09.10.2026 йилдаги 550-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2026 йилдаги 550-сон
Date of entry into force
09.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартибини белгилаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш орқали лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар сонини кўпайтириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимончиликка ихтисослашган мавжуд маҳаллаларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда «Туронбанк» АТБ билан биргаликда уч ой муддатда лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларни автоматик равишда аниқлаш бўйича «Online mahalla» электрон платформасида техник имкониятлар яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
550-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 550-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом талаблари маҳаллаларда илгари бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган (таъмирланган) ва техник ҳолати яхши, шунингдек, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ қурилиши (таъмирланиши) режалаштирилган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимончиликка ихтисослашган маҳалла — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган нисбатларда лимон етиштирувчи хонадонлар мавжуд бўлган маҳаллалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари — ичимлик суви объектлари, ички автомобиль йўллари, электр энергияси таъминоти объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон платформа — лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритишда фойдаланиладиган «Online mahalla» электрон платформаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда қуйидаги инфратузилма объектларидан бирини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички йўллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси таъминоти объектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги лимон етиштирувчи хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг лимончиликка ихтисослашгани қуйидаги нисбатларда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1 000 хонадонгача бўлган маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 20 фоизни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1 000 — 2 000 хонадонгача бўлган маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 15 фоизни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2 000 ва ундан кўп хонадонли маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 10 фоизни ташкил этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорига асосан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лимон етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ишчи гуруҳга «Туронбанк» АТБ розилиги билан унинг вакили жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни ҳамда лимон етиштирувчи хонадонларни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Online mahalla» электрон платформасига хатлов натижалари юзасидан тегишли маълумотларни киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллалар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш ва тегишли далолатномани (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Online mahalla» электрон платформасига киритиладиган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишчи гуруҳ лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида календарь йилнинг 1 февралига қадар маҳаллаларда лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказади ва уларнинг доимий ҳисобини «Online mahalla» электрон платформасида юритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ишчи гуруҳ лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни қуйидаги талаблар асосида ўрганади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалладаги хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган нисбатларда хонадонларнинг лимон етиштириш билан шуғулланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лимон етиштирилаётган майдонга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хонадонда лимон етиштириш майдони камида 0,01 гектарни ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар 0,01 гектар майдонга тўғри келадиган кўчатлар сони камида 8 тани (камида 2 ёшни) ташкил этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хатлов натижаларига асосан лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонлар тўғрисидаги маълумотлар календарь йилнинг 1 мартига қадар «Online mahalla» электрон платформасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Online mahalla» электрон платформасига лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш бўйича маълумотлар ишчи гуруҳнинг ишчи органи бўлган туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда «Туронбанк» АТБ томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лимончиликка ихтисослашган (лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган) маҳаллалар хатлов натижалари асосида «Online mahalla» электрон платформаси орқали ушбу Низомнинг 9-бандида келтирилган талабларга кўра инсон омилисиз автоматик равишда танлаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаб олинган маҳаллалар ишчи гуруҳ томонидан календарь йилнинг 15 мартига қадар кўриб чиқилади ва далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига мувофиқ ташкил этиладиган Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда — инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ) календарь йилнинг 15 апрелига қадар лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга доир эҳтиёжни ўрганади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги лойиҳа (объект) паспортини ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига бўлган эҳтиёжи ва уларнинг техник ҳолати ҳамда объект хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сонидан (келгусида аҳолисини ўсишини инобатга олган ҳолда) келиб чиқиб, қуйидаги талаблар асосида ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) марказлашган ичимлик суви объектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси пастлиги (50 фоиздан паст);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви график асосида етказилиши ёки таъминотдаги узилишларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг санитария қоидаларига жавоб бермайдиган сув сақлаш иншоотларидан фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ва иншоотлар эскирганлик даражасининг (сув сизиб чиқиши, авариявий ҳолатлар сабабли сув йўқотишлари) юқорилиги (60 — 70 фоиз);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ички йўллар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички йўлларга асфальт (цемент-бетон) қопламаси ётқизилмагани, қаттиқ қопламали йўллар даражасининг пастлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички йўллар техник ҳолатининг ёмонлиги (реконструкция ва таъмирталаблиги) ёки талабга жавоб бермаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) электр энергияси таъминоти объектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда электр энергияси таъминотида узилишларнинг мавжудлиги, электр тармоғида юкламаларнинг юқорилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини етказиб бериш сифати ва қувватининг пастлиги, авариявий ҳолатлар ҳамда электр энергияси йўқотишларининг юқорилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоқлари, подстанциялар ва трансформатор пунктларининг техник ҳолати ёмонлашгани ва эскиргани.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ календарь йилнинг 1 майига қадар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳалар (объектлар)нинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириб, кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўн кун муддатда манзилли рўйхат тўғри шакллантирилганини ҳамда лойиҳалар паспортларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини кўриб чиқиб, ичимлик суви объектларининг манзилли рўйхатини «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда электр энергияси таъминоти объектларининг манзилли рўйхатини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга келишиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллалардаги ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхатни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кўриб чиқиб, келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Манзилли рўйхатлар белгиланган тартибда келишилганидан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари уларни календарь йилнинг 20 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, уни календарь йилнинг 1 июнига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисига тасдиқлаш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти объектлари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорида белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички автомобиль йўллари маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларини ушбу Низомга асосан йўналтириш юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамаси манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида белгиланган муддатларда тасдиқланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида тасдиқланганидан сўнг лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти объектлари ва электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларга (объектларга) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ижро учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра ажратилган маблағлар объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун етарли бўлмаган тақдирда, қўшимча харажатлар тегишлича маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти объектлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» ДМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички автомобиль йўллари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси таъминоти бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиаллари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда давлат харидлари тартиб-таомиллари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХEМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

I босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳни тузади.

Белгиланган тартибда

II босқич

Ишчи гуруҳ

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказади ва уларнинг ҳисобини юритади.

Календарь йилнинг 1 февралига қадар

III босқич

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими, «Туронбанк» АТБ

Хатлов натижаларига кўра лимон етиштирувчи маҳаллалар ва хонадонлар тўғрисидаги маълумотларни «Online mahalla» электрон платформасига жойлаштиради.

Календарь йилнинг 1 мартига қадар

IV босқич

«Online mahalla» электрон платформаси

1. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар хатловдан ўтказиш  натижалари асосида белгиланган талабларга кўра инсон омилисиз автоматик равишда танлаб олинади.

Хатлов натижаларидан сўнг

Ишчи гуруҳ

2. Танлаб олинган маҳаллаларни кўриб чиқади ва далолатномани расмийлаштиради.

Календарь йилнинг 15 мартига қадар

V босқич

Инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ

1. Маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга доир эҳтиёжни ўрганади ҳамда лойиҳа (объект) паспортини ишлаб чиқади.

Календарь йилнинг 15 апрелига қадар

2. Белгиланган шаклда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳалар (объектлар)нинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириб, кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.

Календарь йилнинг 1 майига қадар

VI босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Манзилли рўйхат тўғри шакллантирилганини ҳамда лойиҳалар паспортларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини кўриб чиқиб, ичимлик суви объектларининг манзилли рўйхатини «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда электр энергияси таъминоти объектларининг манзилли рўйхатини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга келишиш учун юборади.

Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллалардаги ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхатни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кўриб чиқиб, келишади.

10 кун муддатда

VII босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Манзилли рўйхатни белгиланган тартибда келишилгандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

Календарь йилнинг 20 майига қадар

VIII босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тақдим этилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисига тасдиқлаш учун киритади.

Календарь йилнинг 1 июнига қадар

IX босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида тасдиқланишини таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

X босқич

Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг, лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларга:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ичимлик суви таъминоти объектлари ва электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларга (объектларга) белгиланган тартибда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағлар ажратади.

Бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари  Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлайди.

Уч ой муддатда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Лавозими бўйича

—

туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

—

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳнинг ишчи органи

3.

Лавозими бўйича

—

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

4.

Лавозими бўйича

—

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходими

5.

Лавозими бўйича

—

маҳалла фуқаролар йиғини раиси

6.

Лавозими бўйича

—

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали масъул ходими

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахс киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

ЛОЙИҲА ПАСПОРТИ

Вилоят номи:

Туман (шаҳар) номи:

Маҳалла номи:

Хонадонлар сони:

Шундан, лимончиликка ихтисослашган:

Инфратузилма лойиҳаси (объекти) номи:

Лойиҳанинг бошланиш ва якунланиш муддати:

Лойиҳанинг умумий қиймати:

Лойиҳа амалга оширилаётган тармоқ:

Буюртмачи номи:

Лойиҳани амалга ошириш натижасида яратиладиган қувватлар:

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

Т/р

Лойиҳа (объект) номи

Амалга ошириш муддати

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа қуввати

Талаб этиладиган маблағ,

млн сўм

Эришиладиган натижа

Изоҳ

1.

2.

3.

...

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 09/26/550/1011-сон)