соҳани рақамлаштириш, халқаро ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш

11.

Психологик хизмат кўрсатишни рақамлаштириш ва ягона электрон платформани жорий этиш.

1. Психологик диагностика, мониторинг, маслаҳат бериш, электрон портфолио ва таҳлилий ҳисоботларни юритувчи ягона рақамли платформани ишлаб чиқиш.

2. Рақамли платформани босқичма-босқич таълим муассасаларида жорий этиш.

2027-2028 йиллар

Институтга мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, грант маблағлари, халқаро лойиҳалар

Институт,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

12.

Халқаро молия институтлари, донор ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Хорижий университетлар, илмий марказлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш.

2. Институт илмий тадқиқотлари учун халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағларини жалб қилиш, шунингдек, илмий ходимларнинг илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш.

3. Илмий ходимларнинг инновацион, амалий ва фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш.

2027 йил январдан бошлаб доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Институт,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Инновацион ривожланиш агентилиги

13.

Психологик хизматда ижтимоий ҳамкорлик ва жамоатчилик иштирокини ривожлантириш.

1. Ота-оналар, маҳалла, ННТлар, тиббиёт муассасалари ва ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда профилактик дастурлар, маърифий тадбирлар ва психологик қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш.

2. Таълим ташкилотларида психологик диагностика ўтказиш, уларга зарур тавсияларни бериш.

3. Таълим дастурларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни манфаатдор томонларга етказиш.

2027 йилдан бошлаб келишилган муддатларда

Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, ҳомийлик ва грант маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

маҳаллий ҳокимликлар, фуқаролик жамияти институтлари

14.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар буюртмалари асосида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда илмий-услубий ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида мақсадли илмий-амалий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2. Илмий-амалий тадқиқотлар натижалари асосида буюртмачи ташкилотларга илмий-услубий ва консультатив хизматлар кўрсатиш.

3. Буюртмачи ташкилотларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психология соҳаси бўйича ўқув курслари, семинарлар ва тренингларни ташкил этиш.

2027 йилдан бошлаб доимий

Буюртмачиларнинг маблағлари доирасида

Институт,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш.

1. Институт ҳузурида «Ўзбекистон психологияси» электрон илмий журналини ташкил этиш.

2027 йил май

Институтга мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар,

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Институт,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Фанлар академияси

2. Психология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини нашр этиш, Институт илмий журнали халқаро нуфузини ошириш ҳамда хорижий илмий журналлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Доимий

IV. Институтнинг инфратузилмаси ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

16.

Институтнинг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.

1. Институтнинг штат бирликлари ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, хизмат хоналарини ажратиш ҳамда уларни таъмирлаш.

2. Институтни замонавий компьютер ва ташкилий техника, мебель жиҳозлари ҳамда бошқа зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш.

2027 йил март

Институтга мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Институт

3. Ички ахборот телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш.

2027 йилдан бошлаб

4. Институтга хизмат автотранспорт воситаларини ажратиш.

2026 йил декабрь

17.

Институтнинг амалий ва рақамли таълим инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Ўқув аудиториялари, амалий психология, психологик диагностика ва консалтинг хоналари ҳамда тренинг залларини ташкил этиш ва уларни замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш.

2027 йил март

Институтга мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Институт

2. Хона ва заллардан фойдаланган ҳолда масофавий ва мустақил таълим учун электрон ўқув материаллари ҳамда мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.

2027 йилдан бошлаб доимий

18.

2030 йилгача институтнинг замонавий лабораториялари ва марказларини босқичма-босқич жиҳозлаш.

1. Замонавий лаборатория ва махсус ускуналарга қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш, зарур жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2027 йил 1 мартга қадар

Институтга мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Институт

2. Белгиланган молиялаштириш манбалари доирасида жиҳозларни харид қилиш ва лаборатория ҳамда марказларни босқичма-босқич жиҳозлаш.

2027 — 2030 йиллар давомида

V. Психологик хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш ва аҳолининг психологик саводхонлигини ошириш

19.

Психологик хизмат кўрсатиш соҳасида ягона илмий-услубий мактабни шакллантириш ҳамда давлат ва нодавлат сектор психологларининг касбий ривожланиш тизимини жорий этиш.

1. Психология соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

-

Институт,

Таълим ва илм-фан вазирлиги

2. Давлат таълим талаблари асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув режалари, ўқув дастурлари ҳамда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

3. Психологларнинг касбий компетенцияларини баҳолаш ва аккредитация қилишнинг ягона мезонлари, баҳолаш воситалари ҳамда электрон портфолио тизимини жорий этиш.

2027 йил июнь

4. Психологик диагностика, психокоррекция, психопрофилактика ва психологик маслаҳат хизматлари бўйича миллий стандартлар ва касбий этика қоидаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2027 йилдан бошлаб

20.

Таълим ташкилоти, оила ва психолог ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона тартибини жорий этиш.

1. Таълим ташкилоти, оила ва психолог ўртасидаги ҳамкорлик тартибини белгиловчи регламентни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2027 йил сентябрь

Иштирокчиларнинг маблағлари

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мактаб психологлари учун ота-оналар билан ишлаш бўйича мажбурий ўқув модулини жорий этиш ҳамда ота-оналарнинг психологик саводхонлигини оширишга қаратилган мунтазам психологик-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

21.

Сунъий интеллект технологиялари асосида психологик хизматнинг ягона электрон платформасини жорий этиш ҳамда психологик муҳитнинг миллий мониторинг тизимини шакллантириш.

1. Таълим ташкилотлари ва аккредитацияланган психологлар фаолиятига оид анонимлаштирилган статистик маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва хавф омилларини эрта аниқлаш имконини берувчи ягона электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2027 йил сентябрь

Иштирокчиларнинг маблағлари

Институт,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Ягона электрон платформа асосида республика ва ҳудудлар кесимида психологик муҳитнинг доимий мониторингини ташкил этиш, ҳар йили «Ўзбекистон ёшлари психологик саломатлиги» миллий мониторингини ўтказиш.

2027 йил октябрдан бошлаб доимий

3. Электрон платформа орқали хавф гуруҳига кирувчи болалар ва оилаларни эрта аниқлаш, уларга манзилли психологик хизмат кўрсатиш ҳамда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш.

2027 йил ноябрдан бошлаб

22.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун психологик хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларни давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш механизмларини жорий этиш.

1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш учун давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат психологлар ва бошқа ташкилотларни жалб қилиш тартибини жорий этиш.

2027 йил август

Иштирокчиларнинг маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Институт,

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Психологик хизматларни ваучер (сертификат) асосида молиялаштириш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.

2027 йил сентябрь

3. Давлат ва нодавлат секторда психологик хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда аҳоли учун улар ҳақидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини яратиш.

2027 йил октябрь ойидан бошлаб

4. Психологик хизматларни кўрсатиш сифати, самарадорлиги ва давлат маблағларидан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

2027 йил декабрь ойидан бошлаб

23.

Ёшлар психологиясига оид илмий тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш ва аҳолига етказишнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

1. Ёшлар психологиясига оид илмий тадқиқотлар натижалари асосида илмий-услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

2027 йил июнь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлар,

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Институт,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Илмий-услубий тавсиялар асосида подкастлар, видеоконтентлар ва бошқа медиамаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

2027 йил сентябрь

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 07/26/379/1052-сон)