29.09.2026 йилдаги 523-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2026 йилдаги 523-сон
Date of entry into force
02.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланишда инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, болалар ўртасида электр токидан шикастланиш, ёнғин, авария ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳар бир хонадон, таълим ва ижтимоий соҳа объекти, тадбиркорлик субъектига электр хавфсизлиги бўйича аниқ ва содда тавсияларни етказиш, электр энергиясидан хавфсиз, оқилона ҳамда самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш, шунингдек, ҳудудларда профилактика тадбирлари ва тарғибот-тушунтириш ишларини тизимли асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан истеъмолчилар ва энергетика ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда электр хавфсизлигига доир талаблар белгилангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи — энергетика соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилиб, профилактика тадбирларини тизимли асосда ташкил этиш чоралари кўрилаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланиб, профилактика тадбирлари огоҳлантириш ва тушунтириш ишларининг устуворлигига асосланган ҳолда амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, ҳар йили октябрь ойида республика ҳудудида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, ташкилотлар ва бошқа истеъмолчилар иштирокида «Электр хавфсизлиги ойлиги» (кейинги ўринларда — Ойлик) ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Ойликнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида электр хавфсизлиги бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш, кундалик фаолият давомида эҳтиёткорлик ва масъулият маданиятини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа истеъмолчиларда электр энергиясидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ҳамда ҳуқуқий ва техник билимини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳаёти ва соғлиғини электр токи билан боғлиқ хавф-хатарлардан муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, болалар ўртасида электр токидан шикастланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолида хавфли ҳолатни ўз вақтида аниқлаш, ушбу аниқланган объектларга тегмаслик ва тегишли хизматларга дарҳол хабар бериш кўникмасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоқлари, трансформатор пунктлари, электр қурилмалари, электр шчитлари, тақсимлаш қурилмалари ва бошқа электр ускуналарининг хавфсиз ва техник жиҳатдан созлигини ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бегона шахслар, айниқса, ёш болаларнинг трансформатор пунктлари, электр қурилмалари, электр тармоқлари ва бошқа хавфли объектларга кириш имкониятини бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган хавфли ҳолат ва камчиликларни хавф даражасига қараб зудлик билан, қисқа муддатда ёки режали тартибда бартараф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр объектларини профилактика кўригидан ўтказиш бўйича асосий мезонлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ишчи гуруҳларни шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 25 сентябрга қадар туман ва шаҳарлар кесимида тарғибот-тушунтириш ва профилактика тадбирларининг манзилли чора-тадбирлар режаларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ойлик давомида барча маҳаллалар, кўп квартирали уйлар, аҳоли гавжум жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг тушунтириш ишлари билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла фаоллари ва хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, «маҳалла еттилиги», бошқарув сервис компаниялари ҳамда бошқа тегишли масъулларни жалб этган ҳолда аҳоли хонадонлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аҳоли, ота-оналар, ёшлар ва болалар ўртасида электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш, носоз ва қўлбола жиҳозлардан фойдаланмаслик, тармоққа ортиқча юклама бермаслик, узилган симларга яқинлашмаслик ва электр қурилмаларига киришни чеклаш бўйича манзилли профилактика-тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, ота-оналар, ёшлар ва болаларга мўлжалланган кўргазмали материаллар тарқатилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳаётига бевосита хавф туғдирувчи ҳолатлар аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган ҳар бир хавфли ҳолат бўйича масъул ташкилот, мансабдор шахс ва бартараф этиш муддатини белгилаб, ижросини Ойлик якунига қадар мониторинг қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда Жамият тасарруфидаги ва эксплуатация қилаётган электр объектларининг техник ҳолатини ўрганиш ва уларни хавф даражаси бўйича гуруҳлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур объектларда профилактика кўриклари ўтказилишини, аниқланган хавфли ҳолатларнинг бартараф этилишини ва зарур ҳолларда электр қурилмаларини хавфсиз ҳолатга келтиришни, шунингдек, улардаги тўсиқлар, эшиклар, қулфлар, огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларни белгиланган талаб даражасига келтиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр объектларининг аҳоли яшаш жойлари, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, бозорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари ва бошқа жамоат жойларига яқин қисмларини, айниқса, болалар кириши мумкин бўлган электр объектларини алоҳида қўшимча профилактика кўригидан ўтказиш ҳамда назоратга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча юклама, шикастланган сим ва кабеллар, киришни чеклаш воситаларининг йўқлиги ёки носозлиги каби хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган хавфли ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга электр энергиясидан хавфсиз, оқилона ва самарали фойдаланиш талабларини тушунтириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр хавфсизлиги талабларининг мазмунини аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга содда ва тушунарли шаклда етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари, ўқув семинарлари ва маслаҳатларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясидан фойдаланиш соҳасида белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилиши бўйича профилактика тадбирларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясидан фойдаланиш соҳасида белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва биринчи навбатда, болалар ҳамда аҳоли кириши осон бўлган ҳудудлардаги электр қурилмаларини профилактика кўригидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмалари ва электр ускуналарининг белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактика кўрикларида аниқланган ҳолатлар бўйича масъул ташкилотларга уларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси билан боғлиқ ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактика-огоҳлантирув тадбирларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини тушунтириш ишларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр иситиш қурилмалари, электр жиҳозлари ва электр тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар юзага келганда, ҳаракат қилиш тартибини тушунтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида амалий ўқув машғулотларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотларида «Энергия хавфсизлиги — ҳаёт хавфсизлиги» мавзусида очиқ дарсларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр хавфсизлиги сабоғи»ни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр хавфсизлиги мавзусида расмлар ва видеороликлар танловларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
викториналар ва интерактив машғулотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмалари билан боғлиқ хавфларни амалда тушунтиришга қаратилган машғулотларни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда болаларга трансформатор пунктларига кирмаслик, электр симлари ва қурилмаларига яқинлашмаслик, электр устунларига чиқмаслик, узилган электр симларига тегмаслик ва хавфли ҳолат аниқланганда, катта ёшдаги инсонларларга ёки тегишли хизматларга хабар бериш зарурлиги алоҳида тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Энергетика вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ишчи гуруҳининг ишини ташкил этсин ва Ойлик ўтказилишини мувофиқлаштириб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-тарғибот дастурини ишлаб чиқиш, аҳолининг турли тоифаларига мўлжалланган варақалар, тушунтирувчи расмли материаллар, анимацион ва ижтимоий видеолавҳаларни тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш ҳамда ҳудудларга етказилишида иштирок этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига хавфли ҳолат аниқланганда мурожаат қилиш тартиби ва ишонч телефони рақамларини мунтазам етказиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар телерадиокомпаниялари, давлат оммавий ахборот воситалари Ойликни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни, аҳоли ўртасида электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тарғиб қилишга қаратилган махсус телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, ижтимоий роликлар, мақолалар, инфографикалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда мунтазам эфирга узатишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳудудий ишчи гуруҳлар Ойлик якунлари бўйича ушбу қарорнинг 5-иловаси ««Электр хавфсизлиги ойлиги» якунлари бўйича ҳисобот шакли»га мувофиқ Ойлик якунланганидан кейин беш иш куни ичида Республика ишчи гуруҳига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ишчи гуруҳи тақдим этилган ҳисоботларни умумлаштириб, таҳлил қилсин ҳамда ҳудудлар ва ташкилотлар доирасида ҳал этилмаган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва бошқа объектлар раҳбарлари ўз тасарруфидаги электр қурилмаларининг техник созлиги, улардан хавфсиз фойдаланиш, электр хўжалиги учун масъул шахсларни белгилаш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ойлик доирасида ўтказиладиган кўрик ва тушунтириш ишлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳисобланмайди. Бунда аниқланган камчиликлар бўйича биринчи навбатда огоҳлантириш берилиб, уларни бартараф этиш учун оқилона муддат белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларининг ички электр қурилмаларини кўздан кечириш фақат мулкдор, истеъмолчи ёки объект раҳбарининг розилиги билан амалга оширилади. Давлат назорати тадбирлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асос ва тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи, шу жумладан болаларнинг электр қурилмаларига кириш имконини берувчи ҳолатлар бундан мустасно бўлиб, улар бўйича чоралар кечиктирмасдан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тегишли ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари, бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 29 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
523-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.

А.Ж. Раматов

—

Бош вазир ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ш.Х. Ходжаев

—

энергетика вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А.И. Икрамов

—

фавқулодда вазиятлар вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

С.И. Самадов

—

Бош прокурор ўринбосари

5.

А.А. Ташпулатов

—

ички ишлар вазири

6.

Ш.С. Ҳидоятов

—

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

7.

К.А. Шарипов

—

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Э.Г. Каримова

—

мактабгача ва мактаб таълими вазири

9.

С.А. Садуллаев

—

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

10.

А.И. Исоқжонов

—

Ўзэнергоинспекция бошлиғи

11.

Ш.А. Мавлонов

—

Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

12.

С.Д. Исакулов

—

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

13.

А.А. Назиров

—

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

14.

Б.И. Жураев

—

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

15.

И.А. Абдурахмонов

—

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

16.

Қ.Р. Абдуллаев

—

Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Зарур ҳолларда Республика ишчи гуруҳи таркибига манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа лавозимга ўтказилганда ёки уларнинг ваколати тугаганда, ишчи гуруҳ таркибига мазкур лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифалар юкланилган шахс киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лавозим бўйича

—

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Лавозим бўйича

—

Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Лавозим бўйича

—

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Лавозим бўйича

—

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Прокурорларининг ўринбосарлари

Лавозим бўйича

—

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармаси ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Лавозим бўйича

—

Давлат меҳнат инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Лавозим бўйича

—

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Лавозим бўйича

—

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи

Лавозим бўйича

—

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозим бўйича

—

Касбий таълим агентлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбари

Лавозим бўйича

—

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали раҳбари

Лавозим бўйича

—

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали раҳбари

Лавозим бўйича

—

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳудудий ташкилоти раҳбари

Лавозим бўйича

—

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳудудий филиали раҳбари

Келишилган ҳолда

—

тегишли ҳудудлардаги маҳалла фаоллари ва бошқа жалб этиладиган мутахассислар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Зарур ҳолларда ишчи гуруҳ таркибига манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа лавозимга ўтказилганда ёки уларнинг ваколати тугаганда, ишчи гуруҳ таркибига мазкур лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифалар юкланилган шахс киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Тартиб «Электр хавфсизлиги ойлиги»ни (кейинги ўринларда — Ойлик) ташкил этиш, тарғибот-тушунтириш ишлари ва хавф даражасига асосланган профилактика кўрикларини ўтказиш, аниқланган хавфли ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Ойлик натижаларини баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ойлик ҳар йили аҳоли, айниқса, ёш болаларнинг электр токидан шикастланиши, электр билан боғлиқ ёнғинлар, авариялар ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган, электр хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ойлик тадбирлари аҳоли яшаш жойлари, кўп квартирали уйлар, маҳаллалар, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари, бозорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа оммавий жойларни қамраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ойлик доирасида ўтказиладиган тарғибот-тушунтириш, маслаҳат бериш профилактик кўриги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларининг ички электр қурилмаларини кўздан кечириш мулкдор, истеъмолчи ёки объект раҳбарининг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ойлик доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, ҳужжатлар талаб қилиш ва мажбурий кўрсатмалар беришга йўл қўйилмайди. Ушбу Тартиб давлат назорати тадбирларини ўтказиш учун мустақил асос ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ойлик қонунийлик, инсон ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги, огоҳлантириш ва тушунтиришнинг жазодан устунлиги, хавф даражасига асосланган ёндашув, профилактика, очиқлик ва идоралараро ҳамкорлик тамойиллари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ишчи гуруҳларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ойликни республика миқёсида «Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Электр хавфсизлиги ойлиги»ни ташкил этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳлар) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибига энергетика, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, маҳаллий ҳокимликлар, Ўзэнергоинспекция, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари, бошқарув — сервис компаниялари ва заруратга кўра, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Зарур ҳолларда ишчи гуруҳлар таркибига маҳалла фаоллари, таълим ташкилотлари раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари ва бошқа масъуллар жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳарлар кесимида манзилли чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, айниқса, ёш болалар, ота-оналар, ёшлар ва объект раҳбарлари ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этади, уларнинг қамровини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси юқори бўлган объект ва ҳудудларни аниқлаб, профилактика кўрикларининг устувор йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилот, масъул шахс ва муддатларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳафталик маълумотларни ва якуний ҳисоботни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тарғибот-тушунтириш ва профилактика кўрикларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Маҳаллаларда, кўп квартирали уйларда, таълим ва ижтимоий соҳа объектларида, бозорлар ҳамда аҳоли гавжум жойларда электр хавфсизлиги бўйича манзилли тушунтириш ишлари ташкил этилади. Тушунтириш ишлари хонадонларга кириб бориш, маҳалла йиғинлари, ота-оналар мажлислари ва меҳнат жамоаларида суҳбатлар шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тушунтириш ишларида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлбола электр қурилмаларидан фойдаланмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
носоз ҳолдаги электр жиҳозларини ишлатмаслик ва нам қўл билан уларни ушламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғига меъёридан ортиқ юклама бермаслик, меъёрдан ортиқ қувватдаги жиҳозларни уламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр жиҳозларини ўзбошимчалик билан очмаслик ва таъмирламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узилган электр симларига яқинлашмаслик ва уларга тегмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларида носозлик аниқланганда, мутахассисга ёки тегишли хизматга дарҳол мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр токидан шикастланган шахсга ёрдам кўрсатишнинг дастлабки қоидаларини билиш ва ўз вақтида қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тушунтириш ишларида тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар, тушунтирувчи расмли материаллар ва видеолавҳалардан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу материаллар, шунингдек, хавфли ҳолат аниқланганда мурожаат қилиш тартиби ва ишонч телефони рақамлари маҳаллалар, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва жамоат жойларда жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Электр таъминоти корхоналари истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлинмалари ва қисқа хабар бериш хизмати ҳамда «HET Billing» дастури орқали хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатмаларни мунтазам етказиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва кўп квартирали уйларни бошқарув органларининг электр хўжалиги учун масъул ходимлари учун хавфсизлик талаблари юзасидан ўқув семинарлари ва маслаҳатлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳудуддаги электр объектларининг рўйхатини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатда объектнинг манзили, масъул ташкилот, хавф даражаси ва профилактика кўриги ҳолати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Объектлар электр қурилмаларининг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳамда уларга аҳоли ва ёш болаларнинг кириш имконияти бўйича баҳоланиб, хавф даражаси бўйича гуруҳланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Профилактика кўриклари шу гуруҳлар асосида, биринчи навбатда, қуйидаги объектларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трансформатор пунктлари, тақсимлаш қурилмалари ва электр шчитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли яшаш жойларига яқин электр қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб ва мактабгача ҳамда бошқа таълим ташкилотларининг электр қурилмалари ва уларга яқин электр объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар майдончалари ва дам олиш масканларига яқин электр қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар ва аҳоли гавжум жойлардаги электр қурилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойларидаги электр қурилмалари ва шчитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал хавфли деб топилган, авария ёки ёнғин ҳолати қайд этилган, шунингдек, ортиқча юклама мавжуд бўлган объектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Профилактика кўригини электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака ва рухсатномага эга ходимлар ўтказади. Ишчи гуруҳининг электр хавфсизлиги бўйича малакага эга бўлмаган аъзолари электр қурилмаларининг кучланиш остидаги қисмларига яқинлашмайди, уларни очмайди, таъмирламайди ва тармоққа қайта уламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кучланишни узиш, қайта улаш, электр қурилмасини таъмирлаш, синаш ёки ишга тушириш фақат ваколатли ва тегишли малакага эга ходимлар томонидан белгиланган эксплуатация ҳужжатлари, хавфсизлик чоралари ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Қурилма кучланишдан узилган деб фақат ваколатли ходим томонидан белгиланган тартибда текширилганидан кейин ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кўрик давомида қуйидагилар ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолати ҳамда электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларига бегона шахслар, айниқса, ёш болалар киришининг олдини олувчи тўсиқ, эшик, қулф ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳамда созлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгилар, хавфсизлик плакатлари ҳамда объект идентификация белгиларининг мавжудлиги ва ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ ток ўтказувчи қисмлар, узилган ёки шикастланган симлар каби ташқи кўринишдан аниқланадиган хавфли ҳолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр шчитлари, тақсимлаш қурилмалари, кабель каналлари тармоқлари ва улар атрофида ёнғин хавфи мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трансформатор пунктлари ва электр тармоқларида ташқи аломатлар бўйича ортиқча юклама, қизиб кетиш ёки шикастланиш ҳолатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф туғдирувчи ҳолатларда қурилмаларни тармоққа ўзбошимчалик билан улашлар ва электр қурилмаларидан фойдаланишдаги бошқа хавфли ҳолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларида электр хўжалиги учун масъул шахс белгилангани ҳамда электр қурилмаларидан фойдаланишнинг ташкил этилгани.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Болалар хавфсизлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Таълим ташкилотларида ўқувчи ва талабаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, «Электр хавфсизлиги сабоғи», очиқ дарслар, расмлар ва видеороликлар танловлари, викториналар ҳамда интерактив машғулотлар ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Болалар иштирокидаги тадбирларда трансформатор пунктлари ва бошқа электр қурилмаларига кириш, электр симларига яқинлашиш ҳамда электр устунларига чиқишнинг оқибатлари тушунтирилади, хавфли ҳолат кўринганда унга тегмасдан катта ёшдаги инсонларга ёки тегишли хизматларга хабар бериш ўргатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машғулотлар хавфсиз шароитда, кўргазмали материаллар ва макетлар ёрдамида, кучланиш остидаги электр қурилмаларидан фойдаланмасдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ота-оналарга болаларни электр қурилмалари билан боғлиқ хавфлардан асраш бўйича тавсиялар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Болалар кириши ёки яқинлашиши мумкин бўлган очиқ электр қурилмалари аниқланганда, уларга киришни дарҳол чеклаш, огоҳлантирувчи белгилар ва вақтинчалик тўсиқлар ўрнатиш, шунингдек, хавфни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотга хабар бериш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Аниқланган камчиликларни хавф даражаси бўйича таснифлаш ва бартараф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кўрик натижасида аниқланган камчиликлар хавф даражасига қараб қуйидаги тоифаларга ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи даража — инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ва зудлик билан бартараф этилиши зарур бўлган камчиликлар. Бундай ҳолатларда хавф дарҳол бартараф этилади, зарур бўлганда қурилма ваколатли ходим томонидан кучланишдан узилади ва унга кириш чекланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи даража — электр токидан шикастланиш, ёнғин ёки авария хавфини оширувчи, бироқ зудлик билан авариявий узишни талаб қилмайдиган, қисқа муддатда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар. Бундай камчиликлар, қоида тариқасида, ўн иш куни ичида бартараф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи даража — хавфсизликка бевосита таъсир қилмайдиган, режали таъмирлаш ёки такомиллаштиришни талаб этувчи камчиликлар. Бундай камчиликлар тасдиқланган режа асосида бартараф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳаётига бевосита хавф туғдирувчи, шу жумладан, болаларнинг электр қурилмаларига кириш имконини берувчи ҳолатлар бўйича чоралар кечиктирмасдан кўрилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кўрик натижасида аниқланган ҳар бир камчилик бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган далолатнома расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган объектнинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликнинг мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ташкилот ва мансабдор шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бартараф этиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бартараф этилгани тўғрисидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бартараф этилган ҳар бир камчилик бўйича қайта кўрик ўтказилиб, унинг натижаси далолатнома ёки тегишли ҳужжатларда қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта кўрик ўтказилмаган камчилик бартараф этилган ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Мониторинг ва натижаларни умумлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳудудий ишчи гуруҳлар Ойлик давомида ҳар ҳафта якуни бўйича амалга оширилган тарғибот-тушунтириш ишлари, ўтказилган кўриклар, аниқланган камчиликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳудудий ишчи гуруҳлар Ойлик якунланганидан кейин беш иш куни ичида ҳисоботларни Республика ишчи гуруҳига тақдим этади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушунтириш ишлари билан қамраб олинган хонадонлар, маҳаллалар, таълим ва ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда истеъмолчилар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган тарғибот тадбирлари ва тарқатилган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотларида ўтказилган дарс ва машғулотлар ҳамда улар билан қамраб олинган болалар сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрикдан ўтказилган электр объектлари сони (соҳалар ва хавф даражалари кесимида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган хавфли ҳолатлар сони, шу жумладан, болалар кириши мумкин бўлган нуқталар ва уларнинг бартараф этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи даражали камчиликларнинг бартараф этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликларнинг умумий бартараф этилиш даражаси ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ойлик натижалари Республика ишчи гуруҳи томонидан таҳлил қилиниб, электр хавфсизлиги соҳасида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ойлик натижалари таҳлил қилинганда кўрик қамрови, аниқланган хавфли ҳолатлар, биринчи даражали камчиликларни бартараф этиш, болалар кириши мумкин бўлган хавфли нуқталар, профилактика тадбирлари қамрови ва тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилган чораларга алоҳида эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ойликнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилиши ва тегишли ҳисоботларнинг белгиланган муддатларда тақдим этилишига Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Тартиб талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига
4-ИЛОВА

Электр объектларини профилактика кўригидан ўтказиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ МЕЗОНЛАР

Т/р

Текшириладиган масала

Ҳолати

Аниқланган камчилик

Хавф даражаси

Бартараф этиш учун масъул

Бартараф этиш муддати

1.

Трансформатор пунктининг умумий техник ҳолати, ерга улаш қурилмалари мавжудлиги ва ишлаш қобилияти

2.

Трансформатор пунктига кириш эшиги, қулфи, ёпилиши ва бегона шахслар киришининг олдини олиш ҳолати

3.

Трансформатор пункти ва электр қурилмалари атрофидаги тўсиқларнинг мавжудлиги ва бутлиги

4.

Огоҳлантирувчи, тақиқловчи ва хавфсизлик белгиларининг мавжудлиги

5.

Электр тармоқларидаги симлар, кабеллар, электр шчитлари ва тақсимлаш қурилмаларининг ҳолати

6.

Электр устунлари ва таянч конструкцияларининг мустаҳкамлиги

7.

Электр тармоқларида симларнинг осилиши, узилиши ёки хавфли яқинлашиш ҳолатлари

8.

Электр шчитлари ва тақсимлаш қурилмаларининг техник ҳолати

9.

Электр двигателлари, насослар, вентиляторлар ва бошқа электр юритмаларининг техник ҳолати

10.

Электр иситиш қурилмалари ва бошқа юқори қувватли электр жиҳозларининг хавфсиз улангани

11.

Кўчма электр қурилмалари, узайтиргичлар ва электр асбобларининг ҳолати

12.

Электр қурилмалари жойлашган ҳудудда ёнғин хавфининг мавжудлиги

13.

Электр қурилмалари яқинида ёнувчан материаллар сақланишига йўл қўйилган ёки қўйилмагани

14.

Аҳоли яшаш жойларига яқин жойлашган хавфли электр қурилмаларининг ҳолати

15.

Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудуди ҳамда атрофидаги электр қурилмаларининг хавфсизлиги

16.

Болалар майдончалари, спорт майдонлари ва оммавий жойлардаги электр қурилмаларининг хавфсизлиги

17.

Кўп квартирали уйлар йўлаклари ва умумий фойдаланиш жойларидаги электр шчитларининг ҳолати

18.

Барча турдаги кўча ёритиш чироқлари, реклама, иллюминация шчитлари, электр шкафлари ва бошқарув қурилмаларининг ҳолати

19.

Истеъмолчиларга электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларининг олиб борилиши

20.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, масъулларни белгилаш ва қайта профилактика кўригини ўтказиш ҳолати

21.

Қайта кўрик натижалари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр хавфсизлиги ойлиги» якунлари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Ҳудуд: _______________________________

Туман (шаҳар): _______________________

Ҳисобот даври: 20__ йил 1 октябрдан 1 ноябрга қадар

Т/р

Кўрсаткич

Сони

1.

Профилактика кўригидан ўтказилган электр объектлари

2.

Текширилган трансформатор пунктлари

3.

Текширилган электр шчитлари ва тақсимлаш қурилмалари

4.

Аниқланган жами камчиликлар

5.

Зудлик билан бартараф этилган камчиликлар

6.

Қисқа муддатда бартараф этилган камчиликлар

7.

Режали тартибда бартараф этилаётган камчиликлар

8.

Болалар кириши мумкин бўлган хавфли нуқталар

9.

Бартараф этилган болалар учун хавфли нуқталар

10.

Ортиқча электр юкламаси аниқланган объектлар

11.

Аниқланган ноқонуний уланиш ҳолатлари

12.

Аҳоли билан ўтказилган профилактика тадбирлари

13.

Профилактика тадбирлари билан қамраб олинган аҳоли

14.

Қамраб олинган маҳаллалар

15.

Қамраб олинган таълим ташкилотлари

16.

Қамраб олинган ижтимоий соҳа объектлари

17.

Қамраб олинган тадбиркорлик субъектлари

18.

Тайёрланган ва тарқатилган ахборот материаллари

19.

Телевидение, радио ва интернетдаги ахборот материаллари

20.

Қўшимча чора-тадбирлар

...

бошқалар

Аниқланган энг хавфли 10 та ҳолат:

1.

2.

3.

…

10.

Бартараф этилмаган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари:

Т/р

Объект манзили

Камчилик

Хавф даражаси

Масъул ташкилот

Бартараф этиш муддати

1.

2.

3.

Ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари: ______________________

Имзо: ______________________

20__ йил «___» __________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2026 й., 09/26/523/0991-сон)