30.09.2026 йилдаги 530-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2026 йилдаги 530-сон
Date of entry into force
02.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда спелеотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш, мамлакатнинг спелеотуризм имкониятидан самарали фойдаланиш, туристик инфратузилмани босқичма-босқич ривожлантириш, табиий ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда ушбу соҳада давлат органлари фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларининг республиканинг спелеотуризм имконияти юқори бўлган ҳудудларида, тажриба-синов тариқасида, спелеотуризмни ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш имконияти юқори бўлган объектлар рўйхати (кейинги ўринларда — объектлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларда замонавий туристик инфратузилмани шакллантириш ҳамда туристлар оқимини ошириш чора-тадбирлари 2026 — 2028 йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур объектларда туристик инфратузилмани барпо этиш учун зарур бўлган ер участкаларини ажратиш, уларни ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектлари ҳисобланган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Маданий мерос агентлиги билан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган объектларда эса Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловлар ва тақиқларга қатъий риоя қилган ҳолда, тегишли рухсатлар олингандан сўнг бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туризм қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2026 йил якунига қадар республиканинг спелеотуризм имкониятидан фойдаланиш ва уларни тизимли равишда тарғиб қилиш мақсадида объектларнинг туристик имкониятларини акс эттирувчи медиамаҳсулотлар ишлаб чиқиб, уларнинг Миллий туризм ягона платформасига жойлаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2027 йилдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили, заруратга кўра, манфаатдор вазирлик, идоралар ва туризм соҳаси субъектлари билан биргаликда республикадаги мавжуд спелеология йўналишида халқаро илмий экспедицияларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туристлар учун энг жозибадор бўлган объектлар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин ҳамда уларни Миллий туризм ягона платформаси орқали олиш имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026-2027 йилларда объектларда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва уларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида инвестиция форумлари, тақдимотлар, бизнес учрашувлар ҳамда музокараларни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2027-2028 йиллар мобайнида ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ белгиланган объектлар ҳудудларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган экологик ва санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, зарур муҳандислик-коммуникация ҳамда туристик инфратузилма объектларини, шу жумладан, дам олиш масканлари ва санитар-гигиеник шохобчаларни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм қўмитаси билан биргаликда аҳоли томонидан оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда уларнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Туризм қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда объектларга саёҳатларни ташкил қилишда туристлар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари ҳамда тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилдан бошлаб ҳар йили икки маротаба манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2027-2028 йилларда объектларда ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига спелеотуризм йўлга қўйиладиган ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда объектларга саёҳатларни ташкил қилишда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Туризм қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил май-июнь ойларида Халқаро спелеологлар иттифоқи, минтақавий иттифоқ ва ассоциациялар экспертлари, етакчи олимлари ва спелеолог тадқиқотчилари, шунингдек, Европа Иттифоқи, Грузия, Россия, Хитой ва Вьетнамдаги экскурсия ўтказиладиган объектларга эгалик қилувчи ташкилотлар вакиллари иштирокини таъминлаган ҳолда, спелеотуризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро илмий-амалий конференция ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилдан бошлаб ҳар йили спелеология, геология, гидрология ва биоспелеология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда устувор илмий лойиҳалар учун халқаро грантлар жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади ҳамда уларнинг натижалари Миллий туризм ягона платформасида жамланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Туризм қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги билан биргаликда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ҳомийлик хайриялари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан нуфузли хорижий телеканаллар учун Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятини намойиш этувчи ҳужжатли фильмлар яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мамлакатимизнинг спелеотуризм имкониятини намойиш этиш мақсадида тайёрланган медиаматериалларни халқаро ва маҳаллий телеканаллар орқали мунтазам равишда намойиш этиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Туризм қўмитаси, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда спелеотуризмни ривожлантириш учун танлаб олинган объектларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борилишини таъминласин. Бунда ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар халқаро грантлар, хусусий инвестициялар, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
530-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги 530-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Спелеотуризм объектларини хатловдан ўтказиш ва ягона электрон реестрни шакллантириш.

1. Республика ҳудудидаги спелеотуризмни ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга объектларни хатловдан ўтказиш.

2026 йил декабрь

Туризм қўмитаси,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Фанлар академияси,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Объектларнинг географик координаталари, туристик имконияти, техник ҳолати ва ҳуқуқий мақоми бўйича маълумотларни йиғиш.

2027 йил январь

3. Ҳар бир объектнинг электрон паспортини шакллантириш.

2027 йил февраль

4. Ягона электрон реестрини шакллантириш ҳамда Миллий туризм платформаси билан интеграция қилиш.

2027 йил март

2.

Спелеотуризм объектларини рақамли паспортлаштириш.

1. Спелеотуризм объектларини фото ва видеотасвирга олиш ишларини ташкил қилиш.

2027 йил март

Туризм қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Объектларнинг 3D моделлари ва виртуал кўринишларини ишлаб чиқиш.

2027 йил июнь

3. QR-кодлар асосида ахборот бериш тизимини жорий этиш.

2027 йил август

4. Рақамли паспортларни Миллий туризм платформасига жойлаштириш.

2027 йил сентябрь

3.

Устувор спелеотуризм объектлари бўйича бошқарув режаларини ишлаб чиқиш.

1. Объектларнинг туристик, табиий ва экологик ҳолатини комплекс баҳолаш.

2027 йил март

Туризм қўмитаси,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги,

Фанлар академияси

2. Ҳар бир объект бўйича бошқарув режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил июнь

3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2027 йил август

4. Тасдиқланган бошқарув режаларини амалиётга жорий этиш.

2027 йил декабрь

4.

Спелеотуристик маршрутларни шакллантириш.

1. Спелеотуристик маршрутларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2027 йил апрель

Туризм қўмитаси,

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Навигация ва йўналтирувчи белгиларни ўрнатиш.

2027 йил июль

3. Электрон хариталарни ишлаб чиқиш ва Миллий туризм платформасига интеграция қилиш.

2027 йил сентябрь

4. Маршрутлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш.

2027 йил декабрь

5.

Туристик инфратузилмани ривожлантириш.

1. Инфратузилма объектларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш.

2027 йил июль

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш.

2027 йил сентябрь

3. Автотураргоҳлар, санитар-гигиеник шохобчалар, дам олиш майдонлари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш.

2027-2028 йиллар давомида

4. Яратилган инфратузилма объектларини фойдаланишга топшириш.

2029 йил январь

6.

Спелеотуризм объектларида туристлар хавфсизлигини таъминлаш.

1. Спелеотуризм объектларида туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона талаблар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Хавфсизлик талабларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш.

2026 йил ноябрь

3. Огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи белгиларни, эвакуация чизмаларини ҳамда ахборот стендларини ўрнатиш.

2027 йил март

4. Қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик механизмларини жорий этиш ва амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш.

2027 йил июнь

5. Хавфсизлик чора-тадбирларини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2027 йил декабрь

7.

Халқаро спелеологик экспедициялар ва илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

1. Халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Туризм қўмитаси

2. Қўшма халқаро спелеологик экспедицияларни ташкил қилиш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

3. Экспедициялар натижалари асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий хулосалар тайёрлаш.

экспедициялар якунидан кейин

уч ой муддатда

4. Илмий натижаларни ягона электрон маълумотлар базасига киритиш.

ҳар йили декабрь ойида

5. Илмий мақолалар ва таҳлилий материалларни нашр этиш.

ҳар йили декабрь ойида

8.

Спелеотуризм соҳаси учун мутахассислар ва гидларни тайёрлаш.

1. Спелеотуризм бўйича ўқув дастурлари ва малака талабларини ишлаб чиқиш.

2027 йил февраль

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Гидлар ва йўриқчилар учун ўқув курсларини ташкил этиш.

2027 йил апрель

3. Малакани баҳолаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш.

2027 йил июнь

4. Малака ошириш курсларини мунтазам ташкил этиш.

2028 йилдан бошлаб ҳар йили

5. Тайёрланган мутахассислар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш.

ҳар йили декабрь ойида

9.

Спелеотуризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш.

1. Инвестиция салоҳияти юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш.

2027 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Инвестиция таклифлари ва тақдимот материалларини тайёрлаш.

2027 йил май

3. Халқаро ва маҳаллий инвестиция форумлари, «B2B» учрашувлари ҳамда «road-show» тадбирларини ташкил этиш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

4. Тузилган инвестиция битимлари ижросини мониторинг қилиш.

ҳар ярим йилда

5. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижаларини баҳолаш.

ҳар йили декабрь ойида

10.

Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятини халқаро даражада тарғиб қилиш.

1. Спелеотуризм объектлари бўйича ҳужжатли фильмлар, фото ва видеоматериаллар тайёрлаш.

2027 йил март

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Кинематография агентлиги

2. Медиаматериалларни халқаро оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформаларда тарқатиш.

2027 йил июнь

3. Халқаро туристик кўргазмалар, ярмаркалар ва форумларда Ўзбекистоннинг миллий экспозицияси билан иштирок этиш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

4. Тарғибот тадбирлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

ҳар йил ноябрь ойида

5. Туристлар оқими динамикасини таҳлил қилиш ва натижаларини умумлаштириш.

ҳар йили декабрь ойида

11.

Спелеотуризм объектларининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш.

1. Спелеотуризм объектларининг экологик ҳолати ҳамда антропоген юкламасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2027 йил февраль

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Туризм қўмитаси,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Устувор объектларда экологик мониторинг ишларини ташкил этиш.

2027 йил июнь

3. Мониторинг натижалари асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2027 йил ноябрь

4. Мониторинг натижаларини ягона электрон маълумотлар базасига киритиш.

2027 йил декабрь

доимий

12.

Спелеотуризм соҳасида рақамли хизматларни жорий этиш.

1. Спелеотуризм объектлари учун рақамли хизматларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2027 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Онлайн банд қилиш, электрон гид ҳамда QR-код орқали ахборот бериш хизматларини жорий қилиш.

2027 йил июль

3. Рақамли хизматларни Миллий туризм платформаси билан интеграция қилиш.

2027 йил сентябрь

4. Рақамли хизматларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш.

2027 йил ноябрь

5. Рақамли хизматлар самарадорлигини баҳолаш.

ҳар йили декабрь ойида

13.

Маҳаллий аҳолини спелеотуризм хизматларига кенг жалб қилиш.

1. Маҳаллий аҳолини туризм хизматларида иштирок этиш имкониятларини таҳлил қилиш.

2027 йил март

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

2. Оилавий меҳмон уйлари, маҳаллий гидлик ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2027-2028 йиллар

3. Тадбиркорлик субъектларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш.

2027 йилдан бошлаб доимий

4. Яратилган иш ўринлари ҳамда хизматлар ҳажмини баҳолаш.

ҳар йили ноябрь ойида

5. Натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб бориш.

ҳар йили декабрь ойида

14.

Спелеотуризм объектларини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш.

1. Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2027 йил апрель

Туризм қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Устувор объектларни халқаро экспертлар иштирокида баҳолаш.

2027 йил сентябрь

3. Объектларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2028 йил март

4. Чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини баҳолаш ва якуний ҳисобот тайёрлаш.

2028 йил декабрь

15.

Ушбу «Йўл харитаси» ижросини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

1. «Йўл харитаси» чора-тадбирларининг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилиш.

ҳар ярим йилда

Туризм қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан муҳокамалар ўтказиш.

ҳар ярим йилда

3. «Йўл харитаси» ижроси бўйича умумлаштирилган ҳисобот тайёрлаш.

ҳар йили 15 январга қадар

4. Ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар йили 20 январга қадар

5. «Йўл харитаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

ҳар йили февраль ойида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги 530-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш имконияти юқори бўлган объектлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Объект номи

Жойлашган ҳудуди

1.

Пешағор ғори

Жиззах вилояти Зомин тумани

(Моргузар тоғларида Туркистон тизмасининг шимоли-ғарбий тармоғи)

2.

Яхдон ғори

Самарқанд вилояти Ургут тумани

(Чорчинор маҳалласи, туман марказидан 7 километр узоқликда)

3.

Омонқўтон ғори

Самарқанд вилояти Ургут тумани

(туманнинг жануби-шарқий қисми, Ҳисор давлат қўриқхонаси, Зарафшон тоғ тизмаси)

4.

Киев ғори

Самарқанд вилояти Ургут тумани

(Камангарон қишлоғи яқинида, Қирқтоғ массивида — Зарафшон тоғ тизмаси)

5.

Ҳазрати Довуд ғори

Самарқанд вилояти Нуробод тумани

(туман марказидан 30 км жануби-шарқдаги Оқсой қишлоғи)

6.

Қоронғи юлдуз ғори

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани

(Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси)

7.

Бойбулоқ ғори

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани

(Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси)

8.

Тешиктош ғори

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани

(Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси)

9.

Хўжаикон туз кони

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани

(Хўжаикон қишлоғи, Хўжаикон массиви ҳудудида)

10.

Амир Темур ғори

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани

(Ҳисор тоғ тизмаси этакларида, Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ушбу рўйхатга Туризм қўмитаси томонидан спелеотуризмни ривожлантириш мақсадида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2026 й., 09/26/530/0997-сон)