1-ИЛОВА
(гектар) | |||||
Т/р | Ҳудудлар номи | Янгидан ташкил этиладиган уруғчилик майдони | Шундан: | ||
2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | |||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 750 | 200 | 250 | 300 |
2. | Бухоро вилояти | 1 150 | 300 | 400 | 450 |
3. | Жиззах вилояти | 1 150 | 250 | 400 | 500 |
4. | Қашқадарё вилояти | 1 900 | 500 | 600 | 800 |
5. | Навоий вилояти | 2 700 | 500 | 1 000 | 1 200 |
6. | Самарқанд вилояти | 800 | 100 | 300 | 400 |
7. | Сурхондарё вилояти | 950 | 200 | 300 | 450 |
Жами: | 9 400 | 2 050 | 3 250 | 4 100 | |
2-ИЛОВА
(дона) | |||||||||
Т/р | Ҳудудлар номи | Янги қудуқлар сони | Шундан: | ||||||
2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | |||||||
сони | гектар | сони | гектар | сони | гектар | сони | гектар | ||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 56 | 168 000 | 32 | 96 000 | 12 | 36 000 | 12 | 36 000 |
2. | Бухоро вилояти | 51 | 153 000 | 31 | 93 000 | 11 | 33 000 | 9 | 27 000 |
3. | Жиззах вилояти | 21 | 63 000 | 10 | 30 000 | 11 | 33 000 | ||
4. | Қашқадарё вилояти | 52 | 156 000 | 28 | 84 000 | 12 | 36 000 | 12 | 36 000 |
5. | Навоий вилояти | 103 | 309 000 | 70 | 210 000 | 17 | 51 000 | 16 | 48 000 |
6. | Самарқанд вилояти | 21 | 63 000 | 10 | 30 000 | 11 | 33 000 | ||
7. | Сурхондарё вилояти | 19 | 57 000 | 9 | 27 000 | 10 | 30 000 | ||
Жами | 323 | 969 000 | 161 | 483 000 | 81 | 243 000 | 81 | 243 000 | |
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Жамоат яйловлари ташкил қилинадиган маҳаллалар сони | Ер майдони, минг гектар |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 21 | 44,3 |
2. | Бухоро вилояти | 6 | 90,8 |
3. | Жиззах вилояти | 90 | 38,6 |
4. | Қашқадарё вилояти | 104 | 99 |
5. | Навоий вилояти | 77 | 219,5 |
6. | Самарқанд вилояти | 56 | 43 |
7. | Сурхондарё вилояти | 116 | 92,1 |
Жами | 470 | 627,3 | |
4-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Туман | Маҳалла номи | Лойиҳа амалга ошириладиган майдон (гектар) | Боқиладиган чорва сони | Чорва мажмуаси қуриладиган ер участкаси контури |
1. | Навоий вилояти | Кармана тумани | «Малик» МФЙ | 50 | 5 000 | 1 129қ |
2. | Кармана тумани | «Малик» МФЙ | 10 | 1 000 | 1 131 | |
3. | Конимех тумани | «Маданият» ОФЙ | 5 | 2 250 | 3 192 | |
4. | Конимех тумани | «Саржал» ОФЙ | 5 | 6 000 | 4 343 | |
5. | Томди тумани | «Аяққудуқ» ОФЙ | 5 | 2 000 | 2 882 | |
6. | Самарқанд вилояти | Каттақўрғон тумани | «Себистон» МФЙ | 5 | 400 | 110қ |
7. | Каттақўрғон тумани | «Мойбулоқ» МФЙ | 5 | 2 000 | 117қ | |
8. | Нуробод тумани | «Чорвадор» МФЙ | 5 | 450 | 8 556қ | |
9. | Нуробод тумани | «Олға» МФЙ | 5 | 1 300 | 8 575қ | |
10. | Пахтачи тумани | «Қарнаб» МФЙ | 5 | 400 | 7 041қ | |
11. | Пахтачи тумани | «Қарнаб» МФЙ | 5 | 4 600 | 6 916қ | |
12. | Қўшработ тумани | «Озод» МФЙ | 5 | 250 | 2 271қ | |
13. | Сурхондарё вилояти | Қумқўрғон тумани | «Саховат» МФЙ | 10 | 20 000 | 9 919қ |
14. | Қумқўрғон тумани | «Тебат» МФЙ | 5 | 5 000 | 10 041қ | |
15. | Термиз тумани | «Гулбаҳор» МФЙ | 5 | 5 000 | 9қ | |
Жами | 130 | 55 650 | ||||
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаи | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш ва такомиллаштириш | |||||
1. | Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Ҳар йилги геоботаник таҳлиллар, шунингдек, ёғингарчилик, деградация даражасидан келиб чиқиб, яйловларда чорва молларига тўғри келадиган майдоннинг меъёри Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | Маблағ талаб қилинмайди | 2026 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Чорвачилик агентлиги |
2. | Яйловларда деградация жараёнларининг олдини олиш ва яйловлардан янада самарали фойдаланишни мониторинг қилишнинг янги механизмларини жорий этиш. | Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги тартибларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: яйловларнинг паспортини шакллантириш; яйлов учун ўтлатишнинг энг кўп миқдорини белгилаш; чорва моллари учун тўғри келадиган майдон нормасини аниқлаш; яйловлар деградациясининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб бориш. | Маблағ талаб қилинмайди | 2026 йил ноябрь | Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Ўзгидромет», «Ўзбеккосмос» агентлиги |
3. | Жамоат яйловларини ташкил қилиш бўйича ташаббускорлар билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Жамоат яйловлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. 2. Жамоат яйловларида деградациянинг олдини олиш бўйича вазифаларни амалга ошириш. 3. Жамоат яйловларида алмашлаб ўтлатиш қоидаларини белгилаш. | Маблағ талаб қилинмайди | 2026 йил октябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
4. | Қудуқлардан жамоавий фойдаланиш тартиби ва уларни бошқаришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб қилинмайди | 2026 йил ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги |
5. | «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Яйловларни суғурталаш бўйича АҚШ ва Австралия тажрибасини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш. | Маблағ талаб қилинмайди | 2026 йил 1 ноябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси |
Яйловларни суғурталаш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | 2026 йил 1 декабрь | ||||
«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил 1 январь | ||||
II. Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва деградациянинг олдини олиш чоралари | |||||
6. | Яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш. | 1. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | 2026-2027 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, заруратга кўра бошқа давлат ташкилот ва идоралари |
2. Геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра яйловларнинг деградацияга учраганлик даражасини аниқлаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
3. Яйловлардан фойдаланишда яйловларнинг ўсимлик билан қопланганлик даражаси ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига кўра уларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш. Бунда ҳар бир тоифанинг алоҳида белгилари ва хусусиятларига қараб таснифлаш. | 2027 йил март | ||||
4. Яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар натижалари ва ундаги барча маълумотлар Чорвачилик агентлигининг «E-yaylov» электрон платформасига интеграция қилиб борилишини таъминлаш. | 2026-2027 йиллар | ||||
7. | Яйловлардан самарали фойдаланишда яйловдан фойдаланувчилар ва мавжуд инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш. | 1. Яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолиятини белгилаш. Бунда чорвачилик, яйлов уруғчилиги, доривор ўсимликлар билан шуғулланувчи ва бошқа мақсадларда фаолият олиб бораётган субъектларнинг рўйхатини шакллантириш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Яйловларда мавжуд инфратузилма объектлари, жумладан, қўра-қўтонлар, чўпон уйлари, сув иншоотлари, омборхоналар ва бошқаларни инвентаризациядан ўтказиш. | Доимий | ||||
8. | Яйловлардан самарали фойдаланишда қатъий чораларни белгилаш. | 1. Яйловлардан фойдаланишда «қизил» тоифага мансуб ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилиш. Бунда мораторий эълон қилинган ҳудудларда чорва молларини ўтлатган субъектларга тегишли чораларни кўриш. | Маблағ талаб этилмайди | Зарур ҳолларда | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти |
2. Мораторий эълон қилинган ҳудудларда яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб бориш. | Доимий | ||||
9. | Хатловдан ўтказилган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаларининг ер балансига мувофиқлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январь ПФ-15-сонли Фармонига 1-иловага мувофиқ ҳамда хатлов натижалари бўйича аниқланган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармаларининг ер ҳисобига ўтказиб бериш чорасини кўриш. | Маблағ талаб этилмайди | 2027 йил январь | Чорвачилик агентлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
10. | Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш чораларини кўриш. | 1. Деградацияга учраган яйловларни аниқлаш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | 2026 — 2027 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази |
2. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш мақсадида яйловдан фойдаланувчилар томонидан яйловлардан алмашлаб фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш. | Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда ташаббускорлар маблағлари | Доимий | |||
3. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрь | ||||
4. Яйловдан фойдаланувчи субъектлар томонидан ҳар йили яйлов ер майдонининг камида 10 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш чораларини кўриб бориш. | Доимий | ||||
11. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Чорвачилик агентлиги билан биргаликда яйлов ер майдонларининг 2026 йил 10 фоиз, 2027 йил 20 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. | Республикадаги 2,5 млн гектар яйловларнинг: 1 105 минг гектарида полосали яйлов иҳотазорлари ташкил қилиш; 785 минг гектарида дрон орқали уруғ сепиш; 70 минг гектарида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил қилиш; 540 минг гектарида ярим ой шаклидаги чуқурчалар ташкил қилиш. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари | 2026 йил ноябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Чорвачилик агентлиги |
III. Чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш | |||||
12. | Яйловларни қайта тиклаш, ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш. | 1. Мавжуд уруғчилик майдонларини хатловдан ўтказиш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | 2026 йил декабрь | Чорвачилик агентлиги, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти |
2. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ҳар йили чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш. | Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда тегишли яйлов ижарачиларининг маблағлари | 2026 — 2028 йиллар | |||
3. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти томонидан чўл-яйлов ўсимликларининг истиқболли навлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. | Доимий | ||||
4. Яйловдан фойдаланувчилар томонидан чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил этиб бориш. | Доимий | ||||
13. | Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш. | Институтнинг Генетика ва уруғшунослик лаборатория-сини таъмирлаш ва жиҳозлаш. | Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | 2027 йил март | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти |
14. | Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш. | 1. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларга амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини имзолаш. 2. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институти маблағлари | 2026-2027 йиллар | Чорвачилик агентлиги, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази |
15. | Об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида сифатли тақдим этиб бориш. | Об-ҳаво ва иқлимга оид ойлик ва чораклик маълумотларни яйловдан фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиш тизимини йўлга қўйиш. | Яйловдан фойдаланувчилар маблағлари | Доимий | Ўзгидромет агентлиги |