28.09.2026 йилдаги ПҚ-355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.09.2026 йилдаги ПҚ-355-сон
Date of entry into force
29.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат пенсия таъминотига оид замонавий хизматларни жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-105-сон Фармони ижросини таъминлаш, давлат пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар пенсия таъминотига оид кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар 2027 йил 1 январга қадар тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) соҳада рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Пенсия тайинлаш тартибини соддалаштириш ва янги хизматларни жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, қуйидаги пенсия таъминотига оид хизматлар фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади, бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга умумий белгиланган ёшдан икки йил аввал ёшга доир пенсия тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, қуйидаги хизматлар фуқароларнинг хоҳишига кўра, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уларнинг мурожаатларига асосан интерактив шаклда кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда банд бўлган ҳамда бошқа умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд шахсларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 декабрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилиш. Бунда фуқаро олаётган пенсия миқдоридан кам пенсия тайинланган тақдирда, аввалги пенсия тури ўзгаришсиз қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида архив ёки ташкилотлар томонидан тақдим этилган қўшимча электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ва тўхтатиб турилган пенсия тўловларини тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари, ижро ҳужжатлари ҳамда бошқа қарорлар асосида пенсия миқдоридан чегирма қилинганлик тўғрисида, ҳисобланган пенсия тўғрисида ва ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) яшаш манзили ўзгаргани муносабати билан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2027 йил 1 январдан бошлаб «Менинг пенсиям» онлайн хизмати доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олинадиган меҳнат фаолияти даври, олий таълим ташкилотларида кундузги таълим (диплом) ва ҳарбий хизмат даври тўғрисида маълумот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тайинланадиган пенсия миқдорини аниқлаш ва давлат архиви идораларига иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўровлар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) пенсия ёшига бир йил қолган фуқароларни олдиндан хабардор қилиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ҳамда маълумотларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Пенсия тизимида янгича ёндашув асосида ишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида фаолиятни амалга оширган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқ тўлаганда, уларга бир йил иш стажи автоматик ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб расмий даромадга эга бўлган шахсларга ишламайдиган оила аъзолари иш стажига эга бўлиши учун ҳар ойда ихтиёрий равишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йил 1 январдан фуқароларга I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблашда III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олган даврда ишлаган иш стажи ва иш ҳақини инобатга олиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йил 1 февралдан бошлаб Солиқ қўмитаси билан биргаликда Пенсия жамғармасига имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни ҳар ойда ўтказиш имкониятини яратувчи тизимни жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил 1 ноябрга қадар иш берувчилар томонидан фуқароларнинг имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажлари даври тўғрисида ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириш ва юритиш имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзархив» агентлиги 2027 йил 1 апрелга қадар тугатилган корхона ва ташкилотларнинг архив идораларига топширилмаган бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини (иш ҳақи китоблари ва ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлари), истисно тариқасида, беғараз асосда қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий банк:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб пенсионерларга банк картасини очиш билан боғлиқ хизматларни фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали амалга ошириш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йил 1 апрелдан бошлаб барча тижорат банклари билан биргаликда пенсия ва бошқа тўловлар учун маблағларни тижорат банкларининг ягона ҳисобварақларига молиялаштириш ҳамда пенсионерларнинг банк карталарига ёки тижорат банкларининг мобил иловаларида очилган пенсия электрон ҳамёнларига юклаш тизимини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аҳолининг пенсия саводхонлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) пенсия таъминотига оид аҳолига яратилган қулайликларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) соҳа мутахассисларининг фикрлари, мисоллар ва ҳаётий воқеалар асосида видеоматериаллар яратиш, меҳнат фаолиятига оид маълумотларни рақамлаштиришнинг аҳамияти бўйича ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам намойиш этиб бориш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказишга эришиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Боқувчисини йўқотганлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 28 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-355-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказишга эришиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Пенсия ёшига бир йил қолган фуқароларнинг биометрик паспорти (идентификация ID-карта) маълумотларини Рақамли технологиялар вазирлигига ва Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2026 йил
1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги,
Пенсия жамғармаси

2.

Ҳисобланган ижтимоий солиқ (солиқ коди — 36), имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 40), шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 42) ҳамда муддатидан олдин тайинланган пенсиялар (солиқ коди — 41) учун тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш бўйича корхона ва ташкилотларнинг қарздорлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасига юбориш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2027 йил
1 февраль

Солиқ қўмитаси,
Пенсия жамғармаси

3.

Пенсия жамғармаси ва Олий суднинг ахборот тизимлари ўртасида тўғридан-тўғри электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.

Корхона ва ташкилотларнинг Пенсия жамғармаси олдидаги имтиёзли пенсиялар, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлигини ҳамда ортиқча тўланган пенсия маблағларини ундириш бўйича судларга даъво аризаларини электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2027 йил
1 март

Олий суд,
Пенсия жамғармаси

4.

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан «ЯММТ» ИДАК орқали фуқароларнинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш ҳақи ва иш стажи маълумотларини олиш бўйича сўровларни «Ўзархив» агентлигига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда юбориш тизимини жорий этиш.

Бунда электрон сўровга асосан «Ўзархив» агентлиги фуқароларнинг 2005 йилдан аввалги давр учун иш ҳақи ва иш стажи маълумотномасини «ЯММТ» ИДАКга электрон шаклда тақдим этади.

Техник йўриқнома

2026 йил

1 декабрь

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги,
Адлия вазирлиги

5.

 

Фуқароларнинг тугатилган корхона ва ташкилотлардаги имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажлари даври тўғрисида ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар «ЯММТ» ИДАКга фуқароларнинг мурожаатларига асосан туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан киритилишини йўлга қўйиш.

Техник
чора-тадбир
лар

2026 йил
1 ноябрь

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органларнинг пенсионерлари тўғрисидаги маълумотлари юритиладиган ахборот тизимларини яратиш.

Пенсия ёшига тўлган фуқарога бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи органлар томонидан пенсия тайинлангани ёки тайинланмаганини тасдиқлаш («ҳа» ёки «йўқ») бўйича веб-сервис ишлаб чиқиш.

Техник йўриқнома

2026 йил
1 декабрь

Конституциявий суд,
Олий суд,
Судьялар олий кенгаши,
Электрон технологияларини ривожлантириш маркази

7.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси билан ўзаро электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Техник йўриқнома

2027 йил
1 апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия ишчи органи

8.

Юридик шахсларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар, шунингдек, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ҳамда ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномаларини электрон юбориш тартибини жорий этиш.

Техник
чора-тадбир
лар

2027 йил
1 февраль

Солиқ қўмитаси,
Пенсия жамғармаси

9.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг Пенсия жамғармаси олдидаги ижтимоий солиқ бўйича қарздорлиги вужудга келиши хавфининг (риски) олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий
чора-тадбирлар

2026 йил
1 декабрь

Солиқ қўмитаси

10.

Сунъий интеллект ёрдамида «Пенсия-2» дастурий мажмуасида қуйидаги механизмларни жорий этиш:

фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақи  маълумотлари асосида келгусида тайинланиши кутилаётган пенсия миқдори ҳамда пенсия миқдорини ошириш бўйича «Менинг пенсиям» онлайн хизмати орқали турли сценарийлар ва тавсиялар тақдим этиш;

Пенсия жамғармаси ахборот тизимидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини таҳлил қилиш;

ташқи ахборот тизимларидан олинган маълумотларни солиштириш ва улардаги мантиқий номувофиқликларни аниқлаш;

пенсия миқдори, иш стажи ва иш ҳақига оид кескин ўзгариш ҳолатларини аниқлаш ва Пенсия жамғармаси ички аудит хизматининг риск таҳлилида автоматик тарзда акс эттириш.

Амалий
чора-тадбирлар

2027 йил
декабрь

Пенсия жамғармаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчисини йўқотганлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Адлия вазирлиги

 

Вафот этган шахснинг ЖШШИР маълумотларини «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

 

Ўлим ҳақидаги далолатнома қайд этилган вақтда автоматик тарзда

 

 

 


 

2-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали:

1. Вафот этган шахснинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишлилиги бўйича Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасига электрон сўров юборади.

2. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

(а) вафот этган шахснинг турмуш ўртоғи тирик бўлган тақдирда, турмуш ўртоғи номига расмийлаштирилади;

(б) вафот этган шахснинг турмуш ўртоғи вафот этган тақдирда, 18 ёшга тўлган фарзанди номига расмийлаштирилади.

3. Вафот этган шахснинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига, Солиқ қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ахборот тизимига электрон сўров юборади.

4. Вафот этган шахснинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Солиқ қўмитасининг ахборот тизими, АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров юборади.

5. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни олиш учун Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига электрон сўров юборади.

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

3-босқич

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Мудофаа вазирлиги,

АТ «Халқ банки»

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вафот этган шахснинг оила аъзолари (яқин қариндошлари), иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

«Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органларга вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўров юборади.

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

5-босқич

Пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органлар

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади.

Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

6-босқич

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинлангани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда, пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1 иш кунида

2. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига пенсия ёки нафақа тайинланмагани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда, «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд вафот этган боқувчининг иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида дастлаб меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларининг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлайди, пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди.

1 иш кунида

Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг ЖШШИР маълумотлари ва пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабар матнини юборади.

Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда

4. Ахборот тизими орқали:

боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида СМС-хабарнома юборади;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади.

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

7-босқич

 

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг номига мобил телефон рақами расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади.

 

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда


 

8-босқич

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

Пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабарномани боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилган шахснинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади.

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг
5 кун ичида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 07/26/355/0975-сон)