16.10.2026 йилдаги ПҚ-378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.10.2026 йилдаги ПҚ-378-сон
Date of entry into force
17.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда енгил саноат, дизайн, мода ва креатив иқтисодиёт соҳаларини изчил ривожлантириш, миллий мода мактабини шакллантириш ва уни халқаро даражага олиб чиқиш, замонавий билим, амалий кўникма ва инновацион тафаккурга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий маданий мерос ва анъаналар асосида рақобатбардош мода саноатини шакллантириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур қарорнинг асосий мақсади этиб Ўзбекистон Республикасида мода, дизайн ва креатив иқтисодиёт соҳаларида замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган таълим тизимини шакллантириш, миллий мода мактабини ривожлантириш ва уни жаҳон мода саноатига интеграция қилиш ҳамда мода саноати бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент халқаро мода академияси (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этилсин ва унинг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Академия давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Академия Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг (кейинги ўринларда — Институт) Париж халқаро мода академияси (Académie internationale de coupe de Paris) билан ташкил этилган қўшма таълим дастури негизида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Академияда давом эттиради ва битирувчиларга Академиянинг дипломи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Академияда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумий белгиланган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қўшма таълим дастурлари билан бир қаторда ўз таълим дастурлари асосида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида мақсадли кадр тайёрлашга қаратилган дуал таълим шакли жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) давлат буюртмаси асосида турли ташкилотлар ва хизматлар учун кийим-бош дизайнларини Академия базасида ишлаб чиқиш ва миллий брендларни шакллантириш йўлга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 2027/2028 ўқув йили бошлангунига қадар Академияда йўлга қўйиладиган янги таълим дастурларини белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Таълим, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Академия билан биргаликда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) илғор хорижий тажриба асосида талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарида амалий кўникмаларини шакллантириш учун имконият яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув жараёнлари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш учун соҳа мутахассислари ва олимларини жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ҳамкор корхоналарда Академия кафедраси филиалларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) талабаларнинг танишув ва малакавий амалиётларини замонавий технологиялар билан жиҳозланган тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027/2028 ўқув йилига қадар дуал таълим шакли асосида кадрлар тайёрлаш учун буюртмачи корхона ва ташкилотларни аниқлаб, улар билан Академия ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишига кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Таълим ва илм-фан вазирлиги билан биргаликда Академиянинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2027 йилдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим институтини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда талаба-қизларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Академия ҳамда енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумларда таълим узвийлигини таъминлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) техникумларнинг ўқув дастурлари Академия таълим дастурига уйғун ҳолда қайта ишлаб чиқилади ва Касбий таълим агентлиги томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) техникумларни муваффақиятли тамомлаган ва баллар ўртача қиймати (GPA) Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттиришга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Институт Академияга қуйидаги йўналишларда кўмаклашсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Академия профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш, жумладан, ўқув жараёнига маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий тадқиқотчиларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Академиянинг кутубхона фондини шакллантириш, уни замонавий ўқув-услубий ва илмий-педагогик адабиётлар билан тўлдириш, соҳага оид адабиётларни беғараз тақдим этиш, шу жумладан, Институтнинг ахборот-ресурс базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фанлар академияси 2027 йил 1 январга қадар Академияда тўқимачилик, тикув ва чарм буюмлар технологияси ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Институт ҳузуридаги Формали кийимларни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория, Костюм дизайни ҳамда Париж халқаро мода академияси билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма факультет кафедраларининг ўқув лабораториялари ва моддий-техника базаси Академияга беғараз ўтказиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Академияни жойлаштириш ва молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Академия Агентликнинг Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 30-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) грантлар, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Академияни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан таълим соҳасига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йилдан бошлаб бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Академия ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш олий таълим ташкилотлари ходимлари учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тошкент халқаро мода академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ички ишлар вазирлиги Академиянинг талабномаларига мувофиқ Академияга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига ҳамда Академияга қабул қилинадиган хорижий талабаларга кўп марталик виза берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Академиянинг буюртмаларига биноан Академияни ташкил этишда ва унинг фаолиятида иштирок этувчи хорижий малакали мутахассисларга уларни республикага жалб қилишда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Э.О. Турдимов ҳамда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари О.А. Хакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 16 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-378-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 октябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент халқаро мода академияси фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мода, дизайн ва креатив иқтисодиёт каби соҳалар учун олий маълумотли ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) юқори қўшимча қийматга эга люкс тоифали енгил саноат маҳсулотларини лойиҳалаш, янги миллий брендларни яратиш, халқаро даражада ўзбек мода сегментини шакллантириш кўникмаларига эга рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Франция, Туркия, Буюк Британия ва Италиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) миллий маданий меросни замонавий дизайн ва инновациялар билан уйғунлаштириш бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш, янги маҳсулот ва хизматларни яратиш, тижоратлаштириш ва халқаро бозорларга олиб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида етакчи хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) профессор-ўқитувчилар стажировкаси, малака ошириш ва турли хил курсларни мода ва дизайн йўналиши бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш орқали уларнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) олий таълим ташкилотида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш, рақамлаштириш ҳамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида ўқув режа ва дастурларни босқичма-босқич жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) мода ва дизайн йўналиши бўйича ёшларнинг қизиқишларини эрта аниқлаш, уларни касбий йўналтириш, ижодий салоҳиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 октябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент халқаро мода академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тошкент халқаро мода академияси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари

1.

Тошкент халқаро мода академиясини (кейинги ўринларда — Академия) давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш.

1. Академия уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Академияни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

3. Академия тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

-

2026 йил

ноябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Академия

2.

Академиянинг харажатлар сметасини ва штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

1. Академиянинг 2026 йил учун харажатлар сметасини ва штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Академиянинг 2027 йил ва кейинги йиллар учун харажатлар сметасини ва штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Академиянинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

ноябрь

Ҳар йили

январь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Академия

3.

Академиянинг факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.

-

2026 йил

ноябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Академия

4.

Академияни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчиларни белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

-

2026 йил
октябрь — декабрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Академия

II. Академияда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

5.

Академияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб умумий тартибдаги дизайн бакалавриат таълим йўналиши, 2027/2028 ўқув йилидан — енгил саноат маҳсулотлари технологияси бакалавриат таълим йўналиши ва инновацион текстиль ва барқарор дизайн каби замонавий магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. 2026/2027 ўқув йилидан 50 нафар абитуриентларни Академия томонидан ташкил этиладиган кириш имтиҳонлари орқали дизайн бакалавриат таълим йўналишига қабул қилиш.

2. 2027/2028 ўқув йилидан енгил саноат маҳсулотлари технологияси бакалавриат таълим йўналиши ва инновацион текстиль ва барқарор дизайн каби замонавий магистратура мутахассисликларига белгиланган тартибда талабалар қабулини ташкил этиш.

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил октябрь

2027 йил октябрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги,

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Академия

6.

Илғор хорижий тажрибалар ҳамда кадрлар буюртмачиларининг талаблари асосида ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ўқув режаларни етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибалари асосида такомиллаштириш.

2. Ўқув дастурларини кадрлар буюртмачилари талаблари ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш.

-

2027 йил
май

2026/2027 ўқув йилида

Таълим ва илм-фан вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Академия

7.

Ўқув жараёнига чет элдан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш.

2. Хорижий ҳамкор ташкилотларнинг соҳа мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш.

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Доимий

Академия,
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

8.

Таълим ва иқтисодиёт тармоқлари интеграциясини таъминлаш.

1. Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Таълим жараёнини ташкил этишда иш берувчиларнинг таклифларидан кенг фойдаланиш ҳамда улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

3. Талабаларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш учун кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда амалиёт дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш.

4. Дуал таълим жараёнини ҳамда битирувчи курс талабалари амалиётини келгусида талабалар ишга жойлашиши мумкин бўлган ташкилотларда ташкил этиш.

5. Академияда корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида мақсадли кадр тайёрлашга қаратилган дуал таълим шаклини йўлга қўйиш.

6. Дуал таълимни ташкил этиш мақсадида буюртмачи корхона (ташкилот)ларни аниқлаб, ўқув жараёнининг камида 30 фоизи Академияда, қолган қисми буюртмачи корхона (ташкилот)ларда ташкил этилишини таъминлаш.

-

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

2027/2028 ўқув йилига қадар

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Академия

9.

Академия профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида малака ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш.

1. Академия профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака оширишга юбориш.

2. Профессор-ўқитувчилар учун маҳаллий ва хорижий илмий марказлар ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилот ва корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Академиянинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,
грант маблағлари

2027/2028 ўқув йили

2028/2029 ўқув йили

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги

10.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун илғор бадиий, илмий ва ўқув адабиётлар электрон каталоглари ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

1. Хорижий кутубхона ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

2. Замонавий ўқув адабиётларини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш.

Грант маблағлари,
Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

декабрь

Доимий

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги

III. Академия фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

11.

Академиянинг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Академия фаолияти учун талаб этиладиган сервер ва IT қурилмалари рўйхатини шакллантириш ва харид қилиш.

2. Академия биноларини оптик толали каналлар орқали юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш.

3. Академия серверларини узлуксиз захира электр манбаи билан таъминлаш.

Академиянинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2027 йил

февраль

2026 йил

ноябрь

2026 йил

ноябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,
Академия

12.

Академия фаолиятига бошқарувнинг замонавий технологияларини жорий этиш.

1. Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимини (HEMIS) ишга тушириш ҳамда унга барча зарур маълумотларнинг тўлиқ киритилишини таъминлаш.

2. Давлат олий таълим муассасалари талабалари учун электрон шартномалар тузиш, тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизимида (billing.edu.uz) алоҳида профиль очиб, Академияга тегишли маълумотларни бириктириш.

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

ноябрь

Академия, Таълим ва илм-фан вазирлиги

13.

Талабаларга кўрсатилаётган хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Регистратор офиси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

ноябрь

2027 йил

январь

Академия

14.

Академиянинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

1. Академияда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхат асосида ресурсларни «Unilibrary» электрон кутубхона платформасига киритиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

2027 йил

апрель

2027 йил

май

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

IV. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш

15.

Академия профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Академиянинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда ёш тадқиқотчиларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

2. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда мунтазам равишда иштирок этишини таъминлаш.

-

2027/2028 ўқув йили

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги

16.

Академияда амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотларни йўлга қўйиш.

1. Соҳа муаммоларидан келиб чиқиб амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

–

2027/2028 ўқув йили

Доимий

Академия,

Инновацион ривожланиш агентлиги

17.

Академия профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва талабаларини тўқимачилик ва енгил саноат материаллари ва буюмлари технологияси ҳамда мода ва дизайн соҳасида долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш.

1. Тўқимачилик ва енгил саноат материаллари ва буюмлари технологияси ҳамда мода ва дизайн соҳасидаги илмий-техникавий муаммолар базасини шакллантириш ва унинг доимий янгилаб борилишини таъминлаш.

2. Академиянинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва талабаларига тўқимачилик ва енгил саноат материаллари ва буюмлари технологияси ҳамда мода ва дизайн соҳасидаги илмий-тадқиқот мавзуларини бириктириш.

3. Халқаро илмий маълумотлар базалaридан самарали фойдаланиш ва илмий-тадқиқот натижаларини хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш юзасидан семинар-тренинглар ташкил этиш.

–

2027 йилдан бошлаб
доимий

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Академия

18.

Талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш.

1. Иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш.

2. Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.

3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимий

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

19.

Енгил саноат корхоналари ходимлари ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув курсларини йўлга қўйиш.

1. Академия ҳузурида соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Енгил саноат корхоналари ходимлари ва талабалар учун замонавий технологиялар, дизайн, моделлаштириш, конструкторлик, ишлаб чиқариш технологиялари ва бошқарув йўналишлари бўйича касбий тайёрлов курсларини ташкил этиш.

3. Корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини  амалга ошириш.

4. Ўқув дастурларини енгил саноат тармоғида жорий этилаётган замонавий технологиялар, рақамли ечимлар, инновацион ишлаб чиқариш усуллари ҳамда халқаро стандартлар асосида такомиллаштириб бориш.

Ўқув курсларига жалб этилган корхона ва ташкилотлар маблағлари,
ҳомийлик маблағлари

2027 йил

сентябрь

Доимий

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Академия

20.

Енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумлар билан таълим дастурларининг узвийлигини таъминлаш.

1. Техникумлар ўқув дастурларини Академия таълим дастурига уйғун ҳолда ишлаб чиқиш.

2. Таълим дастурлари Касбий таълим агентлиги томонидан тасдиқланишини ташкил этиш.

3. Техникумларда ўқитиладиган мутахассислик танлов фанларини белгилаш.

-

2027 йил

июнь

2027 йил

август

Академия,

Касбий таълим агентлиги, соҳа техникумлари

V. Академиянинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш

21.

Хорижий университетлар билан ҳамкорликда талабалар алмашинувини ва қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

1. Етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

2. Талабаларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини таъминлаш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

2027 йил

апрель

2027 йил давомида

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

22.

Академиянинг халқаро ва маҳаллий саноат корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Академия фаолиятини йўлга қўйишда хорижий ва маҳаллий ҳамкорларни белгилаш.

2. Хорижий ва маҳаллий саноат ҳамкорлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

-

2026 йил

ноябрь

2027 йил

январь

Академия, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

23.

Академияда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Академияда халқаро талабалар анжуманларини ўтказиш ва уларда хорижлик талабалар иштирокини таъминлаш.

2. Франция, Италия, Буюк Британия, Туркиянинг етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма дастурлар (double degree, joint degree) доирасида кадрлар тайёрлаш бўйича келишувларга эришиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Режа-жадвалга мувофиқ

2027 йил

май

Академия, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

VI. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш

24.

Академияда 5 та муҳим ташаббус доирасида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомлик, спорт йўналишларида тўгараклар ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва ҳудуд ёшларини мазкур тўгаракларга жалб этиш.

2. Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш.

3. Талабаларнинг бадиий адабиётларга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Мен севган бадиий асар» каби танловларни мунтазам ташкил этиб бориш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари,
ҳомийлик ва грант маблағлари

2027/2028 ўқув йили

Режа-жадвал асосида

Академия,

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

25.

Талабаларнинг иш топишларига кўмаклашиш мақсадида Академияда Карьера маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Карьера маркази учун алоҳида хона ажратиш ва уни керакли моддий-техник база, кўргазмали қуроллар билан таъминлаш ҳамда марказнинг низомини ишлаб чиқиш.

2. Карьера маркази томонидан таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари,
ҳомийлик ва грант маблағлари

2026 йил

ноябрь

2026 йил

декабрь

Академия,

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

26.

Академияда «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш.

1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари

Режа-жадвал асосида

Академия, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

27.

Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, жадид боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш.

2. Талабаларнинг театр ва музейларга ташрифини ташкил этиш.

-

Режа-жадвал асосида

Академия, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

VII. Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

28.

Академия фаолиятини ташкил этиш учун Академияни бино-иншоотлар билан таъминлаш.

1. Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 30-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини тугатиш ҳамда унинг бино-иншоотлари, мол-мулкини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Академияга беғараз ўтказиб бериш.

2. Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки шартномалари, бухгалтерия ҳисоботи ва қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича қарздорликларини ҳуқуқий ворис сифатида Академияга ўтказиш.

3. Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида халқаро ҳамкорлик ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар Академия томонидан амалга оширилишини белгилаш.

-

2026 йил

ноябрь

2026 йил

ноябрь

2026 йил

ноябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки, Академия

29.

Академиянинг ўқув биноларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода академияси билан ташкил этилган қўшма таълим дастурига масъул кафедраларининг барча моддий-техника базасини Академияга ўтказиш.

2. Таълим йўналишларининг хусусиятини инобатга олган ҳолда аудиторияларни жиҳозлаш учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш.

3. Академияни ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, қурилиш материаллари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.

4. Ўқув аудиторияларига замонавий жиҳозлар харид қилиш.

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил

ноябрь

2026-2027 йиллар давомида

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Академия

30.

Академияга автомобиль сақлаш учун лимит ажратиш.

1. Академияга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган, 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

2. Ажратилган автомобилларни белгиланган тартибда зарур техник воситалар билан таъминлаш.

Давлат бюджети маблағлари

2026 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Академия

31.

Академия талабалари учун давлат-хусусий шериклиги асосида 400 ўринли 1 та талабалар тураржойини қуриб, фойдаланишга топшириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорида белгиланган талаблар асосида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талабалар тураржойи биносини барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2. Талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш.

Давлат бюджети ҳамда тадбиркорлик субъекти маблағлари

2028 йил якунига қадар

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Академия

32.

Талабаларни тураржой билан таъминлаш.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Академияга ўқиши кўчириб ўтказиладиган талабаларига Академиянинг талабалар тураржойи фойдаланишга топширилгунга қадар институт талабалар тураржойидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат бериш.

-

2026 йил

ноябрь

Таълим ва илм-фан вазирлиги, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Академия

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2026 й., 07/26/378/1042-сон)